Беҳузур бўлади


Августнинг йигирма биринчи куни



Download 0,56 Mb.
bet38/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Августнинг йигирма биринчи куни


Шаҳнозанинг юзи аллақандай нотекис бўлиб бораётганини биринчи марта пайқадим. Синчиклаб қарасам, ҳуснбузар тошиб кетибди. Мойупа суриб шунча уринади, лаънати ҳусн- бузар қасд қилгандек баттар кўпаяди.




Августнинг йигирма учинчи куни


Эски шаҳардан чарс сотиб олдим. Яхши! Фақат... Уйга боргим келмаяпти. Қоронғи тушишидан қўрқяпман.




Ўша куни кечаси


Қоп-қора соқолли «дух» мени бўғяпти. Бошида салла. Қизиқ, қўлида ҳам салла. Саллани


сиртмоқ қилиб, бўйнимга солди-да, кўзлари олайиб, торта бошлади. Урай десам, қўлим етмайди. Нафасим қайтиб, хириллаб қолдим. «Дух» эса тишларини ғижирлатиб, сиртмоқ учини тортади.

    • Автомат! Автоматим қани? — ... Сапчиб туриб кетдим.— Автомат! — дедим хириллаб. Кўзимни очсам, каравот ёнида, ерда ётибман. Шаҳноза пиёлада совуқ чой тутяпти.

    • Ичинг, — деди дағ-дағ титраб. — Сизга нима бўлди, Рустам ака? Пешонамдан совуқ тер чиқиб, Шаҳнозанинг оёғидан қучдим.

    • Қўрқма, Шаҳноз, — дедим юпатиб. — Ҳозир... ҳозир ўтиб кетади... Шунчаки, туш кўрдим...



Августнинг йигирма тўртинчи куни


...Кўзлари... ҳайрат аралаш меҳр билан ёниб турадиган кўзлари қовжираб кетибди. Минг йил уйқудан қолган одамдек. Келин дегани тўйдан кейин яйраб-яшнаб, очилиб кетгувчи эди. Шаҳноза кўз ўнгимда сўлиб боряпти.




Авгуснинг йигирма бешинчи куни


Кечқурун уйга келсам, Шаҳноза ҳовлига сув сепаётган экан. Эгнида халат, жиякли атлас лозим.



    • Аям келдилар, — деди қулоғимга пичирлаб. — Кириб, сўрашинг. Кўзида қувонч, овози хушчақчақ эди.

Қайнонам ойимнинг олдида жуда ёш кўринади. Айланиб-ўргилиб сўрашди. Пешонамдан ўпиб кўришаркан, кўзимга хавотирланиб қараб қўйганини аниқ сездим.
Ётоққа кирсам, Шаҳноза диван олдида турибди.

    • Кўзингизни юминг! — деди эркаланиб. — Йў-ўқ, уна-қаси кетмайди. Яхшилаб юминг.

Ана шунақа! Мана бу сизга! Адамлардан — куёвларига!
Кўзимни очган эдим, қўлимга гулдор салофан қопчиқ тутқазди.
«Монтано» спорт кастюмчаси экан.

    • Қани, дадасининг қизини битта ўпиб қўйсинлар-чи! — Шаҳноза кулимсираб юзини тутди... Юзлари ловуллаб турибди.




Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish