Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр


Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

2.
Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт
. Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт 
институционал жиҳатдан ўрнатилган, солиқ кодексида қайд этилган фискал 
қоидаларни четлаб ўтувчи ёки улардан бўйин товловчи иқтисодий фаолиятни 
ўз ичига олади. Ҳисобга олинмаган иқтисодиётдан олинган даромадлар солиқ 
органларига хабар қилинмайди. Бунда “солиқ бўшлиғи” – солиқ тушумларини 
назарда тутувчи сумма билан амалда олинган даромад ўртасидаги фарқ юзага 
келади. 
Ҳисобга 
олинмаган 
даромадларни 
тадқиқ 
этиш 
ривожланган 
мамлакатларда солиқ солиш соҳасидаги турли ўзгаришларга туртки бўлди. 
Солиқ тўғрисидаги қонунларнинг соддалаштирилиши ва солиқ ставкаларининг 
пасайтирилиши солиқ солиш негизининг кенгайиши ва солиқ тизими 
харажатларининг қисқаришига олиб келди. Шу билан бирга ривожланаётган 
мамлакатларда ҳисобга олинмаган иқтисодиёт, перулик иқтисодчи Э. де Сато 
“меркантилист тизим” сифатида таърифлаган самарасиз фискал институтлари 
мустаҳкамланган ҳолда, фаолият юритишда давом этмоқда. 
3.
Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт
. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт 
ҳукумат 
статистика 
органларининг 
талабларига 
кўра 
белгиланган 
институционал қоидаларни четлаб ўтувчи иқтисодий фаолият туридан таркиб 
топган. Бу ерда давлат миллий статистика тизимида рўйхатга олинмаган 
даромад суммаси асосий кўрсаткич ҳисобланади. Э.Файгнинг фикрига кўра, 
рўйхатга олинмаган даромад амалдаги умумий даромад билан статистика 
тизими томонидан қайд этиладиган даромад ўртасидаги фарқдир. 
Ривожланаётган мамлакатларда уйда ишлаб чиқариш рўйхатга олинмаган 
иқтисодий фаолиятнинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. 
Миллий даромадни ҳисоблаш методикаси уйда ишлаб чиқаришнинг миллий 
ҳисобга киритилишини назарда тутса-да, мазкур сектор, одатда, уни ўлчашнинг 
қийинлиги туфайли эътибордан четда қолади. Э.Файгнинг таъкидлашича, уйда 
ишлаб чиқаришнинг мавжуд баҳоларига кўра, у ривожланган мамлакатларда 
рўйхатга олинган ЯИМнинг 25-50 фоизини ташкил этади. 
Таъкидлаш лозимки, ҳисобга олинмаган ва рўйхатга олинмаган 
иқтисодиёт ўртасидаги фарқ, юқорида келтирилган таърифлардан келиб чиқиб, 
ғоят шартли. Агар фаолият статистика органлари томонидан рўйхатга 
олинмаса, у ҳисобга ҳам олинмайди. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish