3. Болага меҳрибон ва эрга риояли бўлиш - 3. Болага меҳрибон ва эрга риояли бўлиш
- Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туя минган аёлларнинг энг яхшиси Қурайшнинг солиҳа аёлларидир. Болага кичиклигида энг шафқатлидир. Эрга унинг қўлидаги нарсаси хусусида энг риоялидир», - дедилар». Икки Шайх ривоят к,илганлар. «Туя минган аёллар» деганда Арабистон ерларида яшайдиган араб аёллар и кўзда тутилган. Ўша аёллар ; ичида Қурайш қабиласига мансуб аёллар энг яхши аёллар ҳисобланар экан. Уларнинг яхши ном олишларига сабаб эса, кичик болаларга ўта меҳрибонликлари ва эрларини ўта риоя қилишлари экан. Айниқса, улар эрларининг молу мулкларини яхшилаб муҳофаЖ за қилишар экан.
- Дарҳақиқат, бу сифатлар ҳар бир аёл учун ўта зарур сифатлардир. Ўз боласига меҳрибон бўлмаган, уни керагича авайлаб-асраб катта қилмайдиган аёлни ким ҳам яхши аёл дея олади. Ундай бемеҳр аёлнинг оиласида болалар меҳрсиз, одобсиз, ахлоқсиз бўлиб ўсадилар. Бу эса, оила учун, оила бошлиғи учун катта мусибатдир. Шайх М уҳаммад Содиқ М уҳаммад Ю суф Шунингдек, эрининг риоясини қилмаган аёлдан қандай яхшилик кутиш мумкин? Хусусан, эрининг мол-мулкини муҳофаза қилмаган, авайлаб - асрамаган аёлдан бошқа яхшиликларни кутиш мумкинми? Ушбу ҳадиси шарифдан ибрат олиб, келин танлаётган вақтда унинг уруғидаги аёлларнинг қариндош болаларга қандай қарашлари, эрларини қандай риоя қилишларига разм солиш, сўраб-суриштириш керак бўлади. Агар келин диндорлик, солиҳалик устига бу сифатларни ҳам ўзида мужассам қилган бўлса, у энг маъқул, муносиб келиндир.
ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ - ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ
- Бу масалага алоҳида эътибор бериш ҳар бир отаонанинг бурчидир. Авваллари имкони бўлмаган бўлса, алҳамду лиллаҳ, ҳозир имкони бор. Китоблар чиқиб турибди, маърузалар қилиниб, овоз ёзув воситалари орқали таралиб турибди. Халқаро ахборот тармоғи саҳифаларида ҳам кўплаб маълумотлар бор. Билмаганлар сўраб, ўрганишлари мумкин. Балки, имконини топиб, келин-куёвлар учун ўқув курслари очиш зарур. Бошқа керакли чораларни кўриб, бу аҳамиятли иш бўйича ҳар бир соҳанинг мутахассислари ўз имконларида бор ҳиссани қўшишлари яхши натижаларга олиб боради, иншааллоҳ. Вақтнинг борида мазкур мутахассисликларнинг фаолиятларини мувофикдаштириш ва самарали бўлишини таъминлаш керак. У r Ўғил болаларнинг тарбиясига оталари катта аҳамият бериб, уларда эркакларга хос бўлган олий сифатларнинг шаклланиши учун ўзларидан талаб қилинадиган барча масъулиятларни шараф билан адо ' ( 'П қилишлари, фарзандларини етук кишилар этиб тар- У биялаб боришлари лозим. Шунингдек, қизларнинг алоҳида тарбиялари оналарга топширилади. Уларда етук қиз, келин, уй бекаси, хотин, она бўлиш қобилиятларини оналар тарбиялашлари ва камолга етказишлари талаб этилади. 123 Шайх М уҳаммад Содиқ М уҳаммад Ю суф Маданий меросимизга мурожаат қиладиган бўлсак, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида кўплаб гўзал намуналарни кўрамиз. Мусулмончиликда катталар, хусусан, ота-оналарнинг ёш келин-куёвларга оилавий турмуш ҳақида панд-насиҳат қилишлари, ҳаётий тажрибаларни сўзлашлари одат тусига кириб қолган. Айниқса, келинларга қилинган насиҳатлар китобларимизда кўплаб сақланиб қолган
Улкан саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари янги келинларга эрининг ҳурматини ва хизматини қилишга буюрар эдилар», — деганлар. Абдуллоҳ ибн Ж аъф ар ибн Абу Толиб ўз қизларига қуйидаги насиҳатни қилган эканлар: «Зинҳор рашкчи бўлмагин, у талоқнинг калитидир. Зинҳор кўп итоб қилгувчи бўлмагин, у кўнгилI сизликни келтириб чиқаради.
Сурма қўйиб юргин, зийнатларнинг энг афзали шудир». Амома бинти Ҳорис исмли аёл ўз қизининг келин бўлиб, куёвнинг уйига узатилишидан олдин саодатли оила асосларини баён қилувчи қуйидаги насиҳатларни қилиб, кузатган экан:
«Эй қизгинам! Агар ахди фазл ва ахди одобларга насиҳат керак бўлмаганида, сенга ҳам насиҳат қилмасдим. Лекин насиҳат — ғофилга эслатма, оқилга ёрдамдир. Агар қиз бола ота-онасининг камбағаллиги сабаблигина эрга берилиши керак бўлганида, сен ҳеч қачон узатилмаган бўлар эдинг. Чунки отангнинг бойлиги, мартабаси етарлидир. Лекин Аллоҳ белгилаб берган ҳаёт қонунларига кўра, аёллар эркаклар учун ва аксинча, эркаклар аёллар учун яратилганлар.
Қизгинам! Энди сен ўзинг ўсган ҳаводан айрилдинг. Ўзинг яйраб-яшнаган ошёндан чикдинг ва нотаниш жойга бориб, аввал ўзинг билмаган шерикка УчРайсан. У энди сенинг хожанг, дўстинг ва маҳбубингдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |