76
ижтимоий тузилмалар доирасида амалга оширилиши мумкин. Мулкчилик
ҳуқуқлари ошкора (фуқаролик келишуви асосида) эмас, балки ижтимоий
(анъанавий келишувлар асосида) белгиланади ва ҳимояланади.
Шунинг учун
фақат барча трансакциялар ижтимоий тузилма - қабила, оила-қариндошчилик
ёки қўшни жамоа, миллий доиралар ичида амалга оширилганда, ҳуқуқларни
алмашиш ва ҳимоялаш харажатлари жуда паст бўлади. «Четдан» инсон
иштирокидаги ҳар қандай битимда мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
иқтисодий механизмлари амал қилмай қолади.
Демак, ҳуқуқлар фақат улар ичида энг юқори нархни тўлашга тайёр
бўлган (яъни энг самарали ҳуқуқ эгаси) харидор топилиши шарт бўлмаган
инсонларнинг қатъий чегараланган доирасига мумкин. Коуз теоремасининг
бажарилмаслигидан ташқари, мулкчилик ҳуқуқларини капиталлаштириш,
ҳуқуқларни эркин ўтказишнинг иложсизлиги ҳам
маълум шахслар доираси
томонидан ҳуқуқлар билан алмашувни чеклашнинг натижаси ҳисобланади
(ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини сотишнинг иложи йўқ).
Де Сото хуфиёна қайд этилган мулкчилик ҳуқуқларини таърифлаш учун
«жонсизлантирилган капитал» атамасидан фойдаланади: ушбу капиталдан
гаров сифатида фойдаланиш, уни гаровга инвестиция қилиш, эркин сотиш,
баъзан эса шунчаки мерос қилиб қолдириш мумкин эмас.
Шартнома тизимидан фойдаланишнинг имконсизлиги билан боғлиқ
харажатлар
. Шартномаларни тузишнинг хуфиёна тадбири унда кўплаб
иқтисодий субъектлар иштирок этадиган узоқ муддатли лойиҳаларнинг амалга
оширилишини қийинлаштиради. Чунки узоқ муддатли лойиҳага маблағлар
қўйишга ундовчи омил бўлиб унда иштирок
этувчи инсонларнинг шахсий
нуфузи эмас, балки нима бўлишидан қатъи назар сармоядорларнинг ҳуқуқлари
ҳимояланишига ишонч ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, шартномани қайта кўриб
чиқиш зарурати туғилган ҳолатларда иштирокчилар битимнинг томонларнинг
ҳеч бири ундан манфаатдор бўлмаган барча икир-чикирларига эътибор
қаратиши лозим бўлган суд ёки арбитражга мурожаат эта олишмайди.
Хуфиёна битимнинг мутлақ икки томонлама хусусияти билан боғлиқ
харажатлар
. Фаолият ва унинг натижаларини қонундан яширишга уриниш
хуфиёна битим иштирокчилари доирасини мумкин қадар чеклашга ундайди.
Хуфиёна битим кўпроқ икки томонлама хусусиятга эга. Битимдан манфаатдор
бўлган учинчи шахслар (масалан, стихияли юзага келадиган бозорлар
яқинидаги мавзелар аҳолиси) унинг иштирокчилари доирасидан чиқарилган,
демак, уларнинг манфаатлари битимда ҳисобга олинмайди. Бошқача айтганда,
зарарли фойдаланиш ҳуқуқи, одатда, хуфиёна ҳуқуқни
тартибга солиш
соҳасидан ташқарида қолади.
Низоларни ҳал этишнинг хуфиёна тартиботларидан фойдаланиш
харажатлари
. Ошкора суд-ҳуқуқ тизими низоларни ҳал этишнинг қатор
субинститутларига – оилавий-қариндошчилик ва мафия механизмларига эга.
Юзага келган низоларни ҳал этиш учун иккала муқобил вариантдан ҳам
фойдаланиш харажатлар билан боғлиқ. Биринчидан, кўп сонли қариндошлар,
юртдошлар ва бошқа «ўзиникилар» билан яхши муносабатларни ушлаб туриш
77
эътибор белгиларини қаратиш учун вақт ва хизматлар алмашиш учун
маблағлар талаб қилади.
Иккинчидан, суд ва кучлилик тузилмалари вазифасини бажарувчи мафия
хизматларига мурожаат этиш ўзига хос солиқни тўлаш зарурати билан
шартланган. Ҳатто Италияда ушбу солиқ алоҳида – pizzo номига эга бўлган.
Ушбу солиқнинг миқдори ё корхона
айланмасига нисбатан фоизларда, ёки
мафия томонидан бизнесни ҳимоялаш ва низоларни ҳал этиш бўйича
кўрсатилган хизматларга тенг (эквивалент) ҳисобда ҳисоблаб чиқилади. Бунда
давлатдан
фарқли
равишда
мафия
ўз
хизматларининг
ҳар
бир
фойдаланувчисига «солиқнинг» алоҳида миқдорини белгилаган ҳолда
монополчини камситувчи сиёсатни олиб боришга қодир бўлади. Ошкора
тузилмага нисбатан мафия фаолиятининг маҳаллий хусусияти ахборот
манбаларининг анча кенг доирасидан фойдаланишда ўз ифодасини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: