Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet44/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Эртаси куни


Бу гал доцент анча хомуш муомала қилди.



    • Биласизми, ука, нуқул шуни ўйлаб, яхши қилмаяпсиз. Айтдим-ку, хаёлингизда фақат бир нарса айланаверса, тормозланиш кучайиб кетади.

Қоним қайнаб кетди.

    • Нима қилай бўлмаса! — дедим бақириб. — Ўйламагин деб калламни узиб ташлайми?

Доцент елкамга кафтини босиб, кўзимга ҳамдардлик билан узоқ тикилди. — Ахир хотиним тирик одам-ку, — дедим титраб. — Қўғирчоқ эмас-ку, дўхтир! Икки ой бўлди!
Доцент бир лаҳза ўйланиб қолди.

    • Тушингиз бузилиб, эакуляция бўлиб турадими? Дафъатан гапини тушунмадим. Кейин бориб етди калламга.

    • Нимайди? — дедим ғашим келиб.

    • Бир гап айтсам, кўнглингизга келмайдими? — деди ҳардамхаёл алпозда.

    • Айтаверинг! Менда кўнгил қоптими? Доцент рўпарамга ўтирди.

    • Аввал ҳам гапирмоқчи бўлгандим-у, тилим бормаган-ди. — Узоқ жим қолди-да, иккиланиброқ давом этди:— Ўзбекка ўзбек сифатида бу гапни айтишим ноқулай. Врач сифатида гапиришга ҳам ҳаққим йўқ. — Тағин, бирпас чайналиб турди-да, қатъий қарорга келди шекилли, ишонч билан деди: — Агар майл сезсангиз, бошқа аёл билан бўлиб кўрасиз! Йўқ, келин билан ажрашинг, демайман. Шунчаки, кўнглингиз тусаган бирон аёл билан... Кўп эмас, бир-икки марта. Ҳаётда бундай ҳолатлар кўп бўлади, Рустамжон. Бир аёлга муносабатда рўй берган тормозланиш бошқаси билан бўлганда йўқолиши, яъни уйғониш жараёни нормал изга тушиб кетиши мумкин. Биласизми... — Бошини кўтариб, кўзимга қаради-ю, дами ичига тушиб кетди.

    • Мен фаришта эмасман, дўхтир, — дедим эзилиб. — Лекин Шаҳнозанинг садоқатига жавобим шу бўладими?

Доцент ерга қараб, хўрсинди:

    • Узр, укажон...



Октябрнинг ўрталари


Домимизда Қурбоной хола деган хотин бор. Фаррош. Коптокдек думалоқ, қачон қараса, қўлидан супурги тушмайди. Аллақаерини онамга ўхшатаман. Меҳрибонлигими, ҳар гапда айланиб-ўргилишими...


Кечқурун эшик жиринглаб қолди. Чиқсам, Қурбоной хола турибди.

    • Аканг келди, холанг тасаддуқ! — деди елкамга қоқиб. — Пешинда келган эди. Бизникига кириб ўтириб турақолинг, Рустамжон билан келин ҳали-замон кеп қолишади, десам кўнмади.

Шошиб турган экан, хат ташлаб кетди. — Қурбоной хола конвертига Пскент адреси ёзилган хатни узатди. Дадамдан.

    • Уйга киринг, хола. Келинингизнинг овқати тайёр бўп қолди, — деб ҳарчанд қистамай, рози бўлмади.

    • Умидахон иккинчи исменда, холагинанг ўргилсин. Невараларим ёлғиз. Худо хохласа, ойинглар келганларида, албатта, кираман! — дедию шоша-пиша тушиб кетди.

...Шаҳноза овқат келтиргунча диванга ёнбошлаб, хатни икки марта ўқиб чиқдим.
«Рустамжон, — деб ёзибди дадам. — Тўйинг бўлганини ўқиб, ўзимда йўқ севиндим. Мендан келинга салом айт. Насиб этса, ўз юртимга омон-эсон борсам, Шаҳноза қизимнинг қўлидан албатта ош ейман. «Сизнинг масалангиз бўйича оёғим етган жойгача боравераман», дебсан. Калта ўйлама, жон болам! Феълингни биламан-ку, Рустамжон! Арзимаган нарсага ловиллаб кетасан. Шундоқ ювош акангни бошига қай кунларни солмади булар! Дадам тинч бўлсин, бир азоби икки бўлмасин, десанг, ҳеч кимнинг эшигини тақиллатма! Ҳеч кимга ялинма! Турган- битгани ёлғон-яшиққа, зўравонликка қурилган бу юртда адолат деган нарсанинг ўзи йўқ! Аммо бу гапни айтолмайсан. Ғиринг десанг, уриб белингни синдиради! Ёшим олтмишдан ўтиб, кўп нарсаларга энди-энди тушуняпман, хом сут эмган банда! Ўйлаб қарасам, ўтган умрим — умр эмас, туш экан. Гўё мен эсимни таниб-танимай биров уйқу дори ичиргану туш кўриб юраверганман: гоҳ ширин, гоҳ хатарли туш кўриб. Ўша «биров» қаёққа судраса, кетидан эргашиб кетаверганман, нима буюрса, қулоқ қоқмай бажараверганман... Уйғонишга эса қўрққанман... Мана энди, уйғониб, ён-веримга қарасам, менга ўхшаганлар кўп экан... Ишонасанми, ўғлим: баъзан қараб туриб кулгим келади. Хўп, мен-ку, «гуноҳкорман»,
«жиноятчиман». Биздақа «ёмонлар»ни «яхши» йўлга соладиганлар-чи? Улар ким? Муроди нима? Разм солиб қарасам, улар ҳам уззукун туш кўриб юрганга ўхшайди. Вазифаси битта: буйруқни бажариш... Кўзида маъно йўқ. Мен уларни ёмон кўраман. Аммо қараб туриб баъзан шуларга ҳам раҳмим келади. Ўлганининг кунидан, азбаройи бола-чақасини боқиш учун шу юмушни бажариб юрганга ўхшайди, бечоралар... Худо ҳаққи, ақлим етмайди: бу қанақа ҳаёт?
Авваллари лагердаги баъзи оғзига кучи етмаганлар мени «босмачи» деса, хафа бўлардим. Энди парво қилмайман. Босмачи ким? Қайси босмачи қайси юртга босиб борибди? Ўз юртини ҳимоя қилган одам босмачи бўладими? Йигирма-йигирма беш йил аввал туғилмаганимга афсусланаман, ўғлим! Йигирма беш йил олдин, аср бошида туғилганимда эди, «босмачилар» қаторида туриб, ҳақиқий босмачиларнинг додини берган бўлардим. Тоғ-тошларда ўлиб кетсам рози эдим. Ўшанда онанг бечора мени учратмасди. Сен ҳам туғилмасдинг. Афғонистонга бориб, ўзинг ҳам азоб чекмасдинг. Ўзгаларга ҳам ўқ отмасдинг! Яна бир карра айтаман: Рустамжон, жон болам! Милиция, тергов, прокуратура деган идораларнинг эшигига йўлай кўрма! Ғинг деб овозинг чиқдими, милён хил айбни бўйнингга шилқ этиб илади-да, КПЗга тиқади. Кейин, додингни Худога айтасан! Буларнинг қўлига тушишни душманимга ҳам раво кўрмайман, ўғлим! Шунақанги маккорки, қилаётган ҳунарларини кўрса Шайтоннинг оғзи очилиб қолади. Шунақанги бешафқатки, қўллаётган усулларини кўрса, фашистнинг лабига учуқ тошади! Адолат, ҳақиқат деган нарсаларни излаб овора бўлма. Бунақа гаплар қорга ёзиб, офтобда қуритилган. Яхшиси, ўзингни ўйла. Онангни эҳтиёт қил. Сен у ёқдасан, мен — қамокдаман... Онанг шўрлик иккаламизнинг дардимизда адойи тамом бўлди-ку! Лагерь началниги дуруст одам кўринади. Октябрь ойида посилкага рухсат берган. Иложи бўлса, жун пайпоқ, қўлқоп юборинглар. (Акангга ҳам ёзганман бу гапни.) Бу юртлар совуқ... Началник декабрда свидание берамиз, деб ваъда қилган. Гапида турса, яна хабар қиламан. Онанг келиб, овора бўлиб юрмасин. Илҳом иккаловинг келсанг — бас. Мендан Шаҳнозахонга салом айт. Худо насибамни қўшиб омон-эсон борсам, келинимни пешонасидан ўпиб, яна бир карра оқ фотиҳа бераман. Дуои салом билан, даданг. 23 сентябрь».




Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish