Амалий машғулот ишлаб чиқаришдаги табиий ва сунъий ёритишни ҳисоблаш



Download 98,53 Kb.
bet3/4
Sana04.06.2022
Hajmi98,53 Kb.
#636974
1   2   3   4
Bog'liq
4-amaliy

Сунъий ёритиш. Сунъий ёритиш умумий ёки комбинасиялашган бўлиши мумкин. Комбинасиялашган сунъий ёритишда умумий ва маҳаллий ёритиш биргаликда қўлланилади. Умумий ёритишда хона ичи умумий чироқлар ёрдамида ёритилса, мақаллий ёритишда эса чироқлар бевосита иш жойига ёки иш жиҳози олдига ўрнатилади, масалан, иш столи устида ўрнатилган кўчма чироқлар, станоклар ёки бошқа иш қурилмаларида ўрнатилади. Умумий ёритиш иш жиҳози ва иш жойининг жойлашишига боғлиқ ҳолда текис ёки локал кўринишда бўлади. Бундан ташқари сунъий ёритиш ишчи ёки аварияга оид бўлиши мумкин. Ишчи ёритишдан меёрий иш режимини таъминлаш мақсадида табиий ёритиш бўлмаган ёки етарли даражада эмас жойларда фойдаланилади. Аварияга оид ёритишдан асосий ёритиш қўққисдан ўчиб қолган вақтларда ёнғин. портлаш, ишчиларни заҳарланиши, жароҳатланиш хавфи, технологик жараённи узоқ тўхтаб қолиши ёки бузилиши, алоқани узилиши, сув, газ таъминоти тўхтаб қолиши эҳтимоли бор бўлган жойларда ҳамда навбатчилик постларида, турли хил системаларнинг бошқариш пунктларида фойдалаиилади.
Ёритилганликни меёрлашни енгиллатиш мақсадида барча ншлар аниқлилик даражасига кўра 6 разрядга бўлинган: ўта юқори аниқликдаги ишлар - 1 разряд; жуда юқори аниқликдаги ишлар -ИИ разряд; юқори аниқликдаги ишлар - ИИИ разряд; ўта аниқликдаги ишлар - ИВ разрял: кам аниқликдаги ишлар - В разряд: дағал ишлар -ВИ разряд.
Енг юқори ёритилганлик И разряддаги ишлар учун белгиланган бўлиб 5000 Лк ни ташкил этади, кичик ёритилганлик эса ИВ разряддаги ишлар учун -75 Лк қилиб белгиланган.
Ташки муҳитда бажариладиган ишларда иш разрядига боғлиқ ҳолда ёритилганлик 2 дан 50 Лк гача бўлади. Масалан, МТА ларида машиналарнинг олд қисмидаги ёритилгаилик 5 Лк, ишчи аъзолардаги ёритилганлик 10 Лк бўлиши мумкин.
Суний ёруғлик манбалари ва ёруғлик чироқлари. Сунъий ёруғлик манбалари сифатида чўғланма ва газразрядли чироқлардаи фойдаланилади.
Чўғланма чироқлар 127 ва 220 Вт номинал кучланишда ишлайди, ҳамда 15 дан 1500 Вт гача қувватга эга бўлади. Чироқларнинг қуввати қанчалик юқори бўлса ёруғлик бериш қобилияти шунчалик кучли бўлади. Бир хнл қувватдаги чироқлар 127 Вт кучланишда ишлаганда 220 Вт га нисбатан кучлирок ёруғлик тарқатади.
Маҳаллий ёритишда 12 ва 36 Вт кучланишдаги қуввати 50 Вт гача бўлган чироқлардан фойдаланилади. Чўғланма чироқларнинг ишлаш муддати 1000 соатгача, ёруғлик бериш қобилияти - 7... 20 Лм/Вт ни ташкил этади.
Газразрядли чироқлар чўғланма чироқларга нисбатан гигиеник талабларга тўлиқроқ жавоб беради. Бундай чироқларнинг ишлаш муддати - 14000 соатгача етади, ёруғлик бериши - 100 Лм/Вт ни ташкил этади. Энг кенг тарқалган газразрядли чироқларга силиндрик қувур шаклидаги люминессент чироқларни мисол келтириш мумкин. Улар турли хил маркада, яъни ЛД, ЛХД, ЛБ, ЛТБ, ЛДС кўринишида ишлаб чиқарилади. Люминессент чироқларда ёруғлик оқимининг тебраниш частотаси, электр токининг тебраниш частотасига (50 Гс) тенг бўлади. Бу эса уларнинг асосий камчилиги ҳисобланади. Чунки бу кўрсаткичга мос ҳолда пулсасия коеффитсиенти ҳам ўзгаради. Масалан, ЛБ маркали чироқларда пулсасия коеффитсиенти 35% , ДЛ маркали чироқларда 65% ни ташкил этади. Ваҳоланки, бу кўрсаткич чўғланма чироқларда 15% га тенгдир.
Симобли чироклар люминессент чироқларга нисбатан анча турғун ёритади ва хароратнинг турли хил оралиғида, яъни ҳам паст ҳам юқори ҳароратларда яхши ишлайди. Бундай чироқлар юқори қувватга эга бўлиб. улардан кўчаларни ва катта ишлаб чиқариш биноларини ёритишда фойдаланилади.
Ксенон чироқлар кварс трубкалардан иборач бўлиб, бу трубкаларда ксенон гази тўлатилган бўлади. Улардан спорт иншоотларини, темир юл стансияларини, қурилиш майдонларини ёритишда фойдаланилади. Бу чироқлар ултрабинафша нурлар чиқаради ва ёритилганлик 250 Лк дан ошганда хавфли ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда голоид ва натрийли чироқлар энг истиқболли чироқлардан ҳисобланади. Уларнинг ёруғлик тарқатиши 110...130 Лк/Вт ни ташкил этади.
Юқоридагилардан ташқари ултрабинафша нур тарқатувчи чироқлардан ҳам ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Масалан, бундай чироқлар ҳайвонлар ва ўсимликларга таъсир этишда, тиббиётда ишлатилади. Бундай нурларнинг инсон танасига таъсири эритем нурланиш деб аталади ва унинг таъсирида терида кам сезиларли даражада қизариш пайдо булади. Юқори даражадаги эритем нурланиш хавфли ҳисобланади. Унинг инсон учун рухсат этилган миқдори 30 милли бер×с×м-2 га тенгдир.
Ёритилганлик люксметр билан ўлчанади. Бунинг учун Ю-17, Ю-16 маркали люксметрлардан фойдаланилади. Эритем нурланиш эса уфиметр билан аниқланади.


Download 98,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish