Амалий машғулот ишлаб чиқаришдаги табиий ва сунъий ёритишни ҳисоблаш



Download 98,53 Kb.
bet1/4
Sana04.06.2022
Hajmi98,53 Kb.
#636974
  1   2   3   4
Bog'liq
4-amaliy


4-амалий машғулот
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ТАБИИЙ ВА СУНЪИЙ ЁРИТИШНИ ҲИСОБЛАШ

Машғулотнинг мақсади. Ишлаб чиқариш хоналарини сунъий ёритиш турлари, ёритиш меёрлари, фойдаланиладиган ёритиш чироқлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш ва сунъий ёритишни ҳисоблашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
Машғулот режаси:
1.Ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш турлари, ёритилганлик кўрсаткичлари ва меёрлари.
2.Ишлаб чиқариш хоналарини сунъий ёритишни ҳисоблаш.
3.Сунъий ёритишга оид масалалар ечими.
Таянч сўзлар ва иборалар: ёритиш, меёр, ёритилганлик, ёруғлик оқими, ёруғлик кучи, пулсасия, равшанлилик, фон, контраст, электр чироқлар, чўғланма, газ разрядли.
Топшириқ: Ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш турлари, меёрлаш, фойдаланиладиган электр чироклари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш ва ишлаб чиқариш хоналарини сунъий ёритиш ва ҳисоблаш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
Машғулотнинг мазмуни
Ишлаб чиқариш хоналарини ёритнш турлари, ёритилганлик кўрсаткичлари ва меёрлари
Ишлаб чиқариш хоналарининг ва иш жойларининг ёритилганлиги меҳнат гигиенасининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланиб, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг ва ишлаб чиқариш маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ёритилганлик инсоннинг ташқи муҳит билан боғланишини аниқловчи ва инсон миясига келувчи ташқи дунё тўгрисидаги маълумотларнинг сифатини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Тўғри ва меёрий микдордаги ёритилганлик иш қуроллари ва жиҳозларнинг рангини, ўлчамларини тезда аниқлашга имкон беради ва ишчининг меҳнат қобилиятини узоқ муддатгача сақланиб қолинишига, меҳнат унумдорлигининг ошишига, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифатли бўлишига шароит яратиб, меҳнатни хавфсизлик даражасини ошишига олиб келади.
Ёруғлик- электромагнит спектрини кўзга кўринадиган соҳасининг бир қисми ҳисобланади. Унинг асосий характеристикаси сифатида тўлқин узунлиги (к) ва тебраниш частотаси (в ) қабул қилинган. Бу кўрсаткичлар орасидаги ўзаро боғланиш қуйидагича ифодаланади:
(7.1.)
бу ерда с - ёруғликнинг тарқалиш тезлиги.
Кўзнинг кўриш даражаси спектрнинг кўринадиган соҳасини ҳар хил қисмида турлича бўлиб, спектрнинг яшил областида, тўлқин узунлиги = 554 нм бўлган ҳолатда максимал ҳисобланади.
Ёритилганликнинг асосий ёруғлик-техник кўрсаткичларига ёруғлик кучи, ёритилганлик, ёруғликни ютиш, ўтказиш ва қайтариш коеффитсиенти, равшанлилик, обектнинг фон билан контрасти (обект билан асосий ранг орасидаги кескин фарқ), ёритилганликнинг пулсасия коеффитсиенти ва ёритилганликнинг нотекислик коеффитсиенти киради.
Ёруғлик кучи (Ж) -ёруғлик окимининг ёруғлик тарқаладиган бурчакка нисбати орқали ифодаланади.
Ж=дФ/дω (7.2.)

Ёруғлик кучининг ўлчов бирлиги қилиб кандела (Кг) қабул қилинган.
Ёруғлик оқими (Ф) ёруғлик қуввати орқали характерланади ва люменда (лм) ўлчанади.
Ёритилганлик (Е) - ёруғлик оқимининг сирт бўйлаб зичлиги бўлиб, люкс (Лк) да ўлчанади.
Ёритилганликни қайтариш, ютиш, ўтказиш коеффитсиентлари ёритилганлик сифати, ёритилганлик микдори ва ёритилувчи юзанинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ёритилувчи юзанинг ёруғлик оқимини қайтариш, ютиш ва ўтказиш хусусиятлари ёруғликни қайтариш αс, ютиш βс ва ўтказиш  с коеффитсиентлари орқали баҳоланади. Ушбу коеффитсиентлар қуйидагича аниқланади:
αс = Фα/Ф; βс = Фβ/Ф;  с=Фγ /Ф (7.3.)

бу ерда Ф - ёритиладиган юзага тушадиган ёруғлик оқими; Фα > Фβ » Фγ - мос ҳолда, ёритиладиган юзадан қайтган, ютилган ва ўтказилган ёруғлик оқими, Лм.

Download 98,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish