- ФАРЗАНД
- Аллоҳ таоло биринчи инсон Одам отани лойдан яратди. Бу ҳақда У Зотнинг Ўзи «Муъминун» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой зубдасидан яратдик» (12-оят).
- У кишидан жуфти — момо Ҳаввони яратди. Сўнгра икковларидан кўплаб эркак ва аёлларни тарқатди. «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўп~ лаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар!» (1-оят).
- Ушбу оятдаги улкан ҳақиқатлардан бири «...ва ундан унинг жуфтини яратиб» жумласида ўз аксини топгандир. Яъни бундан «Ўша жондан унинг ж уф тини — хотинини яратган», деган маъно келиб чикдди. «...ва икковларидан», яъни ўша «бир жон» бўлмиш Одам ва унинг жуфти — Хдвводан
ФАРЗАНДГА ИСМ ҚЎЙИШ - ФАРЗАНДГА ИСМ ҚЎЙИШ
- М уносиб исм танлаш. Боланинг ота-онадаги ҳақларидан, ота-онанинг фарзанд олдидаги вазифаларидан бири оиланинг янги аъзосига маънодор, чиройли исм қўйишдир. Бу ишнинг аҳамиятини англаб етишимиз учун биргина иқтибос келтиришга ижозат бергайсиз. Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий «Китобул бирри вассила»да Абул Мўътамирдан келтирган ривоятда ёзади:
- «Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурида масалаларни музокара қилишди. Шунда, бир киши айтди: «Менга етиб келган хабарга кўра, туғилган болага исм қўймай туриб, ўлган бўлса, Қиёмат куни отасига: «Мени исмсиз тарк қилдинг-ку!» — дейди». Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон ота-она бу муқим ишга алоҳида эътибор ила ёндашмоғи лозимдир.
- Ўзи билмаса, биладиганлардан сўраб, ўрганиб, ўғил бўлсин, қиз бўлсин, боласига гўзал исм қўйиши керак. Қўйган исмида орзу-умид, яхши ният, гўзаллик, хайр-барака ўз ифодасини топсин. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганда ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин.
- БОЛАНИНГ ҚУЛОҒИГА АЗОН ВА ТАКБИР АЙТИШ .
- Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш ота-онанинг бурчи, боланинг ҳаққидир. Азон илоҳий мадҳия экани барчага маълум. Бу иш нинг фазли қанчалар улуғлигини ҳамма яхши билади. Азон айтилган жойда барака бўлади, азон айтилган жойдан шайтон қочади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги туғилган болаларнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтганлар ва умматларига шундай қилишни тавсия қилганS S ti лар. Янги туғилган боланинг қулоғига азону такбир айтишда гўзал рамз ва маъно бор. Унда, бу бола янги w jpi туғилди, ҳали қулоғига ҳеч қандай овоз киргани йўқ. 1 - Унинг қулоғига дастлаб кирадиган овоз «Аллоҳу Акбар!» бўлсин, илоҳий мадҳия бўлсин, токи бу бола доимо яхши овозларни, улуғ сўзларни эшитиб юрсин, деган орзу-умид бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |