Биринчи тенденция



Download 37,95 Kb.
bet9/10
Sana21.02.2022
Hajmi37,95 Kb.
#63439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
lotinhgyyuyu

Маълумотлар жамланмаси. Фирманинг маҳсулот ёки хизматлар ишлаб чиқаришига қараб унинг ҳар бир хатти-ҳаракати ҳақида тегишли маълумотлар ёзуви бўлади. Одатда ташқи атрофга тегишли фирма хатти-ҳаракатлари у ишлаб чиқарадиган операция сифатида алоҳида ажралиб туради.
Маълумотларни қайта ишлаш. Фирма фаолиятини акс эттирувчи маълумотлардан ахборотларни яратиш учун қуйидаги турдаги операциялардан фойдаланилади:
• таснифлаш ёки гуруҳлаш. Бошланғич маълумот­лар одатда бир ёки бир нечта рамзлардан ташкил топ­ган кодлар кўринишига эга бўлади. Объектларнинг айрим белгиларини ифодаловчи бу кодлар ёзувларни айнан ўхшатиш (идентификациялаш) ва гуруҳлаш учун фойдаланилади;
• ёзувлар изчиллигини тартибга солишга ёрдам берувчи сортлаш;
• арифметик ва мантиқий операцияларни ўз ичига олган ҳисоблашлар. Маълумотлар устидан бажариладиган бу операциялар янги маълумотларни олиш имконини беради;
• маълумотлар ҳажмини камайтириш учун хизмат қилувчи ва якуний ёки ўрта қийматлар ҳисоб-китоби шаклида амалга оширилувчи йириклаштириш ёки агрегатлаштириш.
Маълумотларни сақлаш. Операциявий фаолият даражасидаги кўпгина маълумотларни кейинчалик фойдаланиш учун ёки бу ерда, ёки бошқа даражада сақлаш зарур. Уларни сақлаш учун автоматлаштирилган маълумотлар базаси яратилади.
Ҳисоботларни яратиш. Маълумотларни қайта ишлаш ахборот-коммуникация технологияларида фирма раҳбарияти ва ходимлари, шунингдек ташқи шериклар учун ҳужжатлар ва ҳисоботлар яратиш лозим. Бунда ҳужжат-лар сўров бўйича ёки фирма ўтказган операция муносабати билан ҳам, даврий жиҳат бўйича ҳар бир ой, квартал ёки йил охирида ҳам яратилиши мумкин.
Ахборот-коммуникация технологияларини бошқаришдан асосий мақсад, қарорларни қабул қилиш жараёнларига алоқаси бўлган фирма барча ходимларининг ахборот эҳтиёжларини қондиришдир. У бошқаришнинг исталган даражасида фойдали бўлиши мумкин.
Бошқарувнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини турли функционал тизимостилар ходимлари ёки фирма бошқарув даражаларининг мос ахборот эҳтиёжларини қондиришга рисоладагидек тўғри келади. Улар етказиб берадиган ахборот фирманинг ўтмиши, ҳозирги ва эҳтимолдаги келажаги ҳақида маълумотларни сақлайди Бу ахборот доимий ёки махсус бошқарув ҳисоботлари турларига эга.
Бошқарув назорати даражасида қарорлар қабул қилиш учун ахборот агрегатлаштириш кўринишида шундай тақдим этилиши керакки, унда маълумотлар ўзгариши тенденциялари, юзага келган четга чиқишлар сабаблари ва эҳтимолий қарорлар кўриб чиқилсин. Бу босқичда маълумотларни қайта ишлашнинг қуйи-даги вазифалари ҳал этилади:
• бошқарув объекти режалаштириладиган аҳволини баҳолаш;
• режалаштириладиган аҳволдан четга чиқишларни баҳолаш;
• четга чиқишлар сабабларини аниқлаш;
• бўлажак қарор ва хатти-ҳаракатларнинг таҳлили.
Бошқарувнинг ахборот-коммуникация технологиялари хилма-хил турдаги ҳисоботларни яратишга йўналтирилгандир.
Доимий ҳисоботлар белгиланган графикка мувофиқ яратилади, бу график уларни яратиш вақти, масалан, компа­ния савдо-сотиғининг ойлик таҳлилини белгилайди.
Махсус ҳисоботлар бошқарувчилар сўровлари бўйича ёки компанияда бирор-бир режалаштирилмаган ҳодиса рўй берганда яратилади. Ҳисоботларнинг у тури ҳам, бу тури ҳам якунловчи, қиёсий ва фавқулодда ҳисоботлар шаклига эга бўлиши мумкин.
Қиёсий ҳисоботлар турли манбалардан олинган ёки турли белгиларига кўра таснифланган ва қиёслаш мақсадлари учун фойдаланиладиган маълумотларни ўз ичи­га олади.

Download 37,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish