Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet8/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Эртаси куни





    • Ҳалиям бўлса, чарс тортишни ўрган! — деди Темур ака. — Ажойиб нарса-да, лаънати!

    • Қўйинг, ака, — деди Хайриддин ялиниб. — Ўргатманг шунга.

Чарс дегани — наша экан. Қисм атрофида ўралашган жулдурвоқи афғон болалар чарс олиб келиб, алюмин қошиққами, керосин ёки дудама мушакками алишиб кетаркан.
Экипажимиз деярли ўзгармади. Хайриддин — ўқловчи, Саша — отувчи... фақат Темур ака резведкачилар батальонига тушиб қолди.
Комбатга илтимос қилдим.

    • Ўртоқ капитан, экипажимизда механик ҳайдовчи Жўраев Темур бор эди, — деб гап бошлаган эдим, офицер жеркиб берди:

    • Бас қилинсин!

    • Парво қилма! — деди Темур ака юпатиб. — Менга барибир. Кейин ўйласам, капитан тўғри қилган экан. Экипажимизда жанг кўрган бирон киши бўлиши керак-ку, ахир!



Октябрь ойининг охири


Бугун илк бор ўлим шарпасини сездим. Постга келганимизга бир ҳафта бўлди. Танкимизни катта йўл муюлишидаги окопга жойлаштириб олганмиз. Атрофимизда қоялар сўппайиб турибди. Нарироқда снарядлар омбори. Юз йигирма снаряд тахлаб қўйилган. Танкнинг ўзида қирқта снаряд. Гардез томон кетаётган «ип»ни қўриқлашимиз, хавфли муюлишдан омон-эсон



ўтказиб юборишимиз керак. Вазифамиз — рўпарадаги қоялар орасидан снаряд отилиб қолса, объект координатларини аниқпаб, ўт очиш.
Танк люкидан бошимни чиқариб қараб турибман. Емғир ёғяпти. Олисда, иланг-биланг йўлда «ип» кўринди. (Карвонни «ип» дейишади.) Бирпасдан кейин рўпарадаги тоғдан гумбурлаган товуш эшитилди. Ғира-шира кўринаётган қоя ортида тутун бурқсиди. Осмонда ғалати товуш эшитилди: машина сувдан ўтаётганида, ғилдирак қандай вошилласа, ўшанга ўхшаган овоз. Ракета снаряди карвон яқинига тушиб портлади. Чаманда, карвонга шикаст етказмади.
Люкни ёпишим билан шлемофондан командирнинг буйруғи эшитилди:

    • Размах етмиш олти! Координат, — деди тушунтириб. — Иш бошла! Бешта снаряд. Бу бешта снаряд от, деган маънони билдирарди.

    • Бешта снаряддан ўт оч! — дедим бақириб.

Танк силкиниб, ҳаммаёқни порох ҳиди тутиб кетди. Тримпликсдан қараб турибман. Бояги жойда тағин тутун бурқсиди. Атрофимизда кетма-кет снарядлар портлаб, қоятошлар ағдарила бошлади. Танк зирҳига осколкаларми, тошларми чарсиллаб урилаётганини ҳис этиб турардим. Улар худди бошимга ёғилаётганга ўхшар, терлаб кетгандим.

    • Яна бешта снаряддан ўт оч!

«У ёқ» томонда ҳам тошлар ўпириляпти. Снаряд тушган жойда тутун аралаш олов осмонга сапчияпти. «Карвон» шиддат билан гувиллаган кўйи муюлишдан ўтиб, пастга шўнғиётганини тримпликсдан кўриб турибман. Шу ердан ўтиб олса бас, тоғ панасига яшириниб хатарсиз жойга чиқади.
Механик Викторнинг ҳаяжонли хитоби эшитилди:

    • Командир! Омборга ракета тушди!

Люкни очиш ниятида қўл чўзган эдим, Виктор сўкиб берди:

    • Эсингжойидами, командир! Снайпер Бур билан пойлаб турган бўлса пешонангдан дарча очиб қўяди.

Ёнбош томонда гумбурлаган портлаш эшитилди. Танк титраб кетди. Шу заҳоти хаёлимдан ваҳимали ўй лип этиб ўтди. «Тамом! Омборда бир юз йигирмата снаряд бор. Ҳозир портлайди- да, танкни ҳам, тўртталамизни ҳам майда-майда қилиб ташлайди». Беихтиёр комбинезон киссасидаги автомат гильзасини пайпаслаб қўйдим. Ҳамма бажариши шарт бўлган қоида бор: ўқ ўтмас нимча кийиш. Исми шарифи, шахсий Қуролининг рақами ёзилган қоғозни гильзага тиқиб, бирон жойига яшириб қўйиш. Мабодо парчаланиб кетсанг ё куйиб кулга айлансанг ҳам гильза барибир ёнмайди. Отингни билиб, уйингга жасадингни юборишади. Бу гаплар хаёлимдан бир сонияда кечди.
Гумбурлаш тағин такрорланди. Шлемофон рациясидан взвод командирининг товуши эшитидди:

    • Размах! Тирикмисан?

    • Тирикман, ўртоқ командир!

    • Нега ишламаяпсан? Буйруқни беихтиёр такрорладим:

    • Яна бешта снаряддан ўт оч!.. Ўртоқ командир, омборга ракета тушди. Снарядлар портлаяпти.

    • Қўрқма! — деди командир тасалли бериб. — Ҳаммаси бирдан портламайди. Охирги снаряд ёрилгунча кутасан. Танкдан чиқиш тақиқланади.

Карвон ўтиб бўлган, душман ҳам ўт очишдан тўхтаган, аммо биз ёнбошимизда портлаётган снарядларнинг гумбурлаши, танкнинг титраб-қақшашини кутиб ўтиришга мажбур эдик. Танк ичи порох ҳидига тўлиб, қизиб кетган, Хайриддин бўғилиб йўталар эди. Снарядлар эса шошилмай, битта-битта портлашда давом этарди.

    • Қанча қолдийкин, Виктор? — дедим ички алоқада.

    • Ким билади дейсан? — Виктор чарс чекди шекилли, димоғимга ўткир ҳид урилди. Шлемофонда командирнинг овози эшитидди:

    • Шошма, Размах етмиш олти! Кутиб тур...

... Ярим кунча кутдик. Сўнгги снаряд портлаб бўлганидан кейин ҳам йигирма дақиқалар пойлаб турдик.
Командирнинг буйруғи билан люкни очмоқчи эдим, кучим етмади. Елкамни титраб кўтарсам, қандайдир оғир юк нари сурилгандек бўлди. Люк қопқоғини харсанг босиб қолган экан. Юзимга муздек ҳаво, ёмғир урилди. Қарасам, снаряд омборининг ўрни ҳовузга айланиб қолибди. Замбаракнинг мис гильзалари бетартиб сочилиб, тутаб ётибди. Танкимиз тошлар уюми орасига кўмилиб кетибди.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish