Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февральдаги ПФ-
4947-сон "Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича
Харакатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони.
2. Бўранова М. О. "Ўзбекистон жануби шароитида
Lipskya Insignis
(Lipsky)
Nevskiнинг биоэкологик хусусиятлари" мавзусидаги автореферат. –Тошкент,
2018. – 45 б.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
170
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА
HIBISCUS ESCULENTUS L.
ЎСИМЛИГИНИНГ БИОЛОГИЯСИ
Ғаниева Ш.Э. магистр, Гулистон давлат университети
E-mail:
ganiyeva.shaxnoza@mail.ru
Ҳозирги кунда бутун ер юзида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам долзарб
муаммолардан бири – биохилма-хилликни асраш, унинг камайиб бориши билан
боғлиқ муаммоларни ва мавжуд ҳолатни барқарор ривожланиш асоси сифатида
сақлаб қолиш ҳисобланади.
Республикамиз
суғориладиган
ерларининг
турли
даражада
шўрланганлиги, қурғоқчилик ва чўлланиш жараёнлари кучайиб бораётган
даврда ноёб ва истиқболли ўсимликларни излаб топиш, уларнинг биоэкологик,
физиологик ва биокимёвий хусусиятларини ўрганиш, муайян тупроқ-иқлим
шароитларига мослаштириш яъни интродукция қилиш ва уларни ишлаб
чиқаришга жорий қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ана шундай ўсимликлар қаторига
Hibiscus esculentus
L. ўсимлигини киритиш
мумкин.
Hibiscus esculentus
L.-
Malvaceae
оиласининг
Hibiscus
туркумига мансуб
кўп йиллик ўсимлик бўлиб, барча иссиқ мамлакатларда –Осиё, Африка ва
Америка ҳамда Жанубий Европада экилади. Бамия ўзининг ватани тропик
Африкадан тортиб, бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалган сабзавотлардан
биридир. Бамия дунёнинг кўп мамлакатларида етиштирилиб, турли тупроқ-
иқлим шароитларидаги ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги ўрганилган.
Ўзбекистон шароитида бамия коллекциясидаги айрим намуналарнинг ўсиши,
ривожланиши ва ҳосилдорлиги С.С. Берлянд [1], И.И. Пугачев, Л. Г. Калягина
[3], Б.Ё. Тўхтаев [2] ва Н.К.Сафарова [4] лар томонидан ўрганилган. Бамия
иссиқсевар ўсимликдир, айниқса майсалари иссиқлик ва намликка юқори
эҳтиёж сезади. Бамия озиқ-овқат ва ем-хашак экини сифатида катта аҳамиятга
эга бўлган истиқболли ўсимликдир. Яшил массаси чорва моллари учун
тўйимли озуқа ҳисобланади. Унинг биомассаси кўк озуқа сифатида, ўт уни ва
силос тайёрлашда ишлатилади.
Бамиянинг 3-5 кунлик ёш кўсакларидан ажойиб шўрвалар, гарнирлар ва
тансиқ газаклар тайёрлаш мумкин. Ям-яшил рангдаги кўсакларини қайнатиш,
қовуриш мумкин, уларни қуритиб, музлатиб, консервалаб қишга олиб
қўйилади. Ўсимлик таркибида (ёш кўсаклари ва уруғи) инсон организми учун
фойдали бўлган оқсиллар, аскорбин кислотаси, В гуруҳи витиминлари,
шунингдек катта миқдорда ёпишқоқ моддалари бўлганлиги боис ундан
тайёрланадиган таомлар ошқозон-ичак касалликлари билан оғриган беморлар
Do'stlaringiz bilan baham: |