Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Чимилдиқда
Илк кеча оиланинг кириш эшиги, ҳаётнинг энг аҳамиятли бурилишларидан биридир. 
Бу кеча эр-хотиннинг орзулари ушалиб, дуолари қабул бўлади. Гуноҳлари кечирилади. 
Улар ҳам бу кечанинг қадрини билсинлар, оила ҳаётига имону эътиқодли, шуурли ва 
зийрак холда кирсинлар. Аллоҳнинг амрига итоат этсинлар. Куёв чимилдиққа 
кирганида келиннинг ёнига боришдан олдин икки ракат намоз ўқиб, шундай дуо 
қилади:
"Аллоҳим! Сенга ҳам айтиб менинг, аёлимнинг, ота-онамнинг ва бутун 
мўъминларнинг гуноҳларини кечиришингни сўрайман. Аллоҳим! Орамизда меҳр-
муҳаббатни кучайтир. Ризқимизни ҳалол ва кўп бер, барака бер. Бизга фойдали илм, 
манфаатли ишлар ва хайрли фарзанд бер, қувончли кунларни насиб айла. Бизларнинг 
дунё заҳматларидан ва охират азобидан сақла".
Бу борада Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг тавсиялари шундай: "сизлардан бир киши уйланса, 
хизматкор ёки хайвон олса қўлини унинг пешонасига қўйиб, дуо қилсин: эй, Роббим, 
55


сендан бунинг яхшилигини, хулқ-атворининг гўзаллигини тилайман, ёмонлигидан ва 
феъл-атворидан паноҳ тилайман".
Кейин куёв туриб табассум билан келинга яқинлашади. Назокат билан ёпинчиқни 
очиб, унинг гул яноқларидан бир бўса олади. Шу тариқа аёлининг қалбига илк севги 
уруғини экади. Чимилдиқда келин ва куёв мумкин қадар ҳаяжонларини енгиб, 
туйғуларга асир бўлмай, эсли-ҳушли ҳаракат қилишлари лозим. Чунки бу кеча умр 
бўйи ўхшаши бўлмайдиган кечадир. Бу тотли лаҳзаларда умрларининг охиригача оила 
қийинчилигини ёрдамлашиб енгишга, бир-бирларига нисбатан меҳрибон, вафоли, 
фидокор, шафқатли ва марҳаматли бўлишга, кўзларини ва кўнгилларини бошқалардан 
сақлашга сўз беришлари керак. Умрларини охиригача бу ваъдани унутмасликлари, бу 
борада Аллоҳдан ёрдам сўрашлари даркор.
Одат
Баъзи жойларда чимилдиқ кечасида эшик тагида туриб, бокиралик хабарини олиш 
ва уни эълон қилиш одати борки, бу жуда ёмон ва зарарли ҳолдир. Бокиралик қонини 
текшириш ва эълон қилишни кўп ноқулайликлари бор.
1. Эр-хотинга тегишли сирларни қидириш.
2. Фақат эр-хотин билиши керак бўлган сирларни эълон қилиш.
3. Эр-хотинда турли шубҳа, гумон уйғотиш.
Бунинг келин ва куёвга руҳий, маънавий жиҳатдан салбий таъсири ҳам бўлади. 
Чимилдиққа кирган ёшлар бу кеча ҳаяжонда бўладилар. Эшик ортида турган қулоғи 
динг пойлоқчиларни ўйлашса, ҳаяжонлари янаям ортиши, бу эса ўз навбатида жинсий 
фаолиятни сусайтириб, жинсий иқтидорсизликни келтириб чиқариши мумкин. 
Биринчи кечада келин-куёв қўшила олмаса, асабни бузувчи гумонлар, фисқу-фасодлар 
майдонга келади. Ҳолбуки, натижа илк кеча олинмаслиги мумкин. Мутахассисларнинг 
айтишларича, бокиралиги зарар кўрмаган ва бокиралик ишорати очиқчасига 
билинмайдиган қизлар ҳам бор. Бокиралик учун ишорат кутганлар бундай пайтда кўр-
кўрона ҳукм чиқариб, беайб бир қизга турмушнинг бошидаёқ "номуссиз" тамғасини 
урадилар. Бу эса келин ва куёв учун маънавий томондан мислсиз зарба бўлади. 
Жаннатдай бўладиган оила бир зумда жаҳаннамга айланади. Бундай хато натижасида 
56


кўпгина оилалар ҳали қурилмасдан бузилгани маълум. Агар куёвда қизнинг бокиралиги 
борасида жиддий гумон бўлса, буни дарров фош этмасдан, махсус врачга ёки 
тажрибали бир кишига мурожаат қилиши лозим. Чимилдиқ кечасида баъзи бир 
эҳтиёжлар учун яқин кишилардан тажрибали бир аёл бўлиши айни муддаодир.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish