Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов
ҚУРБОНОЙ ХОЛАНИНГ ҲАР КУНГИ ТАШВИШЛАРИ
Биқини ачишиб уйғонди. «Худойим, ўзингнинг раҳминг келсин», — деди пичирлаб. Эски дарди яна қўзғади шекилли. Тўрт йилдирки, аҳвол шу. Сал оғирроқ иш қилса, ёқмасроқ овқат еса, тамом: ўнг кўкрагининг таги симиллаб оғрийди.
Бодрингдек бир нарса биқинига ботиб, тўсатдан санчиқ киради. Охири оғзи тахирланиб, кўнгли беҳузур бўлади. Қайт қилади.
Умида уч-тўрт марта қўлидан судрагудек бўлиб дўхтир-хонага олиб чиқди. Дўхтир хотин:
«Меъдангиз айниган, хола, гастрит бўлгансиз», деб қўя қолди. Баннисага ётқизишга ордер керак экан. Ордер йўқ эмиш... Ёзда касали зўриқиб кетди. Шунақанги азоб бердики, худоё тавба, бундан кўра ўнта туққан афзал. Умида у ёққа югуриб, бу ёққа югуриб ордер топди. Ўн олтинчи баннисага, олти кишили палатага жойлаштирди.
Дўхтирлар ҳам ўлмасин! Хўп антиқа асбоблар ўйлаб чиқарибдими, барака топгурлар! Чалқанча ётқизиб қўйди-да, қорнига мой суриб, қўлидаги асбобини у ёққа юргизди, бу ёққа юргизди. Икки кўзи телевизорда. «Ошқозонингизда касал йўқ хола, — деди ниҳоят — Ўтқопчангизда тош бор. Ғиж-ғиж тош». Худойимдан ўргилай! Бандасига атаган дардиям кўп экан-да! Тош қаёқдан келади? Атайлаб тош емагандир, ахир! «Операция қилиш керак, хола — деди дўхтир — Бошқа иложи йўқ».
Апарайса қилармиш! Айтишга осон. Аслида-ку, ҳар кимнинг жони Худонинг омонати. Эртами-кечми олади омонатини. Боринг ана тиғнинг тагидан омон-эсон қутулиб чиқди ҳам... Бир йилгача яримжон бўлиб юрадими? Кўчани ким супуради? Бир эмас, иккита тўрт қаватли
«дўм»нинг зинасини ким ювади? Тағин нима дейди, денг? «Сизга энгашиш мумкин эмас, хола. Ишингизни ўзгартиринг», эмиш. Ҳар ким ўзидан ўтганини ўзи биларкан-да.
Қурбоной хола бўйнидан ачом қилиб ётган неварасини уйғотиб юбормаслик учун секин қаддини ростлади. Уй ичи шам ҳидига тўлган эди. Кеча чироқ ўчиб қолгани, янги қўшни — Шаҳнозадан шам олиб чиққани эсига тушди. Нимқоронғида пайпаслаб, боланинг бутига қўл юборди: қуп-қуруқ. Мана, сийиб қўймабди-ку! Шу... Умидаям хў-ўп тепса-табранмас чиқди-да. Кап-катта бола ҳар куни сийиб қўяди, деб нолигандан кўра ётар чоғи қовуғини жиндай ёғлаб қўйса-ку, олам гулистон!
Нариги девор тагидаги каравот ғирчиллади. Қизчасини қучоқлаб ётган Умида овоз берди:
— Чой қўйиб кетинг, ойи! — Шундай деди-ю, бошига кўрпа тортди.
Қурбоной хола индамай ошхонага чиқди. Ўлсин! Чироқ ҳалиям келмабди. Ваннахонага ўтиб шошилмай таҳорат олди. Газга чой қўйиб, уйга қайтиб кирди. Бомдодни ўқиди. Ўтганларга Аллоҳнинг раҳматини, қолганларга имон тилади. Ўт балоси, сув балоси, туҳмат балосидан асрашни сўраб, юзига фотиҳа тортди.
Қоронғи ошхонада бир бурда нон кавшаб, чой ичган бўлди. Йўлакдаги илгакда осиғлиқ турган пахтали чопонини кийиб, бошига пахмоқ рўмол ўради. Биқини тағин ачишиб оғриди. Бирпас иккиланиб турди-да, чопонини ечди. Тағин уйга кирди. Тимирскиланиб сандиқ очди.
Қитир-қитирдан Умида қайта уйғониб кетди шекилли, норози тўнғиллади:
Ҳеч тинчимас экансиз-да!
Болаларни вақтида олиб бормасанг, боғча опаси киргизмийди, — деди Қурбоной хола ўзини оқлаган оҳангда.
Сандиқнинг бир бурчидан эски шарф топди. Тўркўйлаги устидан кўкрагига танғиди. Йўлакка чиқиб тағин чопонини кийди. Рўмол ўради. Ваннахонада турган пақирни тарақлатиб юбормаслик учун ҳалқасидан оҳиста кўтарди. Бандига узун таёқ тиқилган супургини қўлтиққа қистириб, қоронғи зиналардан пастга тушди.
Ойнаси синган ташқари эшикни очиши билан юзига муздек ҳаво урилди. Қор ёғяпти шекилли! Йўқ, туман тушибди. Қуюқ туман. Еру осмон оқиш, хира пардага ўраб ташлангандек. Қизиқ, ҳамма нарса телба-тескари кўринади. Ўн қадам наридаги бақатеракдан кўра икки четидаги симёғочларда чироқлар ёниб турган кўча яқинроқ туюлади. Кўчадан ўтаётган сийрак машиналар нур елпиғичи билан туманни ёриб имиллайди. Қурбоной хола бир қўлида пақир, қўлтиғида супурги билан уйни айланиб ўтаётганида «дўм» чеккасидаги бақатерак тагида шарпа кўрингандек бўлди. Тўхтаб, ўша томонга қараган эди, шарпа терак орқасидан силжиб ажралди- да, шатир-шутур хазон босиб, туманлик қўйнига сингиб кетди. Қурбоной хола шарпа бошига ёш болаларникига ўхшаган чўққисимон телпак кийганини ғира-шира илғади-ю, йўлида давом этди. Аввал магазин томондаги йўлкани
супуриш керак. Жеқдаги хўжайин қаттиқ тайинлаган:
«Бу - катта гастроном, хола, ҳар хил одам келади, тағин битта-яримта катталар бу «дўм» кимга қарашли, деса, бизга гап тегиб қолмасин, тушундингизми?»
Тушунади. Нега тушунмасин!
Пастак нон дўконининг деразасида чироқ бор. Қизғиш нур тушиб турибди. Аммо нон машинаси кўринмайди. Бундан чиқди ҳали соат етти бўлмабди. Дўкон ёнбошида дарвоза. У ёғи гастроном. Унинг ҳам деразаларида чироқ ёниқ. Лекин гастроном соат саккизда очилади. Эшиги тепасидаги қизил чироқ кулга тушган чўғдек хира йилтирайди.
Қурбоной хола пақирини бақатерак тагига қўйди-да, «бисмилло», деб йўлкани супуришга тушди. Худойлигини айтганда, иши оғирмас. Аввал иккита «дўм»нинг атрофини супуриб чиқади. Кейин зиналарни ювади. Пешингача ишини битириб келади-да, уйидаги юмушларга Шошилиш керак! Сен шохида юрсанг, биз баргида юрамиз, эшоннинг ичкуёви!
Ярим кечада йўлга тушдилар. Қора машина Тепақўрғонга етиб боргунча тонг ёришай деб қодди. Кўройдин. Қишлоқ деярли ўзгармаган. Ўша пастак уйлар, пахса деворлар. Фақат бузиб ташланган мачит ўрнида клуб қурилибди. Тунука томли клуб. Девори оқариб турибди... Куз салқини сезилиб қолган. Тун осуда... Машина ортидан итлар кўксов бўлгандек бўғиқ акиллаб югуради. Чанг-тўзон кўтарилади. Қонқус бўйидаги толлар қоронғида ҳурпайиб турибди.
Соат мийиғида кулиб қўйди. Уни анави ерда чўктириб юбормоқчи бўлишган эди... Ўзларининг уйи ҳов нарида, жинкўчанинг охиридайди. Турганмикин ҳозир? Турган бўлса нима? Бу ерлар энди унга бегона... Аллақачон бегона бўлган...
Соат ҳайдовчига буюрди:
Чапга бур. Ёнғоқзор томонга... Йигитлар, чаққонроқ ҳаракат қилинглар! Тонг отяпти...
«Операция»ни саҳарга яқин бажаришда маъно бор. Бирин-чидан, «объект» хотинининг қучоғида мириқиб ухлаётган бўлади. Иккинчидан, қўни-қўшнилар ёпирилиб чиқмайди. Чиққанида қўлидан нима келарди-ку, ҳар қалай бегона кўздан холироқ бўлган яхши-да!
Дарвозани узоқ қоқдилар. Ўлиб қолганми бу! Ойнани тиқиллатай деса, ташқарига қараган деразанинг ўзи йўқ. Эшоннинг қўрғони-да! Бир замонлар дадаси айтган гап Соатнинг эсига тушди: «Эшон қора қилмишларини яшириш учун баланд девор орқасига беркиниб олган». Тўлаган ҳам шуларнинг биттаси-да! Эшонзода Фотиманинг эри! Бу деворлар орасида бутун бошли антисовет ташкилот штаби жойлашмаган деб ким кафолат беради!
Ниҳоят, йўлак томонда шошқин қадам товуши эшитилди. Уйқусираган эркак овози келди.
Кимди? — деди ҳуркиб.
Очинг! Районодан хабар бор. — Тамба сурилди.
Соат орадан шунча йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам фонус тутиб турган Тўлаганни дарров таниди. Кўзидан таниди! Йиллар ўтиб, одамнинг қиёфаси, гавдаси, ҳатто гапириш оҳанги ҳам ўзгариб кетиши мумкин. Фақат кўзи ўзгармайди. Соатнинг рўпарасида айнан Тўлаганнинг ўзи турар эди. Улғайибди. Соч қўйибди. Вой илон-ей! Мактабда интеллигент бўлиб юрасан-да, уйингда аксилинқилобий фаолият олиб борасан! Хэх!
Тўлаган рўпарасида турган бир эмас, уч нафар нотаниш одамни кўриб тахта бўлиб қолди.
Кечирасизлар, к-к-ким керак сизларга? — деди дудуқланиб.
Овозингни чиқарма! — Соат плашининг чўнтагидаги пистолет бандини маҳкам қисиб буюрди. — Бошла!
Тўлаган талмовсираб орқага чекинди. Қоронғи йўлакдан ўтиб, ҳовлига чиқишди. Тонг ёришиб келар, ҳовли ўртасидаги бир туп тут шохида чумчуқлар уйқусираб чирқиллар эди.
Сизларга ким керак? — деди Тўлаган ҳаммага бир-бир қараб. У елкасига авра тўн ташлаб олган, бошяланг, сарпойчан оёғига калиш илган эди. Шу аснода Соатга узоқ тикилиб турди-да, чеҳраси ёришди.
Ие, ўзингмисан, ўртоқ? — деди дадилланиб. — Марҳамат, қани ичкарига! Одамнинг капалагини учириб юбординг-ку, оғайни?
Айвон томонга қараб «аяси», деб чақирган эди, Соат паст, таҳдидли оҳангда таъкидлади:
Мен сенга оғайни эмасман! Қонун номи билан қамоққа олиндинг!
Эсинг жойидами, Соат?
Соат эмас, Комиссар Ғаниев бўламан! Хатни топ, унсур! — деди Соат ғижиниб. Тўлаганнинг ранги бўзариб кетди.
Қ-қанақа хат? — деди баттар дудуқланиб. — Японнинг хати, ҳайвон! Японнинг хати!
Қаёққа тиқдинг, самурайдан олган хатни?
Нима деяпсан, Соат? — Тўлаган кўзини ола-кула қилди. — Ё қуруқтуҳматингдан!
Ўлимдан хабарим бор, бунақа гапдан...
Майли, керакли жойда эсингга солиб қўямиз. Тезроқ, йигитлар! Қани, фонусни бер бу ёққа!
Зум ўтмай ичкаридан аёл кишининг «Нима қиляпсизлар?» деган қўрқинч тўла хитоби эшитилди. Кимдир «ая, ая», деб йиғлаб юборди. Тўлаган ўша томонга юра бошлаган эди, Соат қўлидан тутди.
Кимирлама! Биқинингдан дарча очиб қўяман. Айвонга аввал ўн тўрт-ўн беш ёшлардаги кўйлакчан қиз, кетидан нимча. кийган дўмбоққина аёл югуриб чиқди. Иккаласининг ҳам сочлари тўзғиб кетган, қиз қўрқиб йиғларди.
Нима гап? Кимсизлар? — деди аёл кўзлари ваҳимадан катталашиб.
Сиз, хоним, тек туринг! — деди Соат вазминлик билан. — Керак бўлса, сизниям чақиртирамиз.
Йўқ, Фотима уни танимади.
Йигитлар бирпасда уйнинг тит-питини чиқариб юборишди.
Ҳовлининг бурчак-бурчакларига кириб чиқишди. Китоблару қоғоз-дафтарларни айвонга уйиб қўйишди. Фотима гап нимадалигини тушунди шекилли, қизини бағрига босган кўйи ҳайкалдек қотиб қолди. Тажрибаси бор-да! Обиск дегани нима эканини билади! Тўлаган ҳам миқ этмай безрайиб турар, фақат қизалоқ қўрқувдан дағ-дағ титраб, йиғлар эди.
Мана, ўртоқ полковник, — йигитлардан бири айвон пешида туриб Соатга ихчам Қуръонни узатди.
Болаларга математика ўрнига Қуръон ўқитяпман дегин! — Соат Тўлаганга қараб истеҳзоли кулди. — Хэх, хэх, хэх!
Уларникимас! — Фотима қуюндек учиб келиб, Қуръонга ёпишди. — Меники, отамдан қолган ёдгорлик. Беринг бу ёққа!
Нари тур, илонвачча! — Соат тирсаги билан бир туртган эди, Фотима тисарилиб бориб, айвон пешига ўтириб қолди. Икки ўрим узун сочи кўксига ёйилиб тушди. Этаги кўтарилиб, жиякли узун иштон остидаги бўлиқ сонлари лорсиллаб кетди. Соат Фотиманинг юзлари оппоқ, силлиқ эканини идрок этди. «Шунақа чиройли жувон бўпти-да!» деган ўй хаёлидан лип этиб ўтди.
Хэх! — деди кулиб, Қуръонни шошилинч варақлади. Орасида ортиқча қоюз йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, китобни парча-парча қилиб йиртди. Ерга улоқтирди-да, тепкилай бошлади. — Мана сенга ёдгорлик! Мана!
Шахдам юриб борди-да, Фотиманинг нимчасини тортқилаб еча бошлади. Фотима жонҳолатда нимчасини чангаллаб Соатга ҳам қўрқув, ҳам ҳайрат билан термилди. Кўзлари катта-катта, чиройли эди. Бир вақглар Соат бехосдан қор отганда йиғлаган кўзлар.
Орқа томондан Тўлаганнинг таҳдидли овози келди:
Соат ижирғаниб бурилди. Тўлаган кўзлари ғазабдан ёниб шу томонга талпинди, йигитлардан бири рўпарасида тўппонча ўқталиб турар эди.
Қўйвор! Қўйвор аямни! — Айвон бурчагида қунишиб турган қизалоқ қуюндек учиб келиб, Фотиманинг елкасидан кучоқлаб олди. — Дадажон! Айтинг, аямга тегмасин!
Фотима Соатни энди таниди. Кўзидаги қўрқув ўрнини нафрат эгаллади.
Чўнтагингни кўрсат! — деди Соат совуқ қатъият билан. Фотима елкасига осилган қизини
кифти билан нари итарди.
Нимчасини ечаётганда кўкраклари диркиллаб кетди. «Керак бўлса, олақол!» дегандек нимчани ерга улоқтирди. Нимча чўнтагида ҳеч нима йўқ экан. Соат Тўлаганга ўгирилди.
Тўлаган бир қадам юриб тўхтади.
Фотима, — деди видолашгандек оҳангда. — Қурбонойни эҳтиёт қил. Сени Худога, Қурбонойни сенга топширдим.
«Қурбоной эмиш! Хўп топибсанми, қизингни отини! Демак, Қурбон ҳайитида туғилган. Мактабда ўқитувчилик қиласан, уйингда Қуръон ўқийсан... Илон! Мунофиқ!» Қизалоқ ҳамон онасини қучоқлаб турар, чамаси, дадасининг олдига учиб бориб бўйнига осилгиси келар, аммо нотаниш «амаки»дан қўрқар эди.
Марш! — деди Соат. — Бизни куч ишлатишга мажбур қилма! Шу пайт Фотима ўтирган жойида у ёқдан-бу ёққа тебрана бошлади.
Эй, поки-парвардигор! — деди икки қўлини осмонга чўзиб. — Бу золимларгаям боққан бало борми, Худо!
Ая, туринг, аяжон! — Қизалоқ йиғлаб Фотиманинг қўлидан торта бошлади. — Дада, айтинг, аям йиғламасинлар!
Илоё Қуръон урсин сени, билдингми? — Фотима кўзлари ўтдек ёниб Соатга чақчайди-да, тиззаларига шапатилаб, фарёд солди: — Қуръон урмаса, розимасман. Отамнинг арвоҳи урмаса, розимасман! Болаларинг етим бўлиб, чирқиллаб қолмаса, розимасман! Мунча шўрпешона бўлмасам, Худойим!
Ҳаммаси бир гўр. Ўрмон четида укаси ҳам шунақа саннаган эди. Ҳаммасини отиш керак, битта қўймай!
Соат йўлакка етганида беихтиёр бурилиб қаради. Фотима айвон пешида ўтириб ҳамон айюҳаннос солар, қизи эса бўйнидан қучиб йиғларди. Фотима шу ўтиришда ҳам қандайдир... жозибали эди.
Соат мийиғида кулиб қўйди.
«Хэх. Майли, қарғайвер-чи! Кўрамиз ҳали, қандай сайраркинсан? Мана шу қўлларинг билан елкамни силаб, мана шу тилларинг билан «Соат акажон», деб эркаламасанг, отимни бошқа қўяман!»
Do'stlaringiz bilan baham: |