1.1-код Сизнинг биринчи Java application ингиз.
1: public class HelloWorld {
2: public static void main(String args[]){
3: System.out.println(“Hello World!”);
4: }
5:}
Юқоридаги кодни киритиб бўлганингиздан сўнг уни компьютернинг бирор бир жойига HelloWorld.java номи билан сақланг. Файлни ушбу ном билан сақлаш жуда мухим ахамият касб этади. Java да яратилган дастур код файлининг номи унда аниқланган класнинг номи билан бир хил бўлиши (хаттоки катта кичик харфларигача) ва у файлнинг кенгайтмаси .java кўринишида бўлиши шарт.
Сиз ўзингиз ёзган кодни хохлаган жойингизга сақлашингиз мумкин. Лекин мен сизга ушбу китобни ўқиш мобайнида киритадиган кодларингизни сақлаш учун бирор бир алохида папка яратиб олишингизни тавсия этаман. Масалан мен D:\myJavaSamples\Day01\Listing 1.1\ папкасини яратиб олдим.
Дастур кодини компиляция қилиш ва ишга тушириш
Дастурни Windows да ишга туширишдан аввал уни албатта биринчи навбатда компиляция қилиб олишингиз керак. Агар сиз бевосита хеч қандай дастурлаш мухитисиз JDK нинг ўзидан фойдаланаётган бўлсангиз у холда сизнинг дастурингиз DOS орқали компиляция қилинади. Демак аввал DOS мухитига ўтамиз ва у ердан қуйидаги команда орқали биз ўзимизнинг файлимизни сақлаган папкамизга ўтиб оламиз.
C:\Documents and Settings\Bek>d:
D:\>cd myJavaSamples\Day01\Listing 1.1
Керакли папкага ўтиб олинганидан сўнг, дастурни қуйидаги команда орқали компиляция қилишга киришамиз. Унинг учун javac ва сиз сақлаган дастур коди файлининг номи келтирилади. Файл номини ёзаётган вақтингизда унинг катта-кичик файлларининг тўғри ёзилишига хам эътибор беришингиз керак. Бу ерда javac - Java компилятори. Қуйида 1.4-расмда айтилган кетма кетликда кетилганда DOS мухитининг қандай кўриниш олиши келтирилган.
1.4-расм. Компиляция жараёнининг кўриниши.
Агар барча айтилган ишлар тўғри амалга оширилса, жорий папкада HelloWorld.class номи остидаги янги файл пайдо бўлади. Бу хосил бўлган файл сизнинг Java байт код файлингиз дейилади. Уни ишга тушириш учун эса сиз Java интерпретеридан фойдаланишингиз керак. Бунинг учун худди аввал кодни компиляция қилишда javac командасидан фойдаланганингиз каби уни ишга туширишда java командаси, сўнгра эса компиляциядан сўнг хосил бўладиган Java байт код файл номи ёзилади. Хуллас компиляция қилинган Java байт код файлини ишга тушириш қуйидаги команда орқали амалга оширилади.
java HelloWorld
Сиз дастур кодини тўғри киритган ва компиляция қилган бўлсангиз, юқоридаги буйруқдан сўнг, экранда Hello World! ёзуви пайдо бўлади. 1.5-расмда унинг кўриниши келтирилган.
1.5-расм. Дастур ишга туширилганидан кейинги кўриниш.
Эслатма
|
Шуни ёдда сақлаш лозимки, Java компилятори ва Java интерпретери умуман бошқа бошқа нарсалар. Сиз ўзингизнинг кодингизни компиляция қилиб у (javac) орқали .class файлини яратиб оласиз. Сўнгра .class файлини Java интерпретери (java) дан фойдаланган холда ишга туширасиз.
|
Дастурни Macintosh да ишга тушириш жуда хам оддий бўлиб, у система таркибига Java компилтори аввалдан қўшилган бўлади. Сиз ўзингиз ёзган кодни компиляция қилиш учун фақатгина ўзингиз ёзган кодни сичқонча ёрдамида ушлаб суриб ўша компилятор иконкаси устига олиб келиб қўйиб юборишингизнинг ўзи кифоя. Агар код тўғри ёзилган бўлса дастур юқоридаги иш бажарилганидан сўнг компиляци бўлади. Компиляция қилинган файлни ишга тушириш учун эса жуда оддий, яъни ўша файлни устида сичқончанинг чап тугмасини икки мартта кетма-кет босишнинг ўзи кифоя қилади. 1.6-расмда тайёрланган дастурнинг ишга тушгандаги холатининг кўриниши келтирилган.
1.6-расм. Дастурнинг Macintosh операцион системасида ишга тушгандаги кўриниши.
Дастурни Solaris операцион системасида компиляци қилиш учун худди Windows да бўлгани каби буйруқлар сатридан фойдаланилади. UNIX буйруқлар сатридан, cd буйруғи орқали дастур коди сақланган папкага ўтиб олинади. Фараз қилайдик биз ўзимизнинг ёзган кодимизни TYJTests папкасига сақлаганмиз. У холда у папкага ўтиш буйруғи қуйидагича бўлади.
cd ~ /TYJTests
код сақланган папкага ўтиб олганингиздан сўнг, дастурни қуйидаги команда орқали компиляция қиласиз.
javac HelloWorld.java
Агар дастур коди тўғри ёзилган бўлса, у холда компиляция жараёни хам албатта мувоффақаиятли якунланади. Акс холда 1.1-кодга билан ўзингиз ёзган кодни бирма-бир солиштириб чиқинг. Эътибор беринг дастур кодидаги барча катта-кичик файллари 1.1-коддаги билан айнан бир хил бўлиши керак. Худди шундай файл номида хам катта кичик файллар эътиборга олинади.
Албатта компиляциядан сўнг, дастурнинг Java байт код файли хосил бўлади уни ишга тушириш учун эса биз Java интерпретеридан фойдаланишимиз керак. У қуйидаги команда ёрдамида амалга оширилади.
java HelloWorld
Агар сиз кодни ва компиляцияни тўғри бажарган бўлсангиз экранда HelloWorld! Ёзуви пайдо бўлади. 1.7-расмда дастур Solaris да компиляция қилинганидан сўнгги натижа кўрсатилган.
1.7-расм. Дастурнинг Solaris операцион системасида ишга тушгандаги кўриниши.
Do'stlaringiz bilan baham: |