Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби». 2 томда. – Тошкент: Chinor ENK,
2009. Т.1.– 224 б.
2.
Рўзиматов Э.Ю., Мадумаров Т. А.,Дариев А.С, Абдуғофуров И.А. Фарғона
водийсида ўсувчи Аcanthophyllum albidum Schischk экстракидан олинган
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
168
қуруқ қолдиқ миқдорини уни яшаш жойи билан солиштирма тахлили. ЎзМУ.
“Биология, экология ва тупроқшуносликнинг долзарб муаммолари”:
Республика илмий - амалий анжумани маърузаларининг тезислар тўплами. –
Тошкент, 2006. – Б. 31.
3.
Путиева Ж.М., Мжельская Л.Г., Кондратенко Е.С., Абубакиров Н.К.
Тритерпеновые гликозиды Acantophyllum gipsophiloides // Химия природ.
соедин.-1970.-№4.-С.486-487.
4.
Исаев М.И., Горовиц М.Б., Абубакиров Н.К. Тритерпеновыегликозиды
Astragalus и их генины. XXVIII. Astra-galusbabatagi // Химия
природ.соедин.-1988.-№6.-С.880-882.
LAMIACEAE
ОИЛАСИГА МАНСУБ АЙРИМ НОЁБ ТУРЛАРНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Холбўтаева М.М. Жизах давлат педагогика институти
Ҳозирги кунда Республикамизда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва
ресурсларидан окилона фойдаланишга катта эътибор қаратилмокда. Мазкур
йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, жумладан,
ўсимлик дунёси объектларини инвентаризациялаш ва кадастрини юритишнинг
ягона тизими яратилди, иқтисодий ахамиятга эга турларнинг ресурслари
баҳоланди, етиштириш усуллари такомиллаштирилди,
ex situ
ва
in situ
шароитларида кўпайтиришнинг усуллари ишлаб чиқилди. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида «...
атроф-муҳит ва генофондга таъсир этаётган муаммоларни бартараф этиш»
вазифалари белгилаб берилган [1]. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда,
жумладан,
Lamiaceae
оиласи айрим турларининг биоэкологик хусусиятларини
ўрганиш, табиий ценопопуляцияларини сақлаб қолиш ҳамда
in situ
шароитида
коллекцияларини яратишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим илмий -
амалий аҳамият касб этади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида 112 та доривор ўсимликлар
тури расмий табобатда фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, ушбу доривор
ўсимликларнинг 80 % ни табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлар ташкил этади [2] .
Табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларнинг ҳам хом-ашё заҳираси
чегараланган бўлиб, уларни муҳофаза қилиш, биоэкологик хусусиятларини
ўрганиш, хом-ашё заҳирасидан тўғри фойдаланиш ва кўпайтиришнинг илмий
асосланган усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан биридир. Шунинг
Do'stlaringiz bilan baham: |