«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
19
4.
Каримкулов А.Т., Иззатуллаев З.И. Слизни северо – западной части
Туркестанского хребта // Узб. биол. журн. Ташкент, 2008. № 4. С. 46–50.
5.
Пазилов А., Азимов Д.А. Наземные моллюски (Gastropoda, Pulmonata)
Узбекистана и сопредельных территорий. Ташкент: Фан. 2003. 316 с.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ҲУДУДИДА УЧРАЙДИГАН ЙИРТҚИЧ
ҲАЙВОНЛАРДАГИ ДИРОФИЛЯРИОЗНИНГ РИВОЖЛАНИШ
БОСҚИЧЛАРИ
Бердибаев А.С. (Ажинёз номидаги НДПИ)
Дирофилярия (
Dirofilaria; лот. Dirus -
қўрқиничли, даҳшатли +
filum
- ип)
–
Filaridae
оиласига мансуб нематодалар авлоди. Дирофилярия –
тирик
туғувчи, сут эмизувчиларнинг қони ва бириктирувчи тўқималарида паразитлик
қилади. Бу авлодга мансуб қуйидаги турлар кенг тарқалган.
Dirofiliaria immits
(лот. аямайдиган, раҳмсиз, шавқатсиз) – итларнинг
бронхларида, кўкрак қафасида, ўпка
артериясида, юракнинг ўнг қоринчасида
паразитлик қилади. Оралиқ хўжайини – чивинлар.
Dirofiliaria repens
(лот. янги, яқиндаги) – итларда тери ости клечаткасида
паразитлик қилади. Итлар дирофиляриозини (
dirofilarioses
) чақиради [1].
Дирофилияроз - бу итлар, мушуклар, ёввойи этхўрлар шакал, тулки, бўри,
қамиш мушуги, корсак, бўрсиқ ва инсон организмида
Dirofilariya
нематодалари
паразитлик қилиши натижасида юзага келадиган касаллик. Дирофилияроз
касаллигини инсонларда илк бор португалияли шифокор Амато Лузитано 1566
йилда уч яшар қиз кўзини текшираётган пайтида, ноодатий ҳолатда аниқлади.
Дирофилиярия туркумининг бир нечта турлари маълум.
Шулардан,
Қорақалпоғистон ҳудудида
D.repens
вa
D.immits
борлиги аниқланди. Айниқса,
D.immits
анча кенг тарқалган. Улар кўп ҳолларда ҳайвонлар ва инсонларда
касалликларни вужудга келтиради.
D.repens
вa
D.immitis
итлар,
мушуклар ва
ёввойи этхўрлар оилаларининг ҳақиқий паразитлари ҳисобланди.
Ҳайвон ва инсонларнинг зарарланиши дирофилиярия инвазия личинкалари
билан зарарланган қон сорувчи чивинлар чақишида трансмиссив йўли билан
амалга ошади. Дирофиляриоз муаммоси қўзғатувчиларнинг табиий муҳитда
кенг циркуляцияси ва зарарланган ҳайвонлар – ҳақиқий дефинитиб
хўжайинлари (уй ҳайвонларидан ит, мушук ва ёввойи этхўрлар шакал, тулки,
бўри, қамиш мушуги, корсак, барсук) ни аниқлаш ва дегелминтизация бўйича
тегишли чораларнинг мавжуд бўлмаслиги боис юзага келади.
Чивинлар учун уй шароитида инвазия
манбайи дирофилярия билан
инвазияланган уй итлари, кўп ҳолларда мушуклар ва табиий шароитда - ёввойи