«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
4
Кириш
Ўзбекистон Республикаси табиатининг биологияси ва ландшафтларининг
хилма-хиллиги миллий бойлигимизнинг ажралмас, мукаммал, яхлит ва табиий қисми
ҳисобланади. Табиатнинг бу инъоми бир неча минг йиллик эволюция давомида юзага
келган бўлиб, аждодларимиз томонидан бизга қолдирилган улкан меросдир.
Ихтиёримиздаги бу муқаддас меросни юрт фаровонлиги, жамият тараққиёти, келажак
авлод бахту-саодати йўлида эҳтиёт қилиш, асраш ва авайлаш, шунингдек, Ватанимиз
ва Она заминимизнинг хилма-хил флора ва фаунасини барқарор
экологик тизимда
сақлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади.
Охирги йилларда саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалигининг тобора
ривожланиб бориши, табиий майдонларнинг кенг миқёсда ўзлаштирилиши ўсимлик
ва ҳайвон турларининг кескин камайиши билан бирга
экологик мувозанатнинг
бузилишига олиб келмоқда. Табиатдаги мавжуд ҳар қандай турнинг йўқолиши уни
қайта тиклаб бўлмайдиган, шу билан бирга бошқа турларнинг ривожланишига салбий
таъсир кўрсатувчи оқибатларга олиб келади. Бу ҳолат ўз навбатида турларнининг
маданийлаштирилишига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.
Бинобарин, табиатдаги
ёввойи
ўсимликлардан
қишлоқ
хўжалигида
экиладиган
навларни
маданийлаштиришда,
ҳайвонот
олами
вакилларидан
эса
чорвачиликни
ривожлантириш ва ҳудудга мос бўлган серпушт зотларни етиштиришда табиий манба
сифатида қадимдан фойдаланиб келинган.
Ўтган асрнинг қишлоқ хўжалиги тизимида йўл қўйилган хатоликлар Марказий
Осиё ҳудудида катта сув ҳисобланган Орол денгизининг экологик ҳалокатга юз
тутиши, Жанубий, Марказий ва Шимолий-ғарбий минтақалардаги
ерларнинг
иккиламчи шўрланишини юзага келишига, тарихан шаклланган сув экотизмларининг
ўзгариши ва сунъий ташлама – омборларининг пайдо бўлишига шароит яратиб берди.
Атоф-муҳитга ўта хавфли бўлган дефолиантлар, пестицидлар, гербицидлар,
фунгицидлар ва зооцидларнинг инсоният томонидан қишлоқ хўжалигида кўплаб
миқдорда ишлатилиши туфайли ҳам қатор муаммоли вазиятларни келиб чиқишига
олиб келди. Бу жараёнлар чўллардаги кескин вазиятларга мослашган ноёб,
бетакрор
чўл биологик мажмуаларининг ҳам йўқолишига сабаб бўлмоқда.
Ўрни ва табиати бўйича яхлит биогеографик минтақада жойлашган Марказий
Осиё давлатлари ўзларининг табиий бойликларини муҳофаза қилиш,
асраб-авайлаш
учун албатта маъсулдирлар. Бу давлатларнинг мустақилликка эришишлари билан
боғлиқ бўлган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар,
ландшафт ва биологик хилма-
хилликни сақлаб қолиш, барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизликларни
таъминлашда беназир имкониятларни вужудга келтиради.
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида бир қанча биоиқлимий ўлкалар
туташган ҳудудда жойлашганлиги туфайли унда ўсимликлар дунёси ва ҳайвонот
оламининг ниҳоятда ранг – баранглиги мужассамлашган. Чўл ва
адирлари, кенг
текисликлари, тоғ-даштлари, ўрмонлари, яйловлари, тўқайзорлари, сув ҳавзалари,