Java мухитини олиш Java да дастурлашни бошлаш учун сизга биринчи навбатда Java нинг дастурлаш мухити зарур бўлади (гарчи Netscape каби Applet Enabled веб браузерлар мавжуд бўлса хам). Sun компанияиснинг JDK пакетини JavaSoft Web сайтидан юклаб олишингиз мумкин (http://www.javasoft.com/). Ушбу пакет Solaris, Windows, Macintosh каби операцион системаларда ишлай олиш имкониятига эга. Хар холда JDK жуда омалашган бўлишига қарамай уни ишлатиш унчалик хам осон эмас. Агар сиз ўзининг график мухитига эга бўлган дастурлаш тахрирловчиси билан ишлаётган бўлсангиз JDK дан фойдаланиш сизга жуда ноқулай туюлиши мумкин. Бахтимизга Java да дастурлаш учун JDK дан бошқа дастурлар хам ишлаб чиқарилган.
Аввалда айтилганидек Javа да дастурлаш учун бир қанча интеграллашган дастурлаш мухитлари мавжуд (Integrated Development Environment ёки IDE деб хам юритилади). Булар қаторига Sun компаниясининг Windows, Solaris каби операцион тизимлари учун мўлжалланган Workshop дастурлаш мухитини, Symanteс компаниясининг Windows ва Macintosh операцион системаларида ишлашга мўлжалланган Café дастурлаш мухити ва Microsoft нинг Windows операцион системасида ишлашга мўлжланган Visual J++ дастурлаш мухитларини киритиш мумкин.
JDKваунингнаъмунавийкод файлларини ўрнатиш JDK ёки унинг наъмунавий код файлларини (ёки иккаласини хам) ўрнатиш учун қуйидаги кетма-кетликлар амалга оширилади.
JDK ёки унинг наъмунавий код файлларини Windows операцион системасига ўрнатиш учун сиз ўзингиз интернетдан юклаб олган ёки бошқа бирор жойдан топган JDK пакетининг ўрнатилиши керак бўлган файли устида сичқончанинг ўнг тугмасини икки мартта босинг. Ўрнатиш жараёни бошланганидан сўнг JDK ни ўрнатувчи дастур сизга наъмунавий дастурларни ва бошқа кўпгина файлларни хам қўшиб ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслиги хақида таклиф киритади. У ерда сиз ўзингизга керакли таклифни танлаб ўрнатишни давом эттиринг. Оддий холатларда Java С:\Program Files\Java папкасига автоматик равишда ўрнатилади. Агар сизда бошқа папкага ўрнатиш истаги туғилган бўлса, у холда ўзингиз хохлаган папкани кўрсатишингиз хам мумкин.
JDK ни Macintosh операцион системасида ишлаётган компьютерларга ўрнатиш учун хам ўрнатиш дастури устига сичқонча курсорини олиб келинг ва чап тугмани икки мартта чертинг. Одатда JDK сизнинг қаттиқ дискинингзни Java папкасидан ўрин олади. Зарур бўлган холларда сиз уни ўзингиз хохлаган бошқа папкага хам ўрнатишингиз мумкин. Ўрнатиш жараёни бошланганидан сўнг JDK ни ўрнатувчи дастур сизга наъмунавий дастурларни ва бошқа кўпгина файллпани хам қўшиб ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслиги хақида таклиф киритади. У ерда сиз ўзингизга керакли таклифни танлаб ўрнатишни давом эттиринг.
Solaris системаларга JDK ўрнатилишида JDK нинг ўрнатиладиган файли одатда jdk1.x.tgz кўринишида бўлади. Уни сиз gunzip ёки tgz утилиталаридан фойдаланиш орқали ўрнатишингиз мумкин. Агар сиз Solaris системасининг уй каталогида турган бўлсангиз, JDK ни қуйидаги команда орқали ўрнатасиз:
gunzip ./jdk1.x.tgz
tar ./ jdk1.x.tar
Шуни хам ёдда тутингки, сиз JDK ни ўрнатганингиздан сўнг java\lib папкасида classes.zip деб номланувчи архив файли хам бирга ўрнатилади. Асло ушбу архив файлни очишга урина кўрманг, акс холда сиз ўрнатган JDK пакети нотўғри ишлаши мумкин.