«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
403
жадал ўсиши кузатилди. Унинг баландлиги 8-12 см гача этиб борди.
Баргларининг сони 5-6 та бўлиб, ўлчами анча катталашди. Бу даврда илдизи 7-8
см га чуқурлашди. II-тартибли ён илдизчаларнинг сони 6-8, узунлиги эса 2-3 см
га этди. 26 апрелда уруғпалла барги узунлиги 1-1,5 см, эни 0,5-0,7 см бўлганда
қуриб қолди. Демак, уруғпалланинг яшаши 2-25 кунга тенг экан. Бу вақтда
ўсимликнинг баландлиги 15-20 см га этиб, Бўғинлар сони 4тага этди, 8-10 та
ҳақиқий барги ҳосил бўлди. Поянинг учида ғуж бўлиб 4-5та барг ҳосил қилди.
Барглари асосан поянинг тепа қисмида жойлашган бўлиб, уларнинг ўлчами
юқори баргларда 3-4 мм х 1-1,5 см, ўрталарда 2,4-2,8-3-4см х 0,6-0,7-0,8 мм ни
ташкил қилади. Бу босқич 11-15 кунни ташкил этди.
Май ойининг бошларида тажриба даласида ҳаво ҳарорати 25-26
0
С
бўлганида, ўсимликнинг баландлиги 15-20 см га этди ва ўсимлик ётиб ўса
бошлади. Илдиз бўғзида бир неча янги 6-7 шоҳлар юзага келди. энг олдинги
ўсимлик шоҳида бўғинлар сони 9-11 тага этди. Ҳақиқий баргларининг сони 17-
22 тагача кўпайди. Баргларининг ўлчами эса юқоридаги новдасидагилардек
ўзгармади. 7-10,5 х 2-3,5 см, ўртадагисида 5,5-7 х 1,5-3 см, пастки барглари эса
3-3,5 х 0,5 см га катталашди. Ўсимликнинг ўқ илдизи 9-13 см га, ён илдизлари
эса 3-3,5 см га чуқурлашди. Пастки 1-барги қурий бошлади. Июн ойининг
бошларида ўсимлигимиз ғунчалай бошлади. Бир тупдаги бир шоҳида ғунчалар
сони 68-84 тагача этди. Бу вақтда унинг узунлиги 40-60 см ни ташкил қилди.
18-20 июнда ён поянинг юқори қисмида ён новдалари пайдо бўлиши кузатилди.
Уларнинг узунлиги 0,5-2 см бўлиб, ўсимликнинг 1-гуллари очила бошлади.
Ўсимлик поясининг узунлиги 60-70 см га тенг бўлди. Илдизи I тартибли
бўлиб, II-тартиблиси 4-6 см, III-тартиблиси 0,5-1 см ўсган эди. Июлда
ўсимликнинг узунлиги 70-80 см, айрим тупларининг бўйи 85-90см гача этди.
Ҳар бир тупида 4-5 ён новдалари бўлиб, уларнинг узунлиги эса 1-8 см га ўсди.
25 июнга келиб ўсимликнинг гуллаши кузатилди ҳамда уруғлари шакллана
бошлади. Гули оқ, қизғиш рангда бўлиб, айрим бўғинларда бир нечта ҳосил
бўлган, айрим бўғинларда 1 ёки 2 та , айрим бўғинларда айниқса энг пастки
1,2,3,4 бўғинларда умуман ҳосил бўлмади. Асосий новдаси ва ён новдаларида
ўрнашган. Гулларининг гултожибаргларининг ўлчами 2-3 х 0,2 см, сони 1, 2,5
тагача бўлиб, шохнинг ўрта қисмларида деярли бир вақтнинг ўзида очилди.
Пастки ва учки қисмида бирин-кетин очилди. Бир туп ўсимлик гулларининг
очилиши 7-10 кун давом этди.
Чумчуқтили иссиқсевар ўсимлик бўлгани учун, июн ва июл ойларида жуда
тез ўсади. Бир тупда 13 тагача шоҳлар ҳосил бўлиб, бир шоҳининг ўзида 77-80
тагача яшил барглари пайдо бўлади. Иккинчи шоҳдан учунчи шоҳлар ҳосил
қилиб eр бетини гиламдак ёпиб қўйди. Бу даврда ўқ илдизи 15-20 см, II-
Do'stlaringiz bilan baham: |