Беҳузур бўлади


Августнинг ўн еттинчи куни



Download 0,56 Mb.
bet36/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Августнинг ўн еттинчи куни


Иланг-биланг йўл эмиш. Бир томон қумли чўл. Бир томон — «зелёнка». «Зелёнка»дан ўқ отилаётганмиш. Қизиқ, автомат товуши келмасмиш-да, ёнимдан ҳуштак чалиб ўтаётган ўқлар овозини аниқ эшитармишман. «Зелёнка»га отай десам, автоматим йўқ. Қочай, десам пана жой кўринмайди. Бор бўйимча ўзимни ерга отибман... Бир маҳал катта йўлдан БМП елиб келди. Қарасам, ёнимдан шитоб билан ўтиб кетяпти. «Олиб кетинглар, мени олиб кетинглар!» — дедим сапчиб туриб. БМП тўхтамади. «Обкет! — дедим бақириб. — Обкет мени!» БМП тўхтади. Етиб борсам, Хайриддин қўл чўзиб турибди. «Чиқинг, жўра, чиқинг тезроқ!» — деди. БМПга тортиб чиқарди.


Чўчиб уйғондим... Уй ичи қоронғу. Тўшакда ўтирибман. Юрагим гурсиллаб уряпти.

    • Нима бўлди? — деди Шаҳноза овози қўрқувдан титраб.

    • Ҳеч нима. — Ўзимни мажбур қилиб илжайдим. — Чанқадим. Бир пиёла сув бер, Шаҳноз...



Августнинг ўн саккизинчи куни


Уйғонсам, деразадан ғира-шира тонг нури тушяпти. Шаҳноза тошойна олдида ўтирибди. Ич кийимда. Қўлида миттигина киприк бўягич... Индамай кузатиб ётавердим. У ҳам қоп-қора кўзларини бир нуқтага тикканча қилт этмай ўтираверди. Гўзал ва жонсиз ҳайкалдек. Қайси келин ўзига оро бермайди. Қайси келин куёвга ёққиси, қўни-қўшниларга чиройли кўрингиси келмайди? Хаёлимдан изтиробли ўй кечди. Шаҳноза пардозга ўтиргану, иккиланиб қолган. Ким учун пардоз қилсин? Нима учун?..


Бир маҳал тикилиб ётганимни ички сезги билан ҳис этди шекилли, ярқ этиб қаради.

    • Вой, уйғондингизми? — деди жилмайиб. Жилмайиши аллақандай аянчли кўринди.

Ҳовли томондан пақир бандининг даранглагани эшитидди. Ойимми, келинойимми «сигнал» беряпти. Шаҳноза — янги келин. Келин деган кун ёйилгунча ялпайиб ётса уят бўлади. Қўни- қўшнилар куёв чарчатиб қўйибди-да, ноз уйқудан турмабди, деб гап қилади. Келин ҳовлига сув сепиши керак. Кўча эшик олдини супуриши керак. «Нима бўлганда ҳам!» Шаҳноза киприк бўягични тошойна пештахтасига қўйди-да, илдам ўрнидан турди. Тезгина гулдор халатини кийиб, оёғига шиппак илди, ҳовлига шошилди.




Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish