Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

4. Атир ишлатиш.
Гўзал ҳидни жинсий жозибани орттириши ҳақиқатдир. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):
"Менга дунёнгиздан уч нарса ёқади. Хушбўй ҳид, солиҳа аёл ва кўзимнинг нури - 
намоз" деганлар.
5. Аёлнинг безаниб тозаланиши.
"Кўз кўрди, кўнгил севди" дейишади. Демакки, кўнгилга борадиган йўл кўздан 
ўтади. Бундан ташқари оталаримиз "икки кўз бир юзга қарайди" деганлар. Шундай 
экан, кўзларнинг «ҳаққини бериш» керак.
Уйнинг аҳволи инсон ҳамма вақт бирдай бўла олмайди. Кийим юваётган пайтда, 
уйни тозалаётган пайтда, иш билан машғул бўлаётган пайтда тартибли бўлиш душвор. 
Лекин ишлар тугагач, кўзга хуш ёқмайдиган қиёфа ўзгариб, яхши ва тартибли 
кийимларни кийиш лозим.
Эр-хотинлар имкон даражасида бир-бирларини ифлос ҳолда кўрмасликлари керак. 
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бу борада ҳам ибрат кўрсатганлар. Сафардан қайтишда 
шошиб уйга кирмай, Жобир ибн Абдуллоҳга шундай деганлар:
"Эй Жобир! Мадинага кечқурун келганингда дарров уйингга кирма. Аввал 
келганингни билдир. Токи эридан узоқ бўлган аёл ўзига қараб, у ёқ бу ёғини тозалаб, 
ораста бўлиб олсин".
Пайғамбаримизнинг бу тавсияларида сўзсиз аҳамиятли ҳикматлар бор. Эр сафарда - 
узоқда бўлган пайтда аёл уй тартиби ва ўз қиёфати билан ортиқча қизиқмайди. Эр 
сафардан қайтгач, уйнинг ва аёлининг тартибсизлигидан безовта бўлиши мумкин. 
Шунинг учун унга хабар бериб келиш ва аёлга эрини тартибли тарзда кутиб олиши 
учун имконият бериш керак.
Аёл эри ва ўз завқи учун безаниши керак. Бугун мода номи остида безанаётган 
аёллар кўпроқ бошқа эркакларнинг эътиборини тортмоқдалар.
Уйда гўзал кийинган аёл фақат эрининг завқи учун эмас, айни пайтда уни 
бошқаларига қаратмаслик ва кўзини ташқарида қолишдан сақлаш учундир. Қисқаси 
110


оила саодатига соя солмаслик учун кийинади. Эрини уйга тортиш, унга гўзал кўриниш 
ва ўзига боғлаб олиш учун яхши кийинган аёлнинг бу ҳаракати нафл ибодат 
ҳукмидадир. Эркакларга ҳаром қилинган олтин ва ипак ишлатишни аёлларни ҳалол 
қилинишининг ҳикмати шундадир.
Кийимда уч хусусият мавжуд:
1. Аврат жойларни бекитилиши.
2. Совуқдан, иссиқдан сақлаши.
3. Гўзаллик ва эътибор қозониш.
Аёл эри учун юз пардози қилиши керак. Юзни, кўзни турли хил рангларга бўяб 
маймун шаклига кириш шарт эмас. Уста аёл моданинг таъсирида Аллоҳ яратган гўзал 
сиймони юз пардози қиламан деб дуч келган рангга бўямайди. Ҳам безанади, ҳам енгил 
ва оддий бир пардоз билан табиий гўзаллигига гўзаллик қўшиб, эрига янада гўзал 
кўринади. Шу тариқа эрини бегона аёлларни тузоғига тушишидан қутқаради.
Аёлларга муҳим тавсиялар:
Эрларингизни сиздан совиб кетишини, бошқа аёл тузоғига тушишини ва 
кўнгилларини бошқа бировларга беришини истамасангиз ва умр бўйи бахтли бўлиш 
орзусида бўлсангиз ўзингизга яхши қаранг... Уйингизда чиройли кийининг, эрингизга 
ҳар доим гўзал кўринишга ҳаракат қилинг. Ташқарига чиққанда Аллоҳ буюрганидай 
ўранинг. Шундай қилиш билан ҳам ўз оилангизни, ҳам бошқа оилаларни бахтли қилган 
бўласиз.
Кўпгина оилаларда эр-хотин орасидаги келишмовчилик ва ажрашишларга 
аёлларнинг уйда ўзларига лоқайд бўлиб, кўчага чиқаётганда безаниб, очиқ-сочиқ 
чиқишлари сабаб бўлади.
Хинали аёл
Араб тилшуносларидан Асмои чўлда саёҳат қилиб юриб, аралаш-қуралаш кийинган, 
қўлига хина сурган бир аёлни учратиб қолади. Эътибор билан қараб, аёлнинг айни 
вақтда тасбеҳ айтиб, зикр билан машғул бўлганини кўради. У ҳайрон бўлиб:
111


- Хоним! Кўринишинг билан бу ҳолинг бир-бирига қанчалар қарама-қарши. Бу 
пардоз нима, бу тасбеҳ нима? - деб сўради.
Аёл унга шундай деб жавоб берди:
- Менинг икки йўлим бор. Бири ҳеч ташламаган ибодатим. Иккинчиси эса 
кўрганингиздай гўзал кийинишим.
Олим айтади: тушундимки, аёл жуда ҳам диёнатли ва эри учун пардоз қилмоқда 
экан.
Демак, гўзал кийиниш билан диндорлик бир-бирига тескари эмас. Аксинча, диндор 
бир аёлнинг эри учун пардоз қилиши лозим.
Пардознинг меъёрлари
Аёллар пардоз қиларкан, асло меъёрлардан чиқмасликлари керак. Аввало пардозни 
эрлари учун қилишлари керак.
Аёл, айниқса, ҳайз кунларида атир сепиши ва бу билан ҳайзнинг ёқимсиз бўйидан 
сақланиши лозим.
Бегона эркаклар учун кийиниб, пардоз қилишлари, атир ишлатишлари диний ва 
ахлоқий томондан хавфлидир. Хушбўй атирлар сепиб бегона эркакларнинг эътиборини 
жалб этиш учун ташқарига чиқиб юрган аёл гуноҳкор ҳисобланади. Зеро, хушбўй ҳид 
жинсий туйғуларни жунбушга келтиради. Масжидга кетаётган аёл атир сепиши мумкин 
эмас. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): "Ҳар қандай аёл атир сепиб ҳидини ҳис этишлари 
учун жамоатни ёнига чиқса, у зино қилган бўлади. Чунки хушбўй ҳид зинога ундайди, - 
деганлар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) қошини кичрайтирган аёлга лаънат айтганлар. Лекин 
баъзи олимлар аёлнинг юзида ёмон бўлиб чиқиб турган тукларни эрининг рухсати 
билан юлиши жоиз деганлар. Ибн Обидин ёмон тукларни юлиш бу мақсадда қилинса 
мустаҳаб дейди. Лекин буларни бошқаларга гўзал кўриниш учун ва туғилишдан 
бирлашган қошларни юлиш жоиз эмас.
Эпилацион тук олиш ҳам шундайдир. «Эпилацион» игна ва бошқа асбоблар билан 
тук илдизларини ёқилиши ва тукларни қайтадан чиқишини тўсадиган операцияга 
112


берилган номдир. Аёлнинг табиий кўринишини бузадиган тукларни олиш зарар 
қилмайди.
Исломда гўзал бўлиш учун табиий яратилишни бузадиган тарзда қилинадигин 
эстетик жарроҳлик ман қилинган. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):
"Гўзаллашиш учун баданига чиздирган ва чизган қошларни юлган ва юлдирганга, 
тишларини сийраклатиб олдирганга, шу тариқа Аллоҳнинг яратганини 
ўзгартирганларга лаънат бўлсин" деганлар.
Бахтсиз ҳодиса, ёнғин ва бошқа сабаб билан пайдо бўлган организм бузуқликларини 
эски ҳолига келтириш, ҳуснбузарларни олдириш, тишларни тузаттириш, ортопедия 
бузуқликларини тузаттириш даволашга киргани учун гуноҳ ҳисобланмайди.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish