Биринчи тенденция



Download 37,95 Kb.
bet8/10
Sana21.02.2022
Hajmi37,95 Kb.
#63439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
lotinhgyyuyu

12.3 - §. Ахборот-коммуникация технологияларини МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚ ВА соҳаларида ҚЎллаш
Маълумотларни қайта ишлашнинг ахборот-коммуникация технологиялари яхши тузилмалашган вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган, уларга кўра зарур кириш маълумотлари мавжуд ва алгоритмлар ҳамда уларни қайта ишлашнинг бошқа стандарт процедуралари маълум. Бу технология бошқарув меҳнатининг айрим майда, дои­мо такрорланувчи операцияларини автоматлаштириш мақсадларида юқори бўлмаган малакали ходимларнинг ижрочилик фаолияти даражасида қўлланилади. Шу боис ҳам ахборот-коммуникация технологияларини бу даражада қўллаш ходимлар меҳнати самарадорлигини анча оширади, уларни майда операциялардан озод этади, эҳтимол, ҳатто ходимлар сонини қисқартириш заруриятига олиб келиши мумкин. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида операциявий фаолият даражасида қуйидаги вазифаларни ҳал этиш мум­кин:
1) фирма амалга оширадиган операциялар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаш;
2) фирмадаги ишларнинг аҳволи ҳақида даврий назорат ҳисоботларини тузиш;
3) исталган жорий сўровларга жавоб олиш ва улар­ни қоғоз ҳужжатлари ёки ҳисоблари кўринишида расмийлаштириш.
Маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бир неча ўзига хосликлар мавжуд, улар қуйидаги жиҳатлар би­лан бошқа технологиялардан ажралиб туради:
• маълумотларни қайта ишлаш бўйича фирмага за­рур бўлган вазифаларни бажариш. Ҳар бир фирма ўз фаолияти ҳақида маълумотларга эга бўлиши ва сақлашга қонунан ҳақли. Улар фирмада назоратни таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин. Шу боис ҳам исталган фирмада маъ­лумотларни қайта ишлаш ахборот тизими албатта бўлиши ва тегишли ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқилиши лозим фақат яхши тузилмалашган вазифаларни ҳал этиш, унинг алгоритмини ишлаб чиқиш мумкин;
• қайта ишлашнинг стандарт иш тартибини бажариш. Мавжуд стандартлар маълумотларни қайта ишлашнинг намунавий иш тартибини белгилайди ва уларга барча турдаги ташкилотлар риоя қилишини кўзда тутади;
• одам кам катнашадиган автоматик режимдаги асосий иш ҳажмини бажариш;
• деталлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш.
Тафтиш ўтказишга йўл қўювчи, фирма фаолияти ҳақида таҳлил хусусиятга эга ёзувларни амалга ошириш. Тафтиш жараёнларида фирма фаолияти бошидан охиригача ва охиридан бошигача кетма-кетлик тартибида текширилади;
• воқеалар кетма-кетлигига (хронологиясига) урғу бериш;
• бошқа даражадаги мутахассислар томонидан муаммоларни ҳал этишда кам ёрдам талаб қилиш.
Маълумотларни қайта ишлаш ахборот-коммуникация технологияларининг асосий компонентлари қуйидагилардан таркиб топган:

Download 37,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish