Java нима? Java тўғрисида ёзилаётган ва нашр этилаётган кўплаб адабиётлар ва ундаги ёзилаётган кодларнинг мафтункорлигини кўриб сиз “Java дунёни асраб қолади ёки хеч бўлмаганда дунёдаги барча муаммоларни хал этади” деган хаёлга хам боришингиз мумкин. Лекин аслида хеч хам ундай эмас. Java га айтилган таърифлар ўзининг имкониятларига қараганда анча оширилиб, муболаға қилиб юборилган. Лекин шуни таъкидлаш жоизки Java жуда қизиқарли ва у бошқа дастурлаш тилларидан фарқли, ўлароқ Internet учун дастурлар ёзишда хам фойдаланилиши мумкин. Java бу хозирда оммалашган дастурлаш тиллари бўлмиш C, C++, Visual Basic ёки Pascal га кўп жихатларидан ўхшаб хам кетади.
Юқорида санаб ўтилган дастурлаш тилларидан Java нинг энг катта фарқи унинг Sun Microsystems томонидан ишлаб чиқилган фақат объектга йўналтирилган дастурлаш тили эканлигидир. Sun Microsystems компанияси бу ўзининг ишлаб чиқарган Unix операцион системаси орқали дунёда машхур компания хисобланади. C++ дастурлаш тилидан сўнг Java кичикроқ, барча платформа ва операцион системаларда ишлай олиш имкониятига эга бўлган дастурлаш тилидир. Java да ёзилган барча кодлар Java виртуал машинаси ўрнатилган хар қандай машинада ишлатилиши мумкин. (Бу хақда кейинроқ батафсил хикоя қилинади.)
одатда Java дастурлаш тили орқали кўпроқ World Wide Web (кенг дунё ўргимчак тўри) учун мўлжалланган махсус “Applet” дастурлар ёзилмоқда. Ушбу ёзилган дастурларни сиз “Java enabled” веб браузерлар бўлмиш Netscape Navigator, Microsoft Internet Explorer каби дастурлар орқали ишлатишингиз мумкин. Java enabled веб браузер деб, барча Java да ёзилган кодларни юклаб, уни ишга тушира оладиган браузерга айтилади. Applet лар веб сахифаларда кўпроқ расмларга ўхшаб кўринади. Лекин уларнинг расмлардан фарқи Applet нинг динамик ва интерактивлигидир. Қуйидаги 1.1-расмда Netscape 3.0 веб браузерга юкланган Applet нинг кўриниши келтирилган.