Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet41/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Сентябрнинг биринчи куни


Ўқишлар бошланди. Иккинчи курсга кириб, уялиб кетдим. Укам тенги олтита бола ўтирибди. Қолгани қизлар. Ҳаммаси офтобда эркаланиб шўхлик қилаётган мушук болага ўхшайди. Ўн икки нафар йигит армияга кетибди... «Мушукчалар» менга-ку унча эътибор беришмади. Аммо ҳаммаси охирги қаторда ўтирган, бир кўзи кўр, оғзи қийшайиб кетган йигитга хавотирланиб, ҳатто ирганиб қараётганини аудиторияга кирган заҳоти ҳис қилдим.



Биддимки, «афғонлар»дан. Ёнига бориб ўтирдим.

    • О-о-отим Т-с-солижон... — деди дудуқланиб. («С»га «Т»ни қўшиб гапирмаса, тили айланмас экан.)

Солижоннинг юзи чиндан ҳам қўрққувли эди. Чап кўзи кўр, оғзи қийшиқ, чап юзи оловга тушган маҳсидек ғижимланиб кетган. Тутилиб-тутилиб айтган ҳикоясидан шуни англадимки, Қобул томонларда бензовоз ҳайдаган экан... У ёққа кетишдан олдин математика куллиётида ўқиркан. У ердаги фанлар оғир бўлгани, мияси муттасил оғришини ҳисобга олиб, бизга ўтказишибди.

    • У ёқда нима бўлди? — десам, дудуқланиб тушунтирди:

    • Фу-фу-фугас портлади... — Елкасидан қучиб, юзидан силагим келди.



Сентябрнинг еттинчи куни


Республика газетасида «Афғонистон жангчиларига муносабат шуми?» деган мақола чиқибди. Ўзим бехабар эдим. Танаффусда Шаҳноза қўлимга газета тутқазди. (Хотининг тўртинчи курсда, ўзинг иккинчида ўқисанг, қизиқ бўларкан.) Мақолада шаҳар ижроқўми, хусусан, раис ўринбосари Д.С.Васильев Афғонда жароҳатланган аскарлар қисматига бефарқ қараётгани, бу масалада шикоятлар кўплиги айтилган эди. Бири телефон, бири уй, тағин биттаси оддий табобат ёрдамига муҳтож бўлиб юрганларнинг узундан-узоқ рўйхатида менинг ҳам исми шарифим бор эди. Қизиқ одам-да, Маузер ака! «Булар билан олишишдан наф йўқ», деб менга насиҳат қилади-да, тағин ўзини ўтга уради! Нима фойдаси бор!




Сентябрнинг саккизинчи куни


Шаҳноза «аямни соғиндим, кўриб келамиз», деб туриб олди. Аввалига тушунмадим. Мунча тиқилинч? Кейин бирдан ёдимга тушди. Ахир бугун саккизинчи-ку! Тўйимизга роса 1 ой бўлди. Вой, Шаҳноза-ей! Вой, шум-ей! Йўлдан гул, торт олдик. ...Бу кўча менга яхши таниш. Бир вақтлар мана шу тол тагигача кузатиб қўярдим. У ёғи Шаҳнозанинг таъбири билан айтганда,


«тақиқланган зона» эди: қўни-қўшнилар кўрса гап-сўз кўпаяди... Бир ой илгари шу кўчадан жўраларим билан қий-чув қилиб кириб бордик. Ҳозир ҳам қулоғим остида ноғора садоси, карнайнинг тантанавор овози янграб кетгандек бўлди. Энди бу кўча — менинг ҳам кўчам. Анави кунгурадор, дарвозали уй — менинг ҳам уйим! Куёвман... Ҳар қалай! Дарвозани Дилноза очди: Шаҳнозанинг қақажон синглиси. Опасининг бўйнига осилиб, икки юзидан чўлпиллатиб ўпди.

    • Рустам ака, салом! — деди катта қизлардек қўл чўзиб.

    • Почча дегин, жинни! — Шаҳноза дашном бериб улгурмасиданоқ Дилноза ҳовлига югурди.

    • Аяжон! Шаҳноза опам билан Рустам акамлар келишди! Шаҳнозанинг «қиз ўтириши»да келганимда одам кўплиги учунми, ҳовли тордек кўринган эди. Энди разм солсам, кенг-мўл экан. Ҳовли ўртасида гулзор яшнаб ётибди. Мармар фавворачадан сув зарралари отилади. Дид билан гир айлантириб солинган уйлар ярақлайди. Очиқ айвон нафис пардалар билан тўсилган.

Қайнонам югуриб айвондан тушди. Аввал менинг пешонамдан ўпди. Кейин Шаҳнозани қучоғига олди. Айланиб-ўргилиб кўришаркан, Шаҳнозага термулиб турган кўзларида «қалай, янгиликлар борми?» деган унсиз саволни уққандек бўлдим. Кўнглим чўкиб туриб қолдим.

    • Қани, ичкари киринглар! — Қайнонам елкамга қоқиб илтифот қилди. — Қудам яхшимилар? Қудабувамлардан хуш-хабар борми? Ҳамманглар яхши ўтирибсизларми? — Айвонга чиқаётганимизда ичкарига қараб, овоз берди: — Адажониси! Қизингиз билан ўғлингиз келди!




Ичкаридан қайнотам чиқди. «Адидас» кийиб олган, сочлари қоп-қора, ҳаракатлари ёшлардек чаққон... Икковимиз кўришаётганимизда қайнонам беозор койиди:



    • Вой ўлмасам, бу қанақа юриш куёвингизни олдида, аллакимларга ўхшаб... Боринг, костюм кийиб чиқинг!

    • Нима қипти, Рустам ўзимнинг ўғлим! — деди қайнотам дўстона жилмайиб.

Шаҳноза қўнғироқ қилиб қўйган шекилли, дастурхон ноз-неъматлар билан безатилган, ўртада «Наполеон» коньяги, «Золотое кольцо» арағи турарди. Қайнотам дадамдан қандай хабар борлигини суриштирди.

    • Хафа бўлманглар! — деди далда бериб. — Буям юрт бошига тушган тўй-да. Кўрасиз, ҳаммаси изга тушиб кетади.

Шаҳноза бирпасда елиб-югуриб хизмат қилишга киришди. Аввал чой, кетидан шўрва келтирди. Қайнотам шоколаднинг зар қоғозини йиртиб, олдимдаги ликопчага қўйди. Коньяк пўкагини оча бошлади. Шаҳноза менга таънаомуз қараб турганини сезиб, илтимос қилдим:

    • Қўйинг, ада, мен ичмайман.

    • Тўғри қиласизлар! — деди Шаҳноза жилмайиб. — Иссиқ кунда...

    • Сен эркакларнинг ишига аралашма, хўпми, қизим! — деди қайнотам эркаловчи оҳангда.

  • Яхшиси, аянгга қараш...

Миттигина биллур қадаҳдаги бир қултум ичкиликдан терлаб кетдим.

    • Васильевнинг пўстагини қоқишибди-ку!—деди қайнотам шўрва ичатуриб. Тушунмадим.

    • Кечаги газетани айтаман! — Қайнотам кулимсираб бош чайқади. — Ўзимга айтсангиз ҳам бўларди, Рустамжон. Дмитрий Степанович билан яхши танишмиз.

Бундан чиқди қайнотам Жингалаксоч билан... Ҳа, дарвоқе, шаҳардаги каттакон «торг»нинг бошлиғи бўлганидан кейин танийди-да.

    • Бу ёғини ўйламаган эканман, — дедим қимтиниб. — Маузер Соатович билан тасодифан...

    • Ким у Маузер Соатович? — деди қайнотам гапимни бўлиб.

    • Редакцияда ишлайди.

    • Умуман, тўғри ёзган, — деди қайнотам яна коньяк қуйиб.

    • Барибир бизга уй бермайди, — дедим ишонч билан.

    • Нега бермас экан? Беради! Қани, олдик! Саломатлик бўлсин! — Қайнотам самимий илтифот қилди. — Олаверинг, Рустамжон. Нима қипти, жиндай-жиндай...

Ийманиб шўрва ҳўплаётганимда ўрнидан турди.

    • Бемалол ёзилиб ўтираверинг, мен ҳозир... — деди-да, айвонга чиқди. Зум ўтмай ўша томондан телефонни ғириллатиб рақам тераётгани эшитилди.

Хонага гунафшаранг бахмал муқовали альбом кўтариб Дилноза кирди. Ниҳолдек нозик.
Қош-кўзлари Шаҳнозага ўхшаб кетади.

    • Рустам ака, — деди сирли қилиб. — Битта нарса кўрсатайми? Ёнимдаги стулга ўтирди-да, альбомни очди.

    • Мана! — деди кўзларида болаларча табассум ёниб. — Қаранг!

Бу ўзимнинг Афғонистондан юборган суратим эди. Эгним-да бушлат, бошимда шлемофон, елкамда автомат...

    • Дилноз!.. — Остонада пайдо бўлган Шаҳноза альбомга кўзи тушди-ю, югуриб келди.

Альбомга қўл чўзган эди, Дилноза чаққонлик қилиб, шаппа ёпди.

    • Йиғлагансиз! — деди каттакон сирни очаётгандек бошини сарак-сарак қилиб. — Ўзим кўрганман, Рустам акамнинг суратини томоша қилиб, ҳар куни йиғлагансиз!

Шаҳноза дув қизариб кетди.

    • Хоин! — деди мушти билан ясама дағдаға қилиб.

    • Йиғлагансиз! Йиғлагансиз! — Дилноза кула-кула айвонга қочиб чиқди. Ўша томондан қайнотамнинг овози кедди:

    • Барношка! Мен — Расулевман. Дмитрий Степановични улагин... Степанич! Салом!

Анави масала бўйича индинга борса бўладими? Ҳа, Шоматов Рустам... Келишдик, соат учга!
Бирпасдан кейин қайтиб кирди.

    • Рустамжон! — деди тушунтириб. — Индин соат учга ижроқўмга борасиз. Иккинчи қават, зампред қабулхонаси...

    • Васильев дегани ўша одам бўлса, — деб бошлаган эдим, қайнотам кулиб, сўзимни кесди:

    • Бемалол бораверинг. Ёрдам беришади. Газета танқидидан хулоса чиқарсин-да, мундоқ!

Сиз ўзингизнинг қонуний ҳаққингизни талаб қиляпсиз!



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish