59
мафкуравий таъсир кучига эга. Уларда муайян ғоялар тарғиб қилинади.
Бундай кўзга кўринмас қудратли тарғибот кишини ҳамма ерда ва ҳар доим
қуршаб туради. Бу кучларнинг мақсади –
инсонни нимагадир ишонтириш,
ундаш, ўзига оғдиришдир. Президентимиз биз ёшларни бегона иллат ва
ғоялардан асраш лозимлигини, йиллар давомида шаклланиб келган бой
миллий-маданий
урф-одатлар,
анъаналаримиз
асосида
тарбиялаш
муҳимлигини доимо ўз асарларида, учрашувларда, йиғинларда кўп марталаб
таъкидлаган эдилар.
“Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида бугунги кун ёш
авлод маънавиятини шакллантирадиган асосий мезонлар бирма-бир батафсил
таърифлаб берилган. Биз бу ўринда китобни тўлиқ такрорлашга ҳаракат
қилмасдан ундаги энг муҳим жиҳатларга диққатни қаратиб ўтамиз.
Китобда аждодларимиз меросига биринчи даражали аҳамият
ажратилади: “Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг
қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки
ижоди намуналаридан тортиб,
бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб
қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, аҳлоқ,
фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморлик,
деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо
асарлар бизнинг буюк
маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда
камдан-кам топилади”. Унда “Авесто” ёдгорлиги, “Алпомиш” достони,
Наврўз байрами каби кўҳна тарихдан бизгача етиб келган улуғ мерос бағрида
яширинган ибратли сабоқлар, уларнинг бугунги кун ёш авлод тарбиясидаги
аҳамияти батафсил очиб берилган.
“Мен ёшларимизга, менинг болаларимга қарата, ўрганишдан ҳеч қачон
чарчаманглар, деб айтмоқчиман. Ўрганиш, интилиш ҳеч қачон айб
саналмайди. Ниманидир билмасанг, уни ўрганиш зарур. Авваламбор, энди
ҳаётга кириб келаётган ёшларга нима лозим? Ўрганиш, ўрганиш ва яна бир
60
бор ўрганиш керак. Касб ўрганган, илм ўрганган киши, ўзбекона айтганда,
ҳеч қачон кам бўлмайди”
21
, – деб таъкидлаган эди биринчи Президентимиз.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов:
“Биз ўтмишдаги ҳамма
бузилишлар, хато ва жиноятларни қатъиян
қоралаймиз ва улардан кескин воз кечамиз. Биз ўтмишимизни ва ҳозирги
кунимизни ҳаққоний, холисона танқидий таҳлил этишнинг қатъий
тарафдорларимиз”
22
,
– деб ёзган эдилар ўзларининг “Ўзбекистон
мустақилликка эришиш остонасида” номли китобида. Ушбу китобнинг
таълим-тарбия жараёнида фо йдаланишнинг аҳамияти шундаки, ёшларда
халқимиз ўтмишидаги тарихий воқеа ва жараёнлар ҳақида билимга эга
бўлиш, ҳар бир инсонни ўтмишдан сабоқ чиқаришга даъват этувчи омил
эканлиги билан ҳам ажралиб туради.
Юртимизда ёшларимизга илм ва касб-ҳунар эгаллашлари учун барча
шароитлар яратилган. Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор
услубларини
жорий этиш йўли билан ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин
сўзлаша
оладиган
мутахассисларни
тайёрлаш
тизимини
тубдан
такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси
ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари,
халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва
имкониятлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, 2013-2014 ўқув
йилидан бошлаб биринчи синфдан бошлаб чет тилини ўқитиш жорий этилди.
Хулоса қилиб айтганда, фан-техниканинг жадал тараққиёти шароитида
ҳар бир давлат ўзининг истиқбол
режаларини белгилар экан, келажакда
уларни амалга оширувчи ёшлар қобилиятини ривожлантириш, интеллектуал
салоҳиятини юксалтиришга, маънавиятини бойитишга алоҳида эътибор
21
Ислом Каримов. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий
саодатдир. - Т.: “Ўзбекистон”, 2015. 240-бет.
22
Каримов И.A. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. -T.: “Ўзбекистон”, 2012. Б.166.
61
бериши – давр талабидир. Шу сабабли мамлакатимизда соғлом ва баркамол
авлодни вояга етказиш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
борасида биринчи Президентимиз томонидан кенг кўламли
ишлар амалга
оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: