Биринчи маъруза


Java ни нима учун ўрганамиз?



Download 0,88 Mb.
bet3/10
Sana23.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#178029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5251432942038682836

Java ни нима учун ўрганамиз?
Хозирги кунда Java ни ўрганишнинг энг асосий сабаби, эхтимол сиз ушбу китобни сотиб олишингизнинг хам сабаби Applet ларнинг айнан Java да ёзилиши бўлган бўлса ажаб эмас. Хаттоки бу сабаб бўлмаса хам, Java дастурлаш тилининг бир қанча фойдали имкониятлари мавжуд. Хамда ушбу дастурлаш тили ёрдамида сиз хар қандай турдаги дастурларни ярата оласиз. Ушбу бўлимда бир қанча шунга ўхшаш фойдали томонлар тасвирланган.
Java нинг платформа мустақиллиги
Агар бирор бир тилда яратилинган дастур хар қандай платформаларда, операцион тизимларда ва хар қандай компьютерда бемалол ишлай олса ушбу дастур ўзининг платформа мустақиллигига эга деб айтилади. Java нинг бошқа кўплаб дастурлаш тилларидан устунлик томони хам шунда, Java да ёзилган дастурларни хар қандай платформада, хаттоки Internet да хам Applet лар кўринишида бемалол ишлатишингиз мумкин.

Янги термин

Платформа мустақиллиги (Platform independence)бирор бир дастурнинг хар қандай компьютер ва хар қандай системада осонлик билан ишлай олиши. Java дастурлари хам ўзининг платформа мустақиллигига эга бўлиб, Java виртуал машинаси ўрнатилинган хар қандай компьютерда ишлай олиш қобилиятига эга.

Манба даражасида (source level) Java нинг примитив типлари хар қандай операцион системада ўзининг ўзгармас ўлчамларига эга. Java нинг асосий класс кутубхоналари ўзида ёзилган кодларни осонлик билан хеч қандай ўзгартиришларсиз бир платформадан иккинчи платформага олиб ўтишга имконият яратади. Сиз Java да дастур ёзганингизда, умуман жорий операцион системанинг имкониятларидан келиб чиқиб код ёзмайсиз. Бу даражадаги платформа мустақиллиги Java да ёзилган кодларни хар қандай операцион системада бемалол ишлай олишига имконият яратади.


Java даги платформа мустақиллиги фақатгина манба даражасида чегараланиб қолмаган. Java да компиляция қилинган иккилик саноқ системаси кўринишига келтирилган файллар хам ўзининг платформа мустақиллигига эга ундай файлларни қайта компиляция қилмай хар қандай операцион системада ишлатишингиз мумкин (Java виртуал машинаси мавжуд бўлган холларда).
Одатда сиз С ёки бошқа дастурлаш тилларида ёзилган кодларни компиляция қилганингизда, компилятор сизнинг дастурингизни машина коди ёки процессор инструкцияларига таржима қилади. Ушбу инструкциялар сизнинг компьютерингизга ўрнатилинган процессорга мост равишда компиляция қилинади. Масалан сиз Intel микропроцессори ўрнатилган компьютерда компиляцияни амалга оширган бўлсангиз. У дастур кейинчалик хам фақат шу турдаги микропроцессор ўрнатилган компьютерлардагина ишлайди. Бошқача микропроцессорли компьютерларда сизнинг дастурингиз ишламаслиги мумкин. Бунинг учун сиз ўзингиз ишлатмоқчи бўлган дастур кодини ва сизга керакли бўлган микропроцессорга мўлжалланган компиляторни топиб дастурни қайта компиляция қилишингиз керак. 1.2 – расмда ушбу системанинг ишлаш принципи келтирилган (турли хил системалар учун турли хил тайёр компиляция қилинган дастурлар).

1.2-расм. Компилятор системаларининг ишлаш принципи.


Юқорида айтилганлар Java да умуман бошқа турда ишлайди. Java ривожлантириш мухити икки қисмга бўлинади. Java компилятори ва Java интерпретери. Java компилятори сизнинг кодингизни олади ва уни машина кодларига эмас, балки байт кодларга генерация қилади. Байт кодлар хам худди машина кодларига ўхшаш инструкциялар бўлиб, улар бирор бир микропроцессор учун махсус эмас. Балки у хар қандай микропроцессорда ишлаш имкониятига эга.
Java да ёзилган дастурни ишга тушириш учун, сиз байт код интерпретери деб аталадиган махсус дастурни ишга туширишингиз керак. Ушбу дастур эса ўз ўрнида сизнинг дастурингизни ишга туширади (1.3-расмга қаранг). Байт код интерпретери кўпинча Java виртуал машинаси ёки Java Runtime деб хам аталади.


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish