I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Бино ва иншоотлар архитектураси ва уларни барпо этиш технологияси
фани ҳамма вақт ижтимоий, сиѐсий ва ғоявий омилларни ҳисобга олган,
уларга мос ҳолда ривожланган. Муҳандис қурувчилар архитектуранинг,
асосан техник масалалари билан иш кўриб, конструксиялар қурилиш
усулларини, уларни барпо этилишини ўзига акс этган эстетик
имкониятларини яққол тасаввур қилишлари керак бўлади. Бу жиҳатдан
қараганда, архитектуранинг ривожланиш тажрибаси нафақат кенг
маълумотлар беради, шунингдек, у муаммони назарий ўйлашга ўргатади,
конструксиялар ва бадиий шаклларнинг ўзаро боғлиқлигига оид кўп қиррали
назарий масалаларни ҳал қилишга ѐрдам беради.
Бино ва иншоотлар архитектураси ва уларни барпо этиш технологияси
фани икки қисмга бўлиб ўрганилади: лойиҳалаш асослари, турар–жой
бинолари ва барпо этиш технологияси.
Бино ва унинг қисмларида содир бўладиган физик жараѐнларни ва бу
жараѐнларнинг бинога ва инсонга таъсирини, биноларнинг ҳажмий–тархий
ва конструктив эчимлари ҳамда бино конструктив элемент ва деталларининг
вазифалари, хусусиятларини ўрганиш ва лойиҳалашдан иборат. Янада
кенгроқ қаралганда, қурилиш физикаси масалалари табиий ва сунъий
ѐруғлик, иссиқлик, ҳаво ҳаракати ва товуш, уларнинг инсон томонидан
сезилиш табиати ҳамда сотсиологик, гигиеник ва иқтисодий томонларини
ҳисобга олган ҳолда архитектурани шакллантириш қоидаларининг назарий
асослари ва амалий услубларини, ўргатади. Бундан ташқари муҳим қурилиш
ҳужжатлари ишлаб чиқишда ҳам бу фан фундаментал аҳамиятга эга.
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад–талабаларда Архитектуравий билимларнинг
назарий асосларини, хоналарни микроиқлимини шаклланиш хусусиятларини,
уларни ишончлилигини ва узоқ муддатга чидамлилигини, барпо этиш кетма-
кетлигини,турар–жой, жамоат ва саноат биноларини амалдаги Қурилиш
мейѐрлари ва қоидалари асосида лойиҳалашни ўрганиш ҳамда уларни
амалиѐтда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун ―Бино ва иншоотлар архитектураси ва
уларни барпо этиш технологияси‖ фанини талабларини назарий билимлари,
амалий кўникмалари, биноларни лойиҳалаш жараѐнига услубий ѐндашув
ҳамда илмий дунѐ қарашини шакиллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар кўйилади.
Талаба:
турар–жой, жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотларининг турлари
ва ўзига хос ҳусусиятлари;
турар–жой, жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотларига қўйиладиган
талаблар;
турар–жой, жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотларнинг лойиҳавий
ва конструктив эчимларини баҳолаш;
бино ва иншоотларни лойиҳалаш меъѐрлари ва қоидалари
Do'stlaringiz bilan baham: |