Фойдаланилган адабиётлар
1.
Скрябин К. И. Методы полных гельминтологических вскрытий позвоночных.
Включая и человека. – М.: Изд. 1-го МГУ, 1928. 45c.
2.
Османов С.О. Паразиты рыб Узбекистана. Ташкент, Изд-во ФАН УзССР.
1971. 140 с.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
59
3.
Определитель паразитов пресноводных рыб фауны СССР. Под ред. О.Н.
Бауера. Л., Изд-во Наука СССР, 1987. 19-20 с.
4.
Сафарова Ф.Э., Азимов Ж.А., Акрамова Ф.Д., Шакарбоев Э.Б.,Қаҳрамонов
Б.А., Балиқ касалликлари.- Тошкент, 2019. – 152 б.
КЎК КУРКУНАК (MEROPS PERSICUS) НИНГ БУХОРО
ВИЛОЯТИДАГИ ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ, АҲАМИЯТИ ВА
МУҲОФАЗАЛАНИШИ
Холбоев Ф.Р.-б.ф.д. доцент, ЎзМУ., Назаров Б.М. - Қоракўл тумани
ихтисослашган мактаб интернат ўқитувчиси.
Дунёда куркунаклар-Merops авлодининг 23 тури ва 40 та кенжа тури
учрайди ва уларнинг айрим турлари Қизил китобларга киритилган. МДҲ
давлатлари, жумладан Ўзбекистонда Merops-авлодининг тилларанг куркунак
(Merops apiaster)
ва кўк кукунак
(Merops persicus)
турлари кенг тарқалган.
Бухоро вилоятида ушбу авлоднинг кўк кукунак тури келиб кўпайиб кетувчи тур
сифатида учрайди ва бу тур
Шарқий Африка қишлайди.
Кўк куркунакнинг Бухоро вилояти шароитида экологияси, аҳамияти ва
муҳофазаланиши масалалари ўрганилмаган, кейинги йилларда бу турнинг
яшаш муҳитига бўлаётган салбий таъсирлар кучайиб бораётганлигини инобатга
олганда, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш долзарб саналади.
Дастлабки кузатишларимизга кўра, кўк куркунакнинг Бухоро вилояти
ҳудудига учиб келиши апрель ойининг иккинчи ўн кунлигига тўғри келади.
Кузги учиб кетиши эса сентябрь иккинчи ярмида содир бўлади, аммо унинг
охирги тўдалари баъзи йилларда октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ҳам
қайд этилади. Кўк куркунак жуда нотекис тарқалишга эга. А
сосан очиқ
майдонларда, агрозенозлар ва уларнинг атрофида, асалари уялари жойлашган
чўл этакларида
Унинг
1
0-40 тага бўлган галаларини баҳор ва ёз ойларида тез-
тез учратиш мумкин. Туман марказлари ва шаҳарларда жуда кам сонда қайд
этилади.
Учраш биотопларида унинг сони ўртача 10 га.да 4-8 та. ни ташкил этади.
Ўзбекистонда колония ҳолида уя қуриб кўпаяди. Уя қуриш колониялари жуда
нотекис тарқалган бўлиб, бу ҳолат уя қуриши учун қулай бўлган
биотопларнинг ҳамда озуқа ресурсларининг тарқоқлиги билан тушунтирилади.
Жумладан, қайд этилган уя колониялари (n=17) каналлар, коллекторлар тик
қояларида, уларни қазиш натижасида шаклланган тепаликларнинг ён
томонларида ҳамда эски каръерларнинг деворида жойлашади. Адабиётларда
унинг уялари қояларга горизонталь ҳолда ковланиши билан бирга, текис
жойларда уянинг дастлаб вертикаль сўнгра горизонталь ковланиши тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: |