Янги термин
Applet лар бу махсус дастурлар бўлиб улар Netscape Navigator ва Microsoft Internet Explorer каби Java enabled веб браузерлар томонидан Internet дан юкланиб сўнг ишга туширилади.
|
Applet яратиш учун сиз унинг кодини аввал Java дастурлаш тилида ёзасиз, уни Java компиляторида компиляция қиласиз ва ушбу Applet ни HTML веб сахифасига қўшасиз. Натижавий Java ва HTML файлларини сиз худди бошқа HTML файлларини қўшганингнгиз каби веб сахифага қўшасиз.
Applet лар Java нинг энг оммалашган дастурлари бўлишига қарамай сиз Java дан Applet ларга нисбатан каттароқ дастурлар ёзишда хам фойдаланишингиз мумкин. Чунки Java умумий мақсадларга йўналтирилган дастурлаш тили хисобланади. Сиз Java ёрдамида худди С, С++ да бўлгани каб кўплаб муаммоларни хал этишингиз мумкин.
Java нининг тарихи, хозирги куни ва келажаги
Java дастурлаш тили биринчи бўлиб 1991 йили Sun Microsystems томонидан ишлаб тадқиқ этилган. Ўша йилларда Java фақат электрон қурилмалар – телевизор, видео магнитафон, нон иситиш қурилмаси ва шу кабиларга дастурлар ёзиш учун фойдаланилган. Ўша вақтларда Java нинг мақсадлари унинг ихчам, тезкор, самарали, осон ва кенг миқёсдаги электрон қурилмаларга мослашувчан дастурлаш тили этиб яратиш бўлган. Худди шу мақсадлар Java ни World Wide Web да ишлай оладиган, умумий мақсадларга йўналтирилган хамда барча платформаларда ишлай оладиган идеал дастурлаш тили бўлиб шаклланишига асос бўлган.
Java тилидан Sun (Oak номи остида) томонидан кўпгина лойихалар яратишда фойдаланилган, лекин у кўпчиликнинг назарига 1994 йилда HotJava билан бирлашмагунига қадар тушмади. Орадан бир қанча вақт ўтиб Netscape ўзининг браузерига HotJava нинг барча имкониятларини қўшиб олганидан сўнг Java га бўлган қизиқиш анчагина ортди.
Java Applet ларини ишлатиш ва уларни кўриш учун сизга бирор бир Java-enabled браузер керак бўлади. Шуни хам айтиш жоизки Netscape 2.0 ва ундан юқори версиялари Internet Explorer 3.0 ёки ундан юқори версиялари орқали сиз бемалол Java Applet ларни ишлатиб кўришингиз мумкин. Сиз яна Sun нинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган HotJava браузерини хам Appletларни кўришда ишлатишингиз мумкин. Лекин Java нинг юқорироқ версияларида ёзилган Applet ларни ўзидан олдинги версиядаги HotJava браузерлар орқали кўриш имконияти мавжуд эмас.
Java келажакда нималарни режалаштирмоқда? Хозирда бир қанча ривожланишлар режалаштирилмоқда.
Sun компанияси Java мухити учун бир қанча қўшимча имкониятларни қўшишни режалаштирмоқда. Булар қаторига маълумотлар базаси билан ишловчи бир қанча клас кутубхоналар, мультимедиа, коммерсия ва бошқа фойдали класларни қўшиш мумкин. Sun яна ўзининг web server ини ва Java асосига қурилган операцион тизимини ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Sun компанияси яна ўзининг Java Beans деб номланувчи framework кутубхонасини ишлаб чиқариш ниятида. Ушбу кутубхона ёрдамида сиз компонент объектларини ривоожлантиришингиз мумкин. Ушбу яратилажак компоненталар худди Microsoft ActiveX компонентлари сингари бир бири билан жуда осон муомалага киришиши назарда тутилган. Сиз бу хақда ушбу китобни ўқиш давомида мукаммал маълумотга эга бўласиз.
Java имкониятлари Solaris, MacOS, Windows каби барча операцион системалар таркибига қўшилмоқда, ушбу ишлар тўлиқ амалга оширилганиан сўнг сиз Java дастурларини (шу жумладан Applet ларни хам) деярли хар жойда хеч қандай қўшимча дастурларни ўрнатмасдан ишлатишингиз мумкин бўлади.
Кўплаб компаниялар Java имкониятларини ошириш устида ишлар олиб боришмоқда, уларни қаторига бир вақтнинг ўзида компиляция бўлувчи Java чипларини қўшиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |