Фойдаланилган адабиётлар
1.
Кирюшин В.И., Лузин А.Т. Шкала солеустойчивости сельскохозяйственных
культур для условий засушливой степи Северного Казахстана //
Кормопроизводство на севере Казахстана. Целиноград, 1974. С. 139–151.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
400
2.
Массино И.В. Ресурсы фотосинтетические активной радиации и резервы
производства кормов на орошаемых землях Узбекистана. Ташкент 2006.160
с.
3.
Азизов К., Каримова С. Қорақалпоғистоннинг ўртача шўрланган ерлари учун
жўхори навлари. O’zbekiston qishloq xo’jaligi. №8.2018.35b.
POLYGONUM AVICULARE L. ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШ ВА
РИВОЖЛАНИШИ
Галиева Р. Ф. талаба., Базарова Р. катта ўқитувчи
Гулистон давлат университети
Мамлакатимизнинг ўсимликлар дунёси хилма-хил. Бугунги кунга келиб,
мустақил Распубликамизни ҳар тамонлама ривожланиши учун табиий
бойликларимиздан
бири-ўсимликлардир.
Ўсимликлардан
режали
фойдаланишда уларнинг биологик, фитоценотик, экологик ва хом ашё
потенциялини тарихан ташкил топган мувозанатни бузмасдан, биологик хилма-
хиллигини сақлаб қолган ҳолда, унумли ва самарали фойдаланишга кўп
жиҳатдан боғлиқ. Хилма-хилликни сақлаш, унинг компонентларидан одилона
ва самарали фойдаланишда кўп жиҳатларига эътибор қаратилиши, жумладан:
чўлланишнинг олдини олиш, инқирозга учраган табиий яйловзорларни қайта
рекультивациялаш, маданий агроценозларини яратиш, фойдали ва доривор
ўсимлик турларини маданийлаштириш энг долзарб вазифалардан саналади.
Ушбу мауммоларни ҳал этишда биз табиий ўсимликлардан бири бўлган чумчуқ
тили (Polygonum aviculare L.) ўсимлигини танладик ва унинг ўсиш ва
ривожланишини ўрганиб, самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқдик.
Бизга маълумки, Мирзачул воҳаси ўсимликлари қадимдан табиат
бойликларидан
бири
хисобланади.
Қадим
замонлардан
шифобахш
ўсимликларнинг хосиятини билишган ва улардан турли касалликларини
даволаш учун фойдаланишган. Ҳозир ҳам халқимизда шифобахш ўсимликларга
қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Кейинги вақтларда химия фани кенг
тарақий этиб кетди, натижада тез таъсир этувчи янгидан-янги дори моддалари
синтез қилинмоқда, бироқ шунга қарамай, доривор ўсимликларга бўлган талаб
ҳамон кундан-кунга кучайиб бормоқда.
Чумчуқ тили (Polygonum aviculare L.)-торондошлар оиласи Polygonacеа
вакили деярли ҳамма жойда учрайди. Пояси битта, баъзан бир нечта бўғимли,
тик ўсувчи шохланиши деярли сезилмайди, узунлиги 20-40 см. Айрим холларда
80-100 см боради. Барглари майда, пояда кетма-кет жойлашган, шакли эллипс
ёки ланцетсимон 1,5-5 см узунликда,эни 0,4-1,5 см, қисқа бандли, яшил рангда.
Do'stlaringiz bilan baham: |