Уй бекаси синдроми


"Перфекционизм" ёки "аълочилик комплекс"



Download 44,25 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi44,25 Kb.
#121982
1   2   3
Bog'liq
Уй бекаси синдромининг психологик хусусиятлари ТЕЗИС

"Перфекционизм" ёки "аълочилик комплекс" – барча вазифаларни мукаммал бажариш истаги. Кўпинча, бундай аёллар ҳар бир нарсада муваффақиятга эришмоқчи бўладилар, яъни, ишда, уйда, болаларни тарбиялашда ва эри билан муносабатларда... Агар тўсатдан баъзи қийинчиликлар вужудга келса, мзкур ҳолат уларда ўз-ўзини айблашга сабаб бўлади. Уй бекси сифатида бутун муҳитни айблайди ва айбдорлик ҳисси билан тажовузкорлик ўз-ўзиига йўналтирилган бўлади. Ҳаттоки, фарзандидаги кичик бир камчилиги учун ҳам ўзини айблайди;

  • Кескин ўзгаришлар. Маълумки, ишловчи аёллар туғруқдан олдин фаол ҳаёт тарзига мослашган бўладилар. Туғруқ таътилига чиққач эса улар уй бекаси ролида ҳамда кескин она ролига ўтадилар. Мослашув билан боғлиқ муаммо руҳий тушкунликка сабаб бўлиши билан бир қаторда, унинг эркинлигини ҳам чеклаши мумкин. Мазкур ҳолатда молиявий масала ҳам муҳим ўрин тутади. Бундан олдин аёл ўзини моддий таъминлаш учун маошидан сарфлаган бўлса, энди моддий рағбат учун қарамлик вужудга келади. Севимли касби ва машғулотидан баъзан бутунлай воз кечишига ҳам сабаблар бўлиши мумкин. Чунки кўпинча аёлларнинг уй бекаси ролида бўлиши оила аъзолари учун нисбатан маъқулроқ ҳисобланади.

  • Оналик меҳри. Оилада фарзанд дунёга келиши билан унинг келажаги учун ота-оналардан катта-масъулият талаб этилади. Болалар тарбиясига буви ва додаларнинг аралашувлари, ота-оналарни уқувсизликда айблаш кабилар кўпинча тажрибасиз оилаларда кузатилиб туради. Агар ота-оналарнинг ўзлари ёшликдан психологик травма билан катта бўлган бўлсалар, фарзандларининг руҳиятига жиддий эътибор қаратадилар ва кўпинча ўзларини кўп нарсалардан чеклай бошлайдилар.

    Россиялик психолог Людмила Петрановская ўз вебинарида зерикарли омиллардан воз кечишга ва ҳаётга ижобий муқобил қарашни тавсия қилади. Мисол учун, “...агар чарчоғингизнинг сабаби чексиз тозалаш бўлса, унда сиз ким учун ва нима учун қаватларни ювиш учун ўйлашингиз мумкин. Сабаби балки уйингизга дугонангизнинг кўп ташриф буюриши ва унинг олдида кир уйдан уялиб қолмаслик бўлса, сиз дугонангизнинг уйингизга кўп келишига чек қўйишингиз, шунингдек, у билан бошқа ерларда учрашишингиз ҳам мумкин. Сиз ўзингиз учун қулай бўлгандагина зиёрат қилишингиз ҳамда уйларни ҳам вақти-вақти билан тозаловчи таклиф қилиб, ёки танаффус билан, дам олиб бажаришнгиз, яқинларингиздан ёрдам сўрашингиз мумкин. Шу нуқтадан бошлаб, ҳаётингизни бу босқичида ўзингиз учун керакли нарсани қилинг”16- деб, тавсия беради психолог.
    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозим-ки, мамлакатимизда аксарият аёллар уй бекаларидир. Уларнинг ҳам ўзига яраша муаммолари, кутиш ва истаклари мавжуд. Кўпинча улар ўз муаммоларини очиқчасига айта олмай, стресс ва руҳан тушкунликка тушиб қоладилар. Уларнинг муаммоларини бартараф этиш эса оилада тинчлик-ҳотиржамликни сақлаш билан бир қаторда, аёлларнинг руҳан саломатлигига ҳам эришишлари учун устувор йўналиш бўлади. Албатта биз мазкур илмий ишимизда барча аёлларнинг жамиятда ишлаши лозим деган фикрдан йироқмиз. Бизнинг мақсадимиз аёлларга оила аҳли томонидан ғамхўрлик, эътиборни қайтариш, уларнинг меҳнатлари, ҳизматлари учун муносиб рағбатлантиришни йўлга қўйишдан иборат.
    Аёллар аслида бир оғиз ширин сўзнинг гадоси дейди, доно халқимиз. Афсуски, кўпинча ана шу ширин сўзини қизғанган эркаклар, қайноналар, фарзандлар ва бошқа оила аъзолари таъсирида уй бекаларида вужудга келиши мумкин бўлган ҳамда уларнинг руҳан кучли депрессив ҳолатларига сабаб бўлувчи “Уй бекаси синдроми” бизнинг ўзбек ҳонадони аёлларининг тинчларини бузишига йўл қўймаслигимиз лозим.

    Download 44,25 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish