Биринчи тенденция


Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси



Download 37,95 Kb.
bet4/10
Sana21.02.2022
Hajmi37,95 Kb.
#63439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
lotinhgyyuyu

Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси. XX асрнинг 50-йилларида ЭҲМнинг пайдо бўлиши ва улардан фойдаланиш имкониятининг жадал ошиб бориши билан меҳнатни автоматлаштириш, ахборот маҳсулотлари ва хизмати бозорининг юзага келишига асос бўлди. ААТнинг ривожланиши ахборотларни қайта ишлаш ва узатиш бўйича янги техник воситаларнинг пайдо бўлиши, ЭҲМдан фойдаланишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, инфратузилмани янги коммуникация воситалари билан бойитиш билан бир қаторда кечди.
ЭҲМ авлодлари алмашуви рўй берди. Бу ЭҲМнинг асосий техник фойдаланиш ва иқтисодий параметрлари, биринчи навбатда самарадорлик, хотира ҳажми, ишончлилиги, габарит ўлчами ва нархи каби омиллар ўзгариши билан боғлиқ эди. Машина орқали ечиш учун вазифаларни тайёрлаш иш ҳажмини камайтириш, инсоннинг ЭҲМ билан алоқасини енгиллаштириш ҳамда ЭҲМдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ЭҲМ ривожланишининг асосий омили эди ва шундай бўлиб қолмоқда.
ЭҲМлар биринчи авлодининг(ХХ аср 50-йиллари) элемент базасини электрон чироқлар ташкил этар эди. Бундай машиналар анъанавий таркиб чизмасига мос ҳолда, бир-бирига қатъий боғлиқ асосий қурилмалар тўпла-мидан(арифметик-мантиқан, эслаб қолувчи бошқарув қурилмаси ва кириш-чиқиш қурилмаси) иборат бўлган.
Дастурлар машина тилида тузилган. Ҳар бир фойдаланувчи ўз ихтиёрига ЭҲМни маълум бир вақтга олиб, уша вақтнинг бир қисми дастурни тўғрилашга кетар эди. Дастурий таъминот асосан стандарт кенжа дастурлардан иборат бўлган. Ўша пайтда ЭҲМдан илмий ва мухандислик бўйича эскича масалаларни ечишда фойдаланишган. Биринчи авлод машиналари нисбатан кенг ўлчами, энергияни кўп сарфлаши, сустроқ ҳаракатланиши ва ишончлилигининг пастлиги билан ажралиб туради.
Иккинчи авлод ЭҲМлар яримўтказгичларга асосланиб, ХХ асрнинг 50-йиллари охири ва 60-йиллар бошларида яратилган.
Мазкур ЭҲМлар авлоди марказлашмаган ҳолда кириш-чиқишни бошқарув хусусиятига эга бўлди. Бу турли ташқи қурилмаларнинг марказий процессорга осонгина уланиш имкониятини берди. Кириш-чиқиш қурилмасини тўплами кўпайди, ташқи ҳажмда қурилмасининг ҳажми кенгайди. Дастурий таъминот сезиларли даражада кенгайди. Унинг таркибига алгоритмик тилли трансляторлар, операцион тизимлари кира борди. Айни пайтда бир дастурли ЭҲМлар билан бирга икки дастурли ЭҲМлар ҳам пайдо бўлди. Улар битта процессор билан машиналар асосий қурилмаларининг параллел ишлашини ташкил этиш ҳисобига бир нечта дастурларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.
ЭҲМларнинг иккинчи авлоди нафақат мухандислик ва илмий вазифаларни, шунингдек, келадиган ҳамда чиқадиган катта ҳажмдаги ахборотлари билан фарқланувчи иқтисодий, ахборот масалаларини ҳал этишда ҳам қўлланила бошланди. Уларнинг нисбатан такомиллашган элемент базаси сезиларли даражада процессорнинг тезроқ ҳаракатланишига ва хотира ҳажмини оширишга, ЭҲМ ўлчами қисқариб энергия сарфнинг камайишига имкон берди. Бунга кўп даражада ахборотларни босиб чиқариш монтажининг қўлланиши сабаб бўлди.

Download 37,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish