Биринчи тенденция


Коммуникация тизимининг ривожланиши



Download 37,95 Kb.
bet3/10
Sana21.02.2022
Hajmi37,95 Kb.
#63439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
lotinhgyyuyu

Коммуникация тизимининг ривожланиши. Ахборот-коммуникация технологиясининг ривожланиши ахборотларни тақдим этиш тизимидан ташқари, ахборот-коммуникация воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ эди. Улар ахборотнинг номоддий ташувчиси, яъни нутқ пайдо бўлгандан сўнг юзага келган. Буни ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши тарихидаги илк «портлаш» деб баҳолаш мумкин эди. Тараққиётнинг кейинги фазаси – қоғоз кашф қилингунга қадар ахборотларнинг моддий ташувчи воситалари ўзгариб борди. Яъни, сўзларни тошга ўйиб ёзиш орқали биринчи марта ахборотни кўз билан кўриб қабул қилиш имконияти юзага келди. Эрамиздан аввалги тўртинчи минг йилликда аввалига лойдан, сўнг ёғочдан ясалган табличкаларга ёзишга ўтилди ва бу ахборот-коммуникацияларга динамик мазмун касб этди. Папируснинг кашф этилиши ахборот ташиш воситасининг ҳажмини оширди ва унга буёқ қўллаш имконияти мавжудлиги боис аҳамияти ҳам ошиб борди. Пергаментнинг пайдо бўлиши(эрамиздан аввалги III-аср) билан эса янги ахборот «портлаши» рўй берди: ахборотнинг энг мақбул ташувчиси – китоб юзага келди (IV-аср).
Ахборот-коммуникация технологияларининг қоғоз фазаси V асрдан бошланади. Бу пайтда қоғоз(II асрда Хитойда кашф этилган) Европа мамлакатларининг саноат ишлаб чиқариш объектига айланган эди. Шундан кейинги давр ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишида катта рол ўйнади. Шундан сўнг савдо ва ҳунармандчилик ривожлангач шаҳар почтаси, XV асрдан бошлаб эса хусусий почта (Ғарбий Европа), XVI-XVII асрларда марказий қироллик почтаси(Франция, Швеция, Англия ва бошқалар ) юзага келди. Ушбу барқарор коммуникация туфайли ахборот фаолиятига янада кўпроқ одамлар жалб этилмоқда ва у йирикроқ минтақаларни қамраб олмоқда.
Германияда китоб чоп этилишининг кашф этилиши(XV аср ўртасида) ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши жараёнида кашфиёт бўлди. Бу ҳол унга оммавийлик олиб келди. Моҳиятан бу табиатшуносликда илмий-техник тараққиётининг янги босқичи бўлиб қолди. Илмий–техник атаманинг пайдо бўлиши ахборот-коммуникация технологияларида сифат ўзгаришини, кўп нусҳада китоб, журнал, газета, географик харита, техник чизмаларнинг чоп этилиши эса миқдор ўзгаришини келтириб чиқарди.
XIX аср охиридаги техник инқилоб билан боғлиқ ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишидаги янги босқич барқарор халқаро коммуникация шакли сифатида почта алоқасининг юзага келиши билан изоҳланади. Айни даврда фотография(1879 й.), телеграф(1832 й.), телефон(1876 й.), радио(1895 й.) кашф қилинган эди. Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишида фойдаланувчи учун қулай шаклда ахборотларни олиш, сақлаш ва тезда узатишнинг умумжаҳон тизимини яратиш даври юзага келди. Бу эса ахборотларни техник, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатланувчи кучига айлантирди ҳамда замонавий техник инқилоб босқичида унинг етакчилик кучини белгилаб берди. Натижада узоқ йиллар давомида жамиятда жуда катта ҳажмда ахборот тўпланиб қолиши ва ундан оқилона фойдалана олмаслик масаласини ҳал этиш имконияти юзага келди.
Ахборот ҳам мазмун, ҳам миқдор жиҳатидан инсоният истеъмол қилади-ган энг қимматли маҳсулотлардан бирига айланди. Ахборот инқилобининг тараққиёти XX аср иккинчи ярмида янги босқичга келди. Бу даврда ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиб қоғоз ўрнини техник воситалар эгаллади. Энди ахборотларни узатиш(электромагнит тўлқинлар ёрдамида) тезлиги оғзаки нутққа нисбатан миллион марта ортиб кетди.
Интиуцияси(эксперт тизими) ишлаб чиқариш кучига айланди, сунъий интеллект эса техник тараққиётнинг сифат жиҳатидан янги вазифаларини ҳал этиш имконияти юзага келди. Машинавий динамик ахборот тизимларининг алоҳида аҳамияти жамият ҳаётида энг олдинги режага янада замонавий ЭҲМ ва у билан боғлиқ технологияларни яратиш муаммосини қўйди. Инсонлар ўртасида(эндиликда инсон ва машина ўртасида) ўзаро ахборот ҳаракати механизмининг ривожланиш тарихи ахборот-коммуникация технологияларини барча илм соҳалари ривожланишининг ягона интеграция тизими сифатида тушунишга асос беради.

Download 37,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish