3. Безаниш ва покизалик.
Эр-хотин ҳар жиҳатдан бир-бирлари учун жозибадор
бўлишлари керак. Зотан, мусулмонга кўримсиз бўлиш ярашмайди. Ҳазрати Пайғамбар
(с.а.в.):
"Қиёфатларингизни ва отларингизни кўримли қилингларки, инсонлар орасида
эътибор қозонинг" дея мусулмонларни бармоқ билан кўрсатиладиган инсон бўлишини
истаганлар.
Бир одам сочи, соқоли жулдур ҳолда Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ёнига келган эди.
Пайғамбар (с.а.в.) унга қиёфасини тузатишга ишора қилдилар. У қиёфасини тузатди.
Кейин Пайғамбаримиз (с.а.в.):
"Шайтон каби сочи жулдур келгандан, бу тарзда тартибли бўлиши яхши эмасми"
дедилар.
Ибн Аббос дедики: "Аёлим мен учун қандай безанса, мен ҳам у учун безанаман.
Ундаги бутун ҳақларини истамаяпманки, у ҳам мендан бутун ҳақларини истамасин".
Олимлар дедиларки, эркакнинг безаниши вазиятга қараб, ёқимли шаклда бўлиши
керак.
108
Эркак киши ораста бўлсинки, аёлига ёқсин ва аёлининг кўзи бошқа эркакларда
бўлмасин. Бундан ташқари гўзал ҳид, тишларни мисвоклаш, вужуддаги кирларни ва
ортиқча жунларни тозалаш, тирноқларни олиш жудаям зарурдир.
Акс ҳолда аёлининг кўнгли совиши ва бошқа эркакларга кўз тикиши мумкин.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) айтганларидай, Бани Исроил орасида фаҳш ёйилишига
эрларнинг аёллари учун безанмаслиги сабаб бўлган.
Бир аёл жулдур ва ёқимсиз қиёфали эри билан Ҳазрати Умарнинг ёнига келиб,
шундай деди:
- Эй, мўъминларнинг амири! Мени бу одамдан қутқар.
Умар унинг эрига қараб аёл нимага нафратланаётганини тушунди ва атрофларидаги
бир кишига уни чўмилтириб, тирноқларини, сочларини олдиришини, кийим олиб
келинишини буюрдилар. Ҳазрати Умарнинг (р.а.) истаги бажарилиб, одам тоза ҳолатда
келгач, Умар одамга аёлини қўлидан тутишини амр қилди. У киши ушагач, аёли
ҳижолат бўлиб:
- Эй Абдуллоҳ! Мўъминларнинг амири ёнида шундай қиладами, деди ва бирга чиқиб
кетдилар. Умар ёнидагиларга:
"Аёлларингизга шундай покиза ва тартибли муносабатда бўлинг.
Уларнинг сизлар учун қандай безаниб, покиза бўлишини истасангизлар, улар ҳам
сизнинг шундай тоза бўлишингизни истайдилар".
Мўъминнинг хусусияти тоза бўлишдир. Таҳорат, ғусл, мисвок Ислом атамаларидир.
Анас ибн Молик дедики: "Мўйловларни тузатишга, қўлтиқ ва жинсий аъзолар
тукларини, тирноқларни олишга қирқ кундан ортиқ вақт давомида лоқайд бўлмаслик
амр қилинди".
Тиш тозалиги, оғиз тозалиги соғлиқ ва жинсий алоқа тарафидан жуда аҳамиятлидир.
Ҳазрати Умар (р.а.) эрини оғиз ҳидидан арз этган аёлнинг талабини қонуний деб
ҳисоблаб, ажрашиши учун унга товон берганлар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) тиш тозалигига жуда аҳамият берганлари учун ҳар
таҳоратда мисвок ишлатганлар. Ушбу ҳадис шариф ҳам машҳурдир:
109
"Агар умматимга қийин бўлмаслигини билганимда ҳар намоздан олдин мисвок
ишлатишларини буюрардим".
Do'stlaringiz bilan baham: |