44.Шуллуктепа ёдгорлиги
ШУЛЛУКТЕПА — Қарши воҳасидаги ўрта асрларга оид йирик қўхна шаҳар харобаси. Ҳоз. Қарши ш.дан 8 км шим.-ғарбда, Қашқадарёнинг чап қирғоқла-рига яқин ерда жойлашган. Кўпчилик тадқиқртчилар томонидан қад. Насаф ш. харобаси эканлиги эътироф этилади.
Ш. 1883 й. рус археологлари В.В.Крестовский, 1895 ва 1910 й.ларда Б.И. Литвинов, 1910 й.да Д.И.Логофет томонидан текширилиб, умумий маъ-лумотлар тўпланган. Бу тадқиқотчилар араб гвографлари асарларида қайд этилган Насаф ш. айнан шу ерда жойлашганлиги ҳақидаги фикрни илгари сурганлар. 1916 й.да шарқшунос Л.А.Зимин биринчи бўлиб Ш.да ар-хеологик тадқиқотлар ўтказган. Кейинчалик бу ёдгорликда С.К.Кабанов, М.Е.Массой, Б.Д.Кочнев, В.А.Пирин, М.Х.Исомиддинов каби археолог олимлар тадқиқот ишлари ўтказганлар. Ушбу тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, Ш. ўрнида мил. 3—4-а.ларда дастлаб унча катта бўлмаган истеҳком бунёд этилиб, 5—6-а.ларда қалъа (150x80) ва уни ўраб турган шаҳристон шаклланган. 6—8-а.ларда эса шаҳристон калинлиги 15 м бўлган девор б-н ўраб олинган. Араблар истилоси ва унга қарши кўтарилган қўзғолонлар оқибатида Нахшаб ш. (Заҳҳоки Морон) аста-секин вайронага айлангач, 9-а.дан бошлаб қуйи Қашқадарёдаги шаҳарсозлик маркази Ш. ўрнида ривожланади. 200 га майдонни эгаллаган бу янги шаҳар араб манбаларида Насаф деб атала бошланган. 10—12-а.ларга оид араб географ-лари (Ибн Хурдодбеҳ, Истахрий, Ибн Ҳавқал, Муқаддасий, Самъоний) асарларида ушбу кўҳна шаҳар қалъадан ташқари шаҳристон ва рабодга эга эканлиги, шаҳар ўртасидан дарё оқиб ўтиши, шаҳарнинг 4 дарвозаси бор-лиги қайд этилади, айрим бош кўчаларнинг номлари тилга олинади.
Ш.да олиб борилган тадқиқотлар шаҳар Мовароуннаҳрнинг ички ва ташқи иктисодий савдо алоқаларида фаол иштирок этганлигини кўрсатади. Ш. (Насаф) орқали илк ва ривожланган ўрта асрларда Эрой ва Хуросоннинг савдо шаҳарларини Самарқанд, Чоч воҳаси ва Фарғона водийси б-н, Бухорони Термиз, Балх ва Ҳиндистоннинг савдо марказлари б-н боғловчи транзит савдо йўллари ўтиши бу шаҳар ривожига катта таъсир кўрсатганлигини қайд этиш мумкин.
Мўғуллар босқинидан сўнг шаҳар харобага айланади ва унинг харобалари кейинчалик Ш. номи б-н атала бошланади.
Ад.: Мае сон М.Е., Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с древнейших времен, Т., 1973; Сулейманов Р.Х., Древний Нахшаб, Т., 2000. Ўктам Мавлонов.
46.Жарқўтон ёдгорлиги
ЖАРҚЎТОН — қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани (Шеробод дарё ирмоғи Бўстонсой ўзанининг чап соҳили)да жойлашган. Сополли маданиятита мансуб қабилаларнинг даври ёдгорлиги. Ж. аҳолиси суғорма деҳқончилик ва чорвачилик б-н шуғулланган. Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг А. Асқаров раҳбарлигидаги экспедицияси қазиш ишлари олиб борган (1973 й.дан). Ж. (майд. 100 га) мудофаа девори б-н ўралган марказий қўрғон, оташпарастлар ибодатхонаси (қ. Жарқўтон оташкадаси), қабристон (майд. 20 га), бир неча даҳалардан иборат бўлган. Ж.да турар жой қолдиқлари, ибодатхона, кулолчилик маҳалласи, металл эритиладиган устахоналар, 1000 дан ортиқ қабрлар очиб ўрганилди. Турар жой бинолари катта бичимли хом ғиштдан (55x29x9 см) бир ёки бир неча хонали қилиб қурилган. Хоналар саҳни ва девори сомонли лой б-н сувалган. Кўчалар тор, даҳа ибодатхонасига борувчи йўлга шағал ётқизилган. Эркаклар ўнг ёнбоши, аёллар чап ёнбоши б-н ғужанак ҳолда кўмилган. Ж.дан тошдан ясалган омоч тиши, кўплаб сопол идиш (хумча, кўзача, тоғора, коса, пиёла, тоғорача, лаган) лар игна, бигиз, ханжар, сопол андава, чақмоқтошдан ишланган пайконлар, тақинчоқлар (рангли тошлар қадалган кўплаб тўғноғич, билагузук, зирак, ойна) қимматбаҳо тошлар ва суякдан ясалган мунчоқлар, сурмадон, қабила муҳр-тамғалари, ип мато қолдиғи ва б. топилган.
Ж. ашёларига ўхшаш ёдгорликлар Сурхондарё вилоятидан ташқари Жан. Тожикистон, Туркманистон ва Шим. Афғонистон, Эрон ҳудудларида учрайди.
ЛЛ.АсқаровА. А., Абдуллаев Б. Н., Джаркутан, Т., 1983.
Do'stlaringiz bilan baham: |