BAXTIYOR OILA Аллоҳ таоло инсониятни аста-секин тарбиялаб кедди ва ниҳоят инсоният камолга етганда Ўзининг охирги ва мукаммал дини, Қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини — Ислом орқали оилавий ҳаётнинг мукаммал таълимотларини жорий қилди. Ушбу таълимотларга ихлос билан амал қилганлар оилавий бахт нашийдасини суриб келдилар ва келмокдалар. Маълумки, оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади. - Аллоҳ таоло инсониятни аста-секин тарбиялаб кедди ва ниҳоят инсоният камолга етганда Ўзининг охирги ва мукаммал дини, Қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини — Ислом орқали оилавий ҳаётнинг мукаммал таълимотларини жорий қилди. Ушбу таълимотларга ихлос билан амал қилганлар оилавий бахт нашийдасини суриб келдилар ва келмокдалар. Маълумки, оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади.
УМР ЙЎЛДОШИНИ ТАНЛАШ - УМР ЙЎЛДОШИНИ ТАНЛАШ
- Бўлажак умр йўлдошини танлашда турли қавмлар ҳар хил ўлчовларга асосланадилар. Кимдир келин танлашда унинг чиройини ўлчов қилиб олади, бошқаси бўлажак келиннинг молига қизиқади, учинчиси ҳасаб ва насабига эътибор беради ва ҳоказо. Шунингдек, куёв танлашда ҳам гоҳида куёвнинг мансабига, гоҳида бойлигига, баъзилар қуч-қуввати ёки чиройига қизиқадилар. Бунинг устига, жамиятларда замон ва маконга қараб бу каби ўлчовлар ва эътиборлар ўзгариб ҳам туради. Бир даврлар ва жамиятларда олий маълумотли умр йўлдоши танлаш урф бўлса, бошқаларида ундан бошқа сифатли умр йўлдошини танлаш одатга айланиши мумкин. Шайх М уҳаммал Содиқ М уҳаммад Ю суф Кўпчилик бу ўта нозик масала бўйича нима қилишини билмай, боши қотади. Ота-оналар билан ф а р з а н д л а р ўртасида, қавму қариндошлар ўртасида худд,и шу масалада турли тортишувлар, келишмовчиликлар, ҳатто жанжаллар ҳам бўлади. Ҳар ким ўзининг билимидан ёки тажрибасидан келиб чиқиб иш кўрмоқчи бўлади. Мусулмон инсон учун эса, бошқа масалалар қатори, бу масала — умр йўлдошини танлаш масаласи ҳам аллақачон ҳал этилган. Ҳал этилганда ҳам, ҳар бир нарсани ўта аникдик билан биладиган, ҳар бир нарсадан ўта хабардор бўлган Яккаю Ягона Аллоҳ таолонинг шариати таълимотлари ила ҳал этилган. У Зотнинг ҳабиби ва Расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида умр йўлдошини танлаш масаласи ажойиб тарзда баён қилиб берилган. Оила қурмоқчи бўлган тарафлар ана шу тайёр s ва ўта ишончли манбаъга мурожаат қилсалар ҳамда ^ уларни ўрганиб, амал қилсалар, ортиқча оворагарчи- "I лик ва бош қотиришга ўрин қолмайди. Келинг, ҳаммамиз биргаликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари бўйича муно- • сиб келин ва муносиб куёв танлашни ўрганиб чиқайлик. Авваламбор ишни муносиб келин танлашни ўрганишдан бошлайлик. Чунки одатда, куёв тараф келин излаши ва совчилик қилиши урф бўлган. ЛеЛЖ, кин совчилик қилишдан олдин мулоҳаза қилиниши лозим бўлган муҳим масалалар бор. Аввало, совчи қўйилиши кўзланаётган аёлга уйлаЬ&Й ниш совчи қўймоқчи бўлган эркакка шаръий жиҳатдан ҳаром қилинмаган бўлиши керак. Демак, биринчи бўлиб, никоҳи ҳаром қилинган аёллар кимлигини билиб олиш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |