Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

4.
Норасмий иқтисодиёт.
Норасмий иқтисодиёт жамият фойдаси ҳамда 
мулкчилик муносабатлари, лицензиялаш, меҳнат шартномалари, молиявий 
кредитлаш ва ижтимоий суғурталаш муносабатларини тартибга солувчи 
қонунлар ва маъмурий қоидалар билан белгиланган ҳуқуқларни бузган ҳолда 


74 
алоҳида харажатларни тежовчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади. У 
норасмий фаолият юритувчи иқтисодий агентлар томонидан олинадиган 
даромадлар билан ўлчанади. 
Иқтисодиётнинг ушбу турига уйда ишлаб чиқаришни киритиш мумкин
чунки иқтисодий нуқтаи назардан у ҳисоблашнинг қийинлиги туфайли ҳисобга 
олинмайди. 
Норасмий секторнинг ҳозирги таърифлари, Э.Файгнинг фикрича, одатда, 
норасмийликнинг ҳуқуқий концепциясини назарда тутувчи Э. де Сатонинг 
ғояларини ўзида акс эттиради. Норасмий сектор тўғрисидаги адабиётларнинг 
катта қисми шаҳар иқтисодиётига бағишланган бўлса-да, албатта, қишлоқ 
норасмий иқтисодиёти янада катта. 
Хуфиёна 
хўжалик 
айланмаси, 
табиийки, 
расмий 
статистикага 
киритилмаслиги боис, хуфиёна иқтисодиёт ўлчамларини баҳолаш муаммоси 
ўта долзарб ҳисобланади. Ушбу мақсад учун қуйидаги ёндашувлардан 
фойдаланилади: 
- монетар усул, у хуфиёна ҳисоб-китобларда фақат нақд маблағлардан 
фойдаланиш тўғрисидаги гипотезага асосида қурилади (нақд пул массаси 
ҳаракатининг динамикаси хуфиёна иқтисодиётнинг ўлчамлари ҳақида фикр 
юритиш имконини беради); 
- харажат ва даромадлар баланслари усули, унда декларация қилинадиган 
даромадлар харажатлар суммаси, товар ва хизматлар истеъмолининг реал 
ҳажмлари билан таққосланади; 
- бандликни таҳлил қилиш, у шуни назарда тутадики, узоқ вақт 
мобайнида сақланиб келаётган рўйхатга олинмаган ишсизликнинг юқори 
даражаси хуфиёна секторда бандлик учун кенг имкониятлар мавжудлигидан 
далолат беради (рўйхатга олинмаган ишсизлар сони хуфиёна иқтисодиётнинг 
ўлчамларидан билвосита далолат беради); 
- технологик коэффициентлар усули, у харажатларнинг маълум 
технологик коэффициентлари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг реал 
ҳажми ҳақидаги маълумотларни олиш имконини беради (масалан, истеъмол 
қилинадиган электр энергиясининг динамикаси ва декларация қилинадиган 
маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси тўғрисидаги маълумотлар таққосланади); 
- уй хўжаликлари ва корхона раҳбарлари ўртасида сўров ўтказиш усули, у 
хуфиёна иқтисодиётнинг ўлчамига эксперт баҳоларини беради; 
- социологик усул, у хуфиёна битимлар амалга ошириладиган алоҳида 
меъёрлар, уларнинг жамиятда тарқалганлиги, битимларни тузишда қўлланиш 
даражасини таҳлил қилишдан иборат. 
Ёритилган 
ёндашувларнинг 
турли-туманлиги 
хиллиги 
сабабли 
олинадиган натижаларни кўпинча таққослаш қийин бўлса-да, хуфиёна 
иқтисодиёт миқдорининг айрим баҳоларини келтириш мумкин: (ЯИМга 
нисбатан фоиз ҳисобида): Италия - 15-30, Бельгия - 4-13, Швеция - 0,5-17, Буюк 
Британия - 2-16, Франция - 15, США - 3-28, Перу -27-28. Россияда 80-
йилларнинг охирида ЯИМнинг 20 фоизга яқини, 1996 йилда 23 фоиз. 


75 
Юқорида айтиб ўтилганидек, қонунга бўйсунишнинг юқори баҳоси ва 
хуфиёна иқтисодиётнинг катта ўлчамлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик 
мавжуд. Бироқ хуфиёна тартибда алмашувларни амалга ошириш ҳам 
харажатлар билан боғлиқ. Харажатларнинг бир турида тежалишга эришган 
хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритувчи субъектлар бошқа харажатларни 
кўпроқ амалга оширадилар – улар «хуфиёналик баҳоси»ни тўлашга 
мажбурдирлар. Хуфиёналик баҳоси бир неча унсурлардан таркиб топади. 
Ҳуқуқий қоидалардан бўйин товлаш билан боғлиқ харажатлар
қуйидагиларни ўз ичига олади: солиқ ва бошқа молиявий маслаҳатчилар 
хизматларига ҳақ тўлаш; ишлаб чиқариш ҳажмининг чекланиши ва реклама 
натижасида йўқотилган фойда (корхона қанча катта бўлса ва у реклама 
кампаниясини қанча фаол юритса, назорат қилувчи органларнинг эътибори 
доирасига тушиш имконияти унда шунчалик катта); «иккиёқлама» 
бухгалтерияни юритиш харажатлари ва шу муносабат билан юзага келадиган 
корхонадаги ҳисоб юритиш ва назоратдаги қийинчиликлардан кўриладиган 
йўқотишлар. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish