Уй бекаси синдроми



Download 44,25 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi44,25 Kb.
#121982
  1   2   3
Bog'liq
Уй бекаси синдромининг психологик хусусиятлари ТЕЗИС


Уй бекаси синдроми”нинг психологик ҳусусиятлари


Д.Б.Шарапова. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий Университети, “Психология” (Оилавий муносабатлар психологияси) йўналиши, 1-курс магистранти.

Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олийжаноб қадрият ҳисобланади. Биз барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун, сиз меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.


Аёллар ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун сидқидилдан ҳизмат қилишга тайёрмиз.”


Ш.М.Мирзиёев.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти1


Аннотация: Мазкур илмий иш – уй бекаларнинг психологик ҳусусиятлари, улардаги психологик муаммолар таҳлили, “Уй бекаси синдроми”нинг намоён бўлиш ҳусусиятларини ўрганишга бағишланади.
Аннотация: Данная исследовательская работа посвящена изучению психологических особенностей домохозяек, анализу их психологических проблем, особенностям проявления «синдрома домохозяйки».
Annotation: This scientific work is devoted to the study of the psychological characteristics of housewives, the analysis of psychological problems in them, the characteristics of the manifestation of "housewife syndrome".

Дарҳақиқат, Муҳтарам Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ер юзидаги қайси бир жамиятнинг маъданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади”, шундай экан, хотин-қизларга бугунги кунда берилаётган эътибор, уларнинг жисмоний саломатлиги билан бир қаторда руҳий саломатлигига ҳам жиддий эътибор қаратишни тақозо қилмоқда. Зеро, аёл – у она, у – сингил, у – опа, у – рафиқа, у – буви, у шифокор, у – ўқитувчи, у – уй бекаси...


“Уй бекаси” сўзини эшитганда кўпчиликнинг кўз олдига уйда фақат сериал кўриб, ўзига оро бериб, чиройли кўйлак ва соч турмагида уй ишларини завқ билан бажариб, асосий вақти дам олиш учун сарфланаётган аёл қиёфаси гавдаланади. Ҳудди-ки, уйда ўтирган аёл – уй бекаларига, (шунингдек, нафақага чиққан аёлларга ҳам) ишсизларнинг бахтли тоифасидек қарайдилар2.
Ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам аёлларнинг 40%и (нафақадаги аёллар билан бирга) асосий вақтини уйда ўтказади. Қўшма штатларда уйда рўзғор ишларини бажарувчи, икки ва ундан ортиқ фарзанди тарбияси билан боғлиқ ишларни бажарувчи аёллар сони атиги 7%ни ташкил қилган (Duxbury & Higgins, 1991). Албатта кўпчиликка ишга бормай, уйда ўтириш бу жуда яҳши туюлиши, уйда ўтирадиган аёл куни бўйи ишламайди деб ўйлаши бу хатодир. Зеро, уй бекаси уй ишларига ҳафтасига 48-70 соат вақт сарфлайди (Hide, 1992). Бундан ташқари иқтисодий таъминоти, ижтимоий тан олиниши, ҳурмат ва мақомга эга бўлиши, рағбатлантирилиши ва ижтимоий эҳтиёжларининг қондилиши ҳам кўпинча қондирилиши сўроқ остида қолади. Бутун кунини уйда ўтказган одам учун мазкур эҳтиёжларини қондилиши анча мушкул3.
1963 йилда Бетти Фриданнинг “Аёллик жумбоқлари” (“The Feminine Mystique”) китоби нашр этилди. Фриден илк бор аёлларнинг “табиий тақдири”га бўйсуниб, ўқиш ва каръерасини тарк этиши ва ўзини бахтсиздек ҳис қилган аёлларнинг фожеали ҳолатини тасвирлаб беради.
“...Бугунги кунда уйда ўтирган аёлларнинг ҳам ўзига яраша дарди бор, уларнинг аксарияти, борлиғини уйга бағишлагани билан, ўзини бахтсиздек ҳис қилади ва ҳатто кучли тушкунликка ҳам дучор бўлган.
Албатта ишловчи аёллар ҳам кундалик вақтининг қанчадир қисмини уй хўжалигидаги ишлар учун сарфлайдилар, бироқ уларда баъзи эҳтиёжларнинг қондирилиши руҳиятда пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд бўлган уй бекалари учун ҳос бўлган муаммоларнинг пайдо бўлишига тўсиқ бўлади.4
Уй бекалари эса фақат маълум бир доирадагина чегараланадилар. Мазкур чегарадан умуман чиқмаслик эса уларнинг руҳият ва соғлиқ билан боғлиқ муаммоларининг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг матбуот ҳизматида Муқаддас динимиз аёлни энг муҳим ўрни уйда – она ва ҳонадон бекаси бўлиш эканлигини эътироф этади. Муслима уй бекаси барча оила аъзоларига қулайлик ва шинамлик яратади, уйдаги уйғун руҳий микроиқлим ҳукмронлик қилиши устидан кузатиб туради. Бугунги кунда, кўпчилик муслима уй бекалари бир кўринишда сокин ва унчалик сезилмайдиган турмуш тарзини олиб борадиган оддий уй бекаларига ўҳшашади. Бироқ уларнинг оила ва жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси қанчалик муҳим эканлигини тасаввур қилиш қийин. Чақалоқлик ёшидан адекват оналик боланинг психологик мойилликларини шакллантиради, бу эса келажакда: эмпатия даражаси, сезгирлик, ўз-ўзини баҳолаш, ўзига бўлган ишонч, атрофдагиларга муносабат, яратувчанлик тинденцияларида ўз ифодасини топади.
Муқаддас динимизда аёл киши ҳеч бир тўсқинликсиз ҳудди эркаклардек барча иш ва фаолият билан шуғулланиши мумкин. Шунингдек, у эркак киши унинг ўрнини боса олмайдиган ўзига ҳос мавқеъда қадрланади. Уй бекаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини қадрлаш мақсадида ҳатто Жаҳонда 8-июнь куни “Уй бекалари ва уй беклари куни”ни нишонлаш урфга айланган. Мехиконинг “Аёллар миллий институти” ходими Габриела Делгадо фикрига кўра бундай саналарни нишолаш жуда муҳимлиги айтилар экан, феминистик руҳда уй-рўзғор фаолияти ишларини олиб борадиган ва кундалик масалаларга ўзини тўлиқ бағишлайдиган кишилар ишининг қиймати ва аҳамиятини оширишга ҳизмат қилишини таъкидлайди. Шунингдек, уй бекалари фаолиятининг жамият учун нақадар муҳимлиги, уларнинг бевосита ёрдами оилавий муносабатларни мустаҳкамлаши ва мамлакат келажагида фуқороларнинг тарбияланадиган ҳақиқий микроиқлимини яратишига урғу беради5.
Дарҳақиқат, айнан уй бекалари (шунингдек, барча аёллар)да “ҳиссиётга қарамлик” кучли бўлишиин ҳисобга олган ҳолда улар уйдаги тинчликни, ҳотиржамликни сақлаш учун ўзларини масъул ҳисоблайдилар ва ўзига яраша катта масъулият остида қоладилар. Бу эса уларига ўзига яраша ўз таъсирини кўрсатади6.
Уй хўжалигини бошқариш – аслида ўқитувчилар, шифокорлар, ҳайдовчилар ва бухгалтерлар фаолияти билан таққослаш мумкин бўлган мураккаб ишдир. Тозалаш, ювиш, овқат пишириш, даъволаш ва оила бюджетини юритиш фақат қисман маиший техникадан фойдаланиш билан алмаштирилади. Деярли барча юмушлар қўлда бажарилади. Бундан ташқари уй бекаларининг иш вақти чекланмаган. Яъни, бунда 24/7 тартибидаги меъёрий иш куни белгиланмаган. Айнан чегараланмаган иш вақти, эътибор етишмаслиги, мулоқотга эҳтиёжнинг қондирилмаслиги ва бошқа шу каби психологик омиллар таъсир этиб, психологик кузатув ва ўтказилган тадқиқотлар натижасида мамлакатимиздаги айрим уй бекаларида ҳам “Уй бекаси синдроми” вужудга кела бошлаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.
Мазкур муаммо билан илк бор уй бекаларида кузатилган фрустрация ҳолатларини тадқиқ этган ғарб олимлари Таврис ва Оффер бўлиб, фанга илк бор “Уй бекаси синдроми” терминини қўллашни бошлаб бердилар7.
К.Хорни фикрига кўра, гендер социализацияси оқибатлари аёлларнинг ижтимоийлашуви муаммоларини юзага чиқаради. Бу эса уларда мувофаққиятсизликдан қўрқиш, ижтимоий рад этилишдан қўрқиш, ўзига бўлган ишончнинг йўқолиши, қатъиятсизликларни келтириб чиқариб, аёлларнинг ақлий ривожланишлари ҳамда оилавий муносабатларига ўз таъсирини кўрсатади8.
Қўшма штатларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатган-ки, айнан ишловчи аёллар орасида уй бекаси ролидан мамнунлик, ҳаётдан қониқиш ҳис қилиш, ўз қадр-қиммати ва қобилиятини тўлиқ ҳис қилаётганининг юқори эканлиги аниқланган. Фақатгина оналик ва хотин сифатида уй иши билан чекланганларда эса “Уй бекаси синдроми”нинг кўрсаткичи юқори эканлиги тадқиқ этилиб, уларда ночорлик ва умидсиз ҳисси, тез-тез тушкунликка тушиш ва ўз-ўзини паст баҳолаш ҳиссининг юқорилиги кузатилган. Америкада ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўзини йиллар давомида фақат оилага бағишлаган айрим аёлларда мустақиллик ва ваколатлар туйғусидан маҳрумлик, ўз “Мен”ининг қадрсизланиши, алкоголизм, руҳий ва жисмоний касалликлар ва ҳатто ўз жонига қасд қилишга ҳам олиб келгани аниқланган9. Албатта мазкур ҳолатларни баъзи тадқиқотчилар уй бекаларининг одатда ишлайдиган аёлларга қараганда паст назарда қаралиши билан ҳақида ҳам таъкидлаганлар. Яна бошқа тадқиқотчиларнинг кузатишича, уй бекалари ишловчи аёлларга нисбатан депрессияга мойилроқ эканлигини тадқиқ қилганлар. Бошқа тадқиқотчилардан Шиханнинг фикрига кўра эса барчаси аксинча, яъни, ишламайдиган аёлларнинг қизиқиш ва хоббийлари билан шуғулланишлари учун вақтлари етарли, бўлса-да, улар доимий бир ҳил бўлган уй ишларидан зерикиш ҳис қиладилар, лекин бу уларнинг руҳан безовталик ҳис қилишлари учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Л.В.Попованинг фикрига кўра, иқтидорли аёлларнинг уй бекаси ролини қабул қилиши қийинроқ кечар экан. Чунки кўпчилик иқтидорли аёллар жамиятда эга бўлишни кўзлаган мавқеъларини ўз ҳаётининг мазмуни сифатда қабул қиладилар. Оилавий муносабатларни эса иккинчи ўринга қўядилар. Кўп йиллик тадқиқот ва кузатишлар натижасида иқтидорли аёлларнинг оила ортидан олий маълумотли бўлишни рад этганликлари кўпинча уларнинг ҳаётларидан қониқмасликлари ва атрофдагилар билан муносабатларда руҳий муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади10.
Л.В.Попованинг таъкидлашича, сўнгги йилларда психологлар томонидан ўтказилган тадқиқотларда, ишловчи ва уй бекалари ўртасида иқтидорли аёлларнинг ҳолати таҳлил қилиниб, қуйидаги хулосалар олинди:

  • ишловчи ва уй бекаларининг ҳавотирлиллик даражаси таҳлилига кўра: уй бекаларида ҳавотирлилик даражасининг юқори эканлиги, ишловчи аёлларда эса ўртача эканлиги аниқланган.

  • уй бекаларининг ҳаётдан руҳан қониқиш ҳисси ишловчи аёлларга нисбатан паст кўрсаткичда эканлиги эътироф этилган.

  • уй бекалари ишловчи аёлларга нисабатан ўз-ўзини бошқариш, ички қарама-қаршиликлар, ўзини қадрсизлангандек ҳис қилиш, ўз имкониятларига тўғри баҳо бермаслик, ваколатсизлик, билимсизлик кабилардан кўпроқ азият чекишлари кузатилган.

  • ишлайдиган аёллардан фарқли ўлароқ, уй бекаларида умидсизликка нисбатан бардошлиликнинг юқорилиги аниқланган ва бу уларнинг шахс сифатида етук эканликларидан дарак беради11.

Албатта қатор тадқиқотларда уй бекалари ишловчи аёлларга нисбатан руҳан ва жисмонан соғломроқ эканликлари ҳам эътироф этилган. Яъни ишловчи аёллар уй хўжалиги билан бир қаторда, фаолиятларини ҳам баравар олиб боришга мажбур. Ҳатто мазкур муаммоларни тадқиқ этишда рус олими Е.П.Ильин фанда “Ишловчи аёллар синдроми” тушунчасини ҳам қўллаган.Яъни, албатта ишловчи аёлларнинг ҳам руҳий дунёсида ўзига ҳос ноқулайликлар мавжуд ва келажакда улар билан мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича коррекцион тадбирлар ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.
Кўпгина муаллифларнинг айнан уй бекалари билан боғлиқ тадқиқот ишларини кўздан кечириб, уй хўжалигидаги ишларни охирига етказиб бўлмаслиги, қилинган ишларнинг атрофдагилар томонидан иш сифатида эътироф этилмаслиги, баъзан ҳатто ишлар учун танқид ҳам қилиниши, яна уларнинг “ҳеч қаерда ишламайди” деган сўз билан таърифланиб, ҳудди-ки, бекорчилар қаторига киритишлари уларнинг руҳиятга жуда қаттиқ салбий таъсир кўрсатади12.
Redbook оилавий журналида “Нега ёш оналар ўзларини тузоққа тушиб қолгандек ҳис қилмоқдалар” (Why Young Mothers Feel Trapped) китоби яратилди. Мазкур китоб учун ўқувчилар ўзларининг ҳаётий ҳикочларини юборишлари сўралди ва 20000 дан ортиқ жавоб олинди. Мазкур хатларга асосланиб, Redbook томонидан “Нега ёш оналар ўзларини тузоққа тушиб қолгандек ҳис қилмоқдалар” (Why Young Mothers Feel Trapped) номли ҳужжатли фильм олинди. Уй бекаларининг ўша вақтга қадар ҳолатлари расмий мақомга эга бўлмаган ва бу ҳолат тиббий ёки психологик маълумотномаларга киритилмаган. Шифокор ва жамоатчилик томонидан уй ишларига ва яқинлари парваришига ўзини тўлиқ бағишлаган аёлларнинг баъзиларида учраши мумкин бўлган руҳий ҳолатларига жиддий эътибор қаратишлари ва тан олишлари керак бўлди. Чунки,

  1. Уйда қолган оналар депрессия, қайғу, тушкунлик ва ҳавотирланиш кабилардан азоб чекиш эҳтимоли ўтказилган 60000 онанинг сўровномаларидан сўнг юқори эканлиги тадқиқ қилинган.

  2. Кўпинча айнан ўрта ёшли аёллар “Уй бекаси” синдромига кўпроқ дучор бўлишлари аниқланган. Яъни, кўпинча уларда мазкур синдром ўрта ёш кризи билан бирга кечиши кузатилган.

  3. Баъзи аёллар “Уй бекаси синдроми” билан бир қаторда агорафобия (Очиқ майдон ва кенгликлардан, ҳамда, одам кўп жойдан қўрқиш билан боғлиқ руҳий паталогия)дан ҳам азият чекиб, уйдан чиқиб кетишдан қўрқишган.

  4. Ўтказилган сўровлар натижасида соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида айнан 80% антидепрессант воситалари уйда ўтирувчи аёллар томонидан кўпроқ фойдаланилиши аниқланган13.

Юқорида уй бекалари билан боғлиқ муаммолар таҳлили келтириб ўтилди. Айнан уларнинг руҳиятида содир бўлувчи психик ҳодисалар “Уй бекаси синдроми” сифатида таърифланади. Сўнгги йилларда мазкур синдром неврологик депрессия билан бир қаторда қўлланилиб, қуйидаги белгиларни ўзида намоён этади:

  • Бепарволик;

  • Соғинч;

  • Фойдасизлик ҳисси;

  • Ортиқча вазн;

  • Анҳедония – лаззатланиш қобилиятининг пасайиши;

  • Қаттиқ чарчоқ;

  • Кайфиятсизлик;

  • Ўзига паст баҳо бериш;

  • Ўзидан қониқмаслик ҳисси;

  • Ўзининг оиладаги ва ижтимоий муҳитдаги роилдан қониқмаслик ҳисси;

  • Ўз жонига қасд қили фикри14;

Ушбу синдром кўпинча ёш оналарда кузатилади. Уларни кўпчилик аёллар орасидан – кайфиятсиз қарашлар, юзда табассумнинг акс этмаслиги, елкаларнинг бироз пастлагани билан ҳам ажратиб олиш мумкин. Балки у ўзича ҳаётдан мамнундек ўзини тутиши мумкин, лекин аслида қалбан мукаммал турмуш шароитидан йироқ. У ўзини кўпинча салбий баҳолашни бошлайди. У ривожаланишни, уйидан чиқиб кетишни, турмуш ўртоғи билан суҳбатлашишни ва ўзининг ҳис-туйғулари билан дардлашишни истайди. Бироқ унинг истаклари, кутишлари афсуски доим ҳам самара бермайди. Мулқотга бўлган эҳтиёжнинг қондирилмаслиги унинг ўзига бўлган баҳосини пасайишига сабаб бўлади. Ҳатто ўз дардлари ҳақида бошқаларга айтса ҳам, унинг ҳаёти меъёрда кетаётгани, у билан барчаси жойида эканлигини айтиб юпатадилар15.
Ёш оналарда вужудга келиши мумкин бўлган мазкур синдром ҳамда депрессиянинг асосий сабабларига қуйидагилар киради:

  1. “Уй бекаси синдроми” – туғруқдан кейинги психоз ёки туғруқдан кейинги депрессия кўринишида ҳам юзага чиқиши мумкин. Албатта мазкур ҳолат туғруқдан кейинги нерв сиқилишлари ҳамда организмда магний миқдорининг тушиб кетиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Магний стрессга қарши асосий модда бўлиб, нерв импульсларининг тарқалишида фаол ўрин эгаллайди. Мазкур модда танқислиги билан боғлиқ ҳолатда - кайфиятсизлик, жаҳлдорлик, қўлларнинг қалтираши, суякларнинг қақшаши, томоқда тиқилишни ҳис қилиш, уйқунинг бузилиши, чарчоқ каби белгилар кузатилади. Бундай ҳолатда организм учун магний, омего-3 ёғ кислоталари ва серотанин каби моддалар мия учун жуда муҳим. Чунки паст кўрсаткичли серотанин оқибатида депрессия ва бошқа турли руҳий касалликлар келиб чиқиши мумкин.


  2. Download 44,25 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish