ВАРДОНХУДОТ — ҳоз. Бухоро воҳасининг шим.-ғарбий қисмида жойлашган кичик давлат (6-а. охири —8-а. боши) — Вардонзе подшохларининг унвони. В. Зарафшон водийсидаги ҳукмдорлар ичида энг кучлиси бўлган. Шунинг учун ҳам 8-а. бошида Туркистонга келган араб фотиҳи Қутайба ибн Муслим В. б-н бўладиган тўқнашувга алоҳида эътибор берган. Бухоро тарихчиси Наршахийнинг ёзишича: «... Бир вазир Туркистондан келган эди: номи Вардонхудот: Вардона ерлари унга тегишли эди. Қутайбага у б-н кўп уруш қилишга тўғри келган эди...». «Тарихи Табарий»да ҳикоя қилинишича, жангда араб қўшинлари В.дан енгилгач, Қу-тайба ҳийла ишлатиб В.га ёрдамга келган суғд ҳокими Тархун б-н сулҳ тузиб, душманни заифлатиб, сўнгра унинг устидан ғалаба қилган (708—709 й.лар).
БУХОРО — Бухоро вилояшилатк шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Ўзбекистоннинг жан.-ғарбида, Зарафшон дарёси қуйи оқимида. Тошкентдан 616 км. Иклими континентал, йиллик ўртача т-ра 15, Г, июлники 29,5°, янв.ники 0°. Майд. 0,02 минг км2. Б. 2 та шаҳар тумани (Фай-зулла Хўжаев ва Тўқимачилик)га бўлинган. Аҳолиси 264 минг киши (2001).
Б.— Шарқнинг машҳур қад. шаҳарларидан бири. Археологик маълумотларга кўра, Б.га мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида асос солинган, Унинг номи илк ўрта аср Хитой манбаларида турлича (Ан, Анси, Анго, Бухо, Буку, Бухэ, Бухаэр, Бухуаэр, Бухала, Бухуала, Фухо, Пухуала ва б.) аталган. Бу атамалардан аввалги учтаси Б.нинг хи-тойча номлари бўлиб, қолгани «Бухоро» сўзининг хитой тилидаги талаффузидир. Ўрта аср араб манбаларида эса Б. Нумижкат, Навмичкат, Бумичкат (Янги қўрғон), Ал Мадина ас-суфрийя (Мис шаҳар), Мадинат ат-тужжор (Савдогарлар шаҳри), Фохира (Фахрли шаҳар) каби номлар б-н тилга олинган. Б. атамаси санскритча «вихора» сўзининг турк-мўғулча шакли — «бухор» («ибодатхона») дан келиб чиққан деб тахмин қилинган. Кейинги тадқиқотларда бу атама суғдийча «буғ» ёки «баг» («тангри») ҳамда «оро» («жамол») сўзларидан иборат бўлиб, «тангри жамоли» деган маънони англатади, деган фикр илгари сурилмоқда. Дарҳақиқат, Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Б. ва унинг атрофидаги ерлар қадимда ниҳоятда хушманзара — ҳайвонот ва ўсимлик дунё-си бетакрор, кўл ва оқар сувларга бой бўлиб, тарихчи Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асаридаги маълумотлар буни тасдиклайди.
Б.нинг исломга қадар бўлган сиёсий тарихи хусусидаги маълумотлар мил. 7— 8-а.лар б-н чегараланади. Б. 6—8-а.лар бошида Бухорхудотлар ҳокимлиги пойтахти эди. 709 й. уни Араб халифалиги фатҳ этган, 9—10-а.ларда эса усомонийлар пойтахти бўлган. 999 й. Б.ни қорахонийлар, 1220 й. мўғуллар босиб олган. 1370 й.дан Б. Амир Темур ва Темурийлар давлати, 16-а. бошидан шайбонийлар (1533 й. бу давлат пойтахти Самарканддан Б.га кўчирилиши туфайли Бухоро хонлиги деб атала бошлаган) ва 1533 й.дан 1920 й.гача Бухоро хонлиги (амирлиги) маркази бўлган, сўнг Б. Бухоро босқини натижасида шўролар томонидан босиб олинган. 1920 й. 8 сент.дан Б. Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) нинг пойтахти бўлган. Б. 1925 й.дан ЎзССР ва 1991 й. 1 сент.дан мустақил Узбекистан Республикаси таркибида.
Б.ни археологик жиҳатдан фаол ўрганиш ишлари 70—80-й.ларга тўғри ке-лади. Узбекистан ФА Археология ин-тининг махсус археологик отряди (А. Р. Муҳаммаджонов, И. Аҳроров, Ж. Мирзааҳмедов, Ш. Одилов) ва Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва асраш ин-ти отряди (Е. Г. Некрасова бошчи-лигида) томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳоз. Б. вилояти ҳудудида мил. ав. 4—3-минг йилликлардаёқ овчилик ва балиқчилик б-н шуғулланган, тошдан турли қурол ва буюмлар ясаш маҳоратлари юксак даражага етган неолит даврига мансуб қабилалар яшагани аниқпанди. Мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмида Зарафшон дарёси ўзанига яқин ерларга, айниқса унинг қад. тармоқлари (Вобкентдарё, Моҳондарё, Гужайли ва б.) ҳавзаларига чорвадор-деҳқон қабилалар келиб жойлашиб, улар ботқоқ ерларда деҳқончилик қилиш б-н бирга яйловларда чорвачилик б-н ҳам машғул бўлганлар.
Археологлар Қоракўл туманидаги Замонбобо деган жойдан мазкур қабилалар манзилгоҳларидан бирининг қолдиқларини топиб ўргандилар. Шу боис бу маданият фанда Замонбобо маданияти деб аталди. Мил. ав. 1-минг йилликда Б. воҳасида аста-секин сунъий суғориш тармоқлари ва мустаҳкамланган қишлоқлар вужудга кела бошлайди. Зарафшон дарёсининг кад. тармоғи — Шохруд бўйларидаги дастлабки қишлоқларнинг, жумладан ҳоз. Б. ўрнида бўлган қишлоқнинг барпо бўлиши айнан ана шу даврга тўғри келади. 70-й.ларда Б.нинг эски шаҳар қисмида олиб борилган археологик казишмалар натижасида Б.ни археологик жиҳатдан ўрганиш тарихида биринчи марта материк қатламга қадар етиб боришга ва маданий қатламланиш чуқурлиги 20 м дан ортиқ эканлигини аниқлашга муваффақ бўлинди. Мир Араб мадрасаси яқинидаги археологик қазишма чоғида материк қатлам устида тўқ жигарранг торф қатлами (40— 70 см) борлиги, унинг ичида эса ёввойи ва хонаки ҳайвонлар суяклари крлдиклари ҳамда сопол идиш ва буюмлар парчалари кўп эканлиги маълум бўлди. Торф қатлами Мадраса томон тобора қалинлашиб бориб, бино остига келганда қалинлиги 7,5 м га етган. Бу эса қадимда Б. ҳудудидан Зарафшон дарёси тармоқларидан бири — илк ўрта аср манбаларида қайд этилган «Руди зар» («Олтин ирмоқ») нинг ўтганлигини исботлайди. Археологик тадқиқотлар кейинчалик қуриб қолган мазкур тармоқнинг ҳар икки қирғоғи бўйлаб бир қанча мустаҳкамланган қишлоқларнинг вужудга келгани ва улар Б.нинг энг қад. шаҳар ўзагини ташкил қилганини тасдиқлади. Шаҳар ўзаги 3 қисм — «Олтин ирмоқшинг ўнг қирғоғида жойлашган арк, яъни қалъа ҳамда унинг ўнг ва сўл қирғоқларидаги қишлоқлардан иборат бўлган. Бу ердан топилган кўплаб ашёвий далиллар, хусусан сопол идиш ва буюмлар Б. тарихининг турли даврлари (мил. ав. 1-минг йилликнинг 3-чорагидан 20-а. бошларига қадар) га оид бўлиб, улардан 2 таси мил. ав. 5-а.га тааллукди эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, Б. аркида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида яна кўплаб янги ва нодир ашёвий далиллар топилдики, улар шаҳарнинг қад. тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда 13— 15,5 м, шунингдек 16,5—18,5 м чуқурликдан 2 та пахса девор қолдиғи топилди. Улар Б.нинг қад. мудофаа девори харобалари бўлиб, бири (мил. 4—5-а.лар) нинг бал. 2,5—3 м, иккинчиси (мил.ав. 4—3-а.лар) ники 2—2,5 м.
Шунингдек, шаҳарнинг ёшини аниқлаш мақсадида бутун Б. воҳаси бўйлаб, чунончи йирик археологик ёдгорликлар — Пойкенд, Қўрғони Вар-донзе, Ромитан, Варахша, Хожа Бўстон, Қўзимонтепа, Оқсочтепа ва б. шаҳар харобаларида кенг археологик қазишмалар олиб борилди. Конимех туманида мил. ав. 6—5-а.ларга доир ёдгорликлар (Чордара шаҳар харобаси, Қумрабод — I, Қумрабод — II, Арабон — I, Арабон — II номли мустаҳкамланган қишлоқлар, мил. ав. 6-а.га оид Шодибек ва Қалқонота қўрғонлари) топиб ўрганилди (1975—77). Улардан юқори даражада ривожланган ҳунармандчилик ва меъморликка доир кўплаб ашёвий далиллар топилди. Ўша даврга тааллуқли қишлоқлар қолдиқлари Жондор туманидаги Хожа-хотин, Лайлакхўр, Боштепа, Оқтепа ва б. жойлардан ҳам топилди.
Археологик тадқиқотлар жараёнида Б. хусусидаги ёзма манбаларда келти-рилган маълумотлар б-н археологик топилмалар қиёсланиб, қуйидагича хулосага келинди. Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидаги дастлабки манзилгоҳ-лар жёз даври (мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярми) даёқ вужудга келиб, улар синчли ярим ертўлалардан иборат бўлган (қуриб қолган Моҳондарё тармоғи минтақасида олиб борилган тадқиқот-лар буни тасдиқлайди); мил. ав. 6—5-а.ларда Зарафшон дарёсининг йирик тармогилари дельталари жойлашган ерларда мустаҳкамланмаган манзилгохлар пайдо бўлган. Мил. ав. 4-а.да эса Б. арки қурилажак ҳудуд баланд мудофаа девори ва кенг хандақ б-н ўраб олиниб, унинг этагида учта мустаҳкамланган манзилгоҳ жойлашган (бу хил манзилгоҳлар мил. ав. 1-минг йиллик бошидан Ўрта Осиёнинг деҳқончилик қилинадиган вилоятларига хосдир). Мазкур манзилгоҳлардан бири Фиробдиз, иккинчиси Навмичкат, учинчиси Б. деб аталган. Кейинчалик бу уч манзилгоҳ ўзаро бирлашиб ва тўхтовсиз тараққий этиб бориб, каттагина шаҳарга — Б. воҳасининг савдо-ҳунармандчилик ва маъмурий марказига айланган.
Б.нинг Букж ипак йўли чорраҳасида жойлашганлиги илк даврлардан бош-лаб ҳунармандчилик тармоқлари (кулолчилик, темирчилик, мисгарлик, зар-дўзлик, заргарлик, шишасозлик, кан-дакорлик, бадиий каштачилик ва ҳ.к.) ва савдо-сотиқ ишларининг ривожланишига туртки бўлди.
Россия истилоси даврида бир неча майда қайта ишлаш корхоналари вужудга келди. 20-а. боши-да Б.да 12 та маҳалла, 360 дан ортиқ гузар, 250 дан зиёд Мадраса, 390 та масжид, қарийб 150 та карвонсарой, 350 та ҳовуз бўлган. Б. мадрасаларида 10 мингдан ортиқ талаба ўқиган.
Б.да 100 дан ортиқ йирик тарихий меъморий ёдгор-ликлар: Бухоро арки, Сомонийлар мақба-раси, Чашмаи Айюб мақбараси, Матки Аттори масжиди, Намозгоҳ масжиди, Пойи калон ансамбли, Қалъа-девор қолдиқлари, Минораи калон, Масжиди калон, Мир Араб мадрасасц, Тим ва тоқилар, Лабиҳовуз ансамбли, Улуғбек мадрасаси, Чор минор, Болоҳовуз масжиди, Си-тораи Моҳи Хоса ансамбли ва б. сақланган. Булар шахарнинг янги кис-мидаги замонавий кўп қаватли бинолар (ҳокимият уйи, «Бухоро», «Зарафшон», «Варахша», «Гулистон» меҳмонхонала-ри) б-н уйғунлашиб кетган.
Бухоро заминида машҳур, дониш-манд алломалар вояга етган, ўқиб ижод этган. Абу Ҳафси Кабир Бухорий (767— 832), Имом ал-Бухорий, Ибн Сино, Наршахий, Дақиқий, Рудакий, Балъамий, Абдухолик Ғиждувоний, Баҳоуддин На-қшбанд, Сайфиддин Бохарзий, Носир Бухорий, Шамсиддин Бухорий, Убай-дуллоҳ Бухорий, Мушфиқий, Ҳофиз Та-ниш Бухорий, Турди Фароғий, Аҳмад Дониш, Фитрат, Садриддин Айний, Файзулла Хўжаев, Иброҳим Мўминов, Жалол Икромий шулар жумласидандир. 1997 й.нинг окт.да Б.нинг 2500 йил-лиги Ўзбекистонда кенг нишонланди. 50 дан ортиқ тарихий-меъморий оби-далар таъмирланди, янги истироҳат боғлари, хиёбонлар барпо қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |