Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси



Download 216,29 Kb.
bet39/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

Саразм ёдгорлиги
САРАЗМ — Зарафшон водийсининг энеолит ва илк жез даврига оид қад. деҳқончилик маданиятига тегишли археологик ёдгорлик. Унинг асосида кейинчалик С. қишлоғи таркиб топган. У Зарафшон дарёсининг тоғлар ора-сидан кенг водийга чиқиш жойида, Ойимкўл ёнида жойлашган. Суғдшунос олим В.А.Лившицнинг фикрига кўра, «С.» атамаси суғдча «саризамин», яъни «ернинг бошланиши», «воҳанинг бошланиши» демакдир. Ёдгорлик ясси тепачалар кўринишида, 100 гектарга яқин жойни эгаллаган. Унда 1976 й.дан тадқиқот ишлари олиб борилади. Археологик тадқиқот натижаларига қараганда, С. Зарафшон водийсининг энг кад. бобо деҳқонлари маскани бўлиб, бу жойда ҳаёт энеолитнинг ривожланган босқичидан то илк жез даврига қадар (яқин 1,5 минг йил) давом этган.
С.да 7 йил давомида археологик казиш ишлари олиб борилди ва 10 нуқтада қад. қишлоқ ҳаётининг давомийлигини ўрганиш учун шурфлар казилди. Натижада ёдгорликда 4 та тарихий босқич аникданди. Археологик материаллар тахлилига кўра, l-босқич (C.I) мил. ав. 3400—3200 й.лар, 2-босқич (С. 2) мил. ав. 3200—2900 й.лар, 3-босқич (С. 3) мил. ав. 2900-2700 й.лар, 4-бос-қич (С. 4) мил. ав. 2700—2000 й.лар б-н белгиланди.
С. 1 даври жамоа оилалари бир хонали уйларда яшаган, жамоа хилхонаси бор. Жамоа квартали атрофи эса мудофаа деворлари б-н ўраб олинган. Жамоа турар жой қолдиқларини қазиш жараёнида сиртига рангли гул солинган сопол парчалари, хилхонадан эса мис ойна, олтин ва кумущдан ясалган мунчоклар топилди. Топилмалар кўп жиҳатдан Жан. Туркманистоннинг қад. Гёксур воҳаси материалларига айнан ўхшаб кетади.
С. 2 даврида бир-бирларидан тор кўчалар б-н ажратилган кўп хонали турар жой массивлари пайдо бўлади. Уларнинг қошида айлана шаклида қурилган топиниш маскани — оилавий оташпарастлик алтарлари шаклла-нади. Йирик уй-жой массивлари доирасида жамоа ибодатхоналари (икки жойда) қад кўтаради. Ибодатхоналарнинг деворларига кизил рангда накш берилган ва уларнинг қоқ ўртасида мурабба шаклида алтар жойлашган. Хўжаликда тошдан ишланган меҳнат қуроллари, тўқимачилик дастгоҳининг қисмлари, урчуқ тошлар, мис пичоқлар, ханжар, қармоқ, игна ва бигизлар кўплаб учрайди.
С. 3 даврида ижтимоий характердаги монументал бинолар пайдо бўлади. Улар уруғ жамоаларининг маъмурий бино ва ибодатхоналаридан иборат эди. Бу даврда патриархал оила ҳовли-жойлари кенгаяди, бу ҳовлилар майдонида кулолчилик хумдонлари ва металлни эритиш устахоналари пайдо бўлади. Бу босқичда и.ч.нинг қатор соҳаларида ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича ихтисослашув жараёни кечади. Кулолчиликда ичи ва сиртига сайқал берилган сополлар кескин камаяди. Уларнинг ўрнини маҳаллий анъанавий шаклдаги нақшлар эгаллайди. Маҳаллий нақшлар б-н ибодатхоналарнинг деворларини безаш одати вужудга келади. Бу босқичда маҳаллий хом ашё базасида металл эритиш ва металлдан турли хил қуроллар ясаш кучаяди. Шундай қилиб, қад. саразмликлар ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришлар юз беради.
С. 4 даврига келиб, демографик ўзгаришлар б-н боғлиқ ҳолда аҳолининг водий бўйлаб тарқалиши, гўё унинг «инқирози» кузатилади. С.да аҳоли сийраклашиб, аввалги монументал маъмурий иморатлар ўрнини оддий кулбалар эгаллайди. Эҳтимол, С 4 даври ёдгорликнинг энг юқори қатламлари бўлгани учун давр тақозоси б-н унинг қурилиш қолдиклари бизгача шу ҳолатда етиб келгандир. Эҳтимол, бу таназзул жез даврининг маълум бир босқичида (мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмида) орийларнинг жан.га томон кўчиши муносабати б-н Ўрта Осиёнинг шим. ва марказий вилоятлари моддий маданиятида юз берган ўзгаришлар б-н боғликдир. Бу давр акси кулолчиликда яққол кўзга ташланади, яъни, бир томондан кулолчиликда қизғиш оқ тиниқ ангоб б-н пардозланган сополлар сиртида, идишларнинг гардиши бўйлаб оддийгина рангли нақш солиш кузатилса, иккинчи томондан сопол идишларнинг кулолчилик чархида ясаш технологияси кашф этилади. Ижтимоий-иқтисодий табақаланишнинг айрим белгилари сифатида терракота, тош ва жездан ишланган муҳрлар пайдо бўлади. Қишлоқ жамоаси сардори, қабила бошлиғининг ҳукмдорлик белгиси бўлмиш жамоа нишони янги маъно ва мазмун касб этади. Демак, С. 4 даврида ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётда юз берган ўзгаришлар С. жамиятининг сўнгги босқичида мулкий табақаланиш жараёни жадал кечаётганлигидан далолат беради. С.да ўрганилган ягона хилхона, юқорида таъкидлаганимиздек, унинг илк босқичига дахлдор бўлиб, у доира шаклида ишланган тош ғовлар б-н ўраб олинган, унинг диаметри 15 м, ичига 5 та кабр жойлашган. Тош ғовнинг марказий кабрига 3 киши (аёл, эркак ва ўспирин) кўмилган. Аёлга тегишли ашёвий далилларга қараганда у ўз жамоасида катта нуфузга эга бўлган. Унинг кийимларига феруза, лаъл, ёқут ва яшма каби қимматбаҳо тошлардан ясалган мунчоклар қадалган. Аёлнинг бош кийими ҳам тақинчоклар б-н безатилган. Соч толаларига олтин мунчоқ шодалари осиб қўйилган. Қўлларига денгиз чиғаноғидан ишланган билагузуклар тақилган. Аёл скелети ёнидан дастали мис кўзгу, суякдан қилинган бигиз, 5 та урчуқ тош, 2 та аёл маъбудаси (терракота) топилган. Демак, С. 1 даврида аёлларнинг жамоадаги ижтимоий нуфузи ҳали юқори бўлган.
С. аҳолисининг иқтисодий ҳаётини суғорма ва лалмикор деҳқончилик ҳамда хонаки чорвачилик ташкил этган. Зарафшон тоғ тизмаларидаги қад. маъдан (мис, қўрғошин, қалай, олтин, кумуш, симоб ва феруза) конларининг яқинлиги С.да ҳунармандчиликнинг металлургия ва металл и.ч. соҳасини ривожланишига ҳамда ундан турли меҳнат ва ҳарбий қуроллар и.ч.га кенг имкониятлар берган. Сдан топилган 150 дан ортиқ буюмлар — пичоқ ва ханжарлар, болта ва бигизлар, пайкон ва муҳрлар, металл эритиш қозонлари (тигиллар), асбоб-анжом қуйиш қолиплари, металл эритиш печлари, металл хом ашё ёмбилари бундан далолат беради. Ёдгорликни қазиш жараёнида нафақат тошдан ишланган меҳнат қуроллари, балки оғирлик ўлчов тошлари, тўқимачилик дастгоҳининг қисмлари ҳам учратилган. Аммо, саразмликлар кулолчиликда металлургия ва тошга ишлов беришдек юксакликка эриша олмаганлар.
Хуллас, С. ёдгорлиги Зарафшон водийсининг энг қад. деҳқончилик маданияти бўлиб, кейинги асрлардаги Суғд ўлкасида шаклланган шаҳар маданиятининг илдизлари бир жиҳатдан шу ёдгорлик б-н боғлиқ эди.
Ад.: Исаков А., Саразм (К вопросу становления раннеземледельческой культуры Зарафшанской долины), Душанбе, 1991; Исамиддинов М. X., Генезис городской культуры Самаркандского Согда, Самарканд, 2000.



Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish