Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Сабр-тоқат
Бир аёл Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг ёнларига келиб шундай деди:
- Сизнинг тепангизда туриб даф чалишни ният қилдим! Нима қилай?
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):
- Ундай бўлса, чалавер, - дедилар. Аёл:
- Жоҳилият кишилари бутлар учун қурбонлик қилган ерда қурбонлик қилишни ният 
қилдим. Нима қилай?
- Бир бут учун ният қилдингми?
- Йўқ, Аллоҳ учун.
- Ундай бўлса, қурбонлик қилавер...
50


Анас ибн Малик (р.а.)нинг нақл қилишларича, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бир тўйдан 
қайтиб келаётган аёл ва болаларни кўргач, ўрнидан турдилар ва уларга хурмат билан 
дедилар:
- Сизлар инсонларнинг ичида мен учун энг севимлисизлар.
Яна Ҳазрати Анас (р.а.)нинг билдиришларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинанинг бир 
жойида даф чалиб, қўшиқ айтаётган бир гуруҳ қизларга йўлиқадилар. Улар 
қўшиқларида:
"Биз Нажжор ўғиллари, қизларимиз.
Муҳаммад нақадар яхши қўшнимиз" дегач, Расулуллоҳ (с.а.в.):
- "Аллоҳ биладики, мен ҳам сизларни жуда яхши кўраман" дедилар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) кўрсатган йўлларини тутган саҳобалар тўйларда қувонч 
ва хурсандчилик қилганлар Амир ибни Саъд (р.а.) шундай деганлар:
- Бир тўйда Қарозо ибни Каъб ва Абу Масъуд ал-Ансорийнинг ёнига бордим. Бу 
пайтда канизаклар қўшиқ айтаётган эди.
"Сиз Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаси ва Бадр аҳлидансиз. Сизнинг ёнингизда 
шундай қилиняпти (ва сизлар овоз чиқармаяпсизлар) дедим. Улардан бири: 
- Истасанг бизлар билан бирга эшит, истасанг туриб кет. Тўйда хурсандчилик қилиш 
учун бизга рухсат берилган" - деди. Шу воқеа билан боғлиқ бир ривоят мавзуни янада 
ойдинлаштиради. "Бизга тўйда қўшиқ айтишга, жанозада меъёрида йиғлашга 
(Расулуллоҳ тарафидан) рухсат берилди".
Инсонни тўғри тушунмоқ
Бу ҳадис ва тажрибалардан англаймизки, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) инсон 
фитратига холис тарзда ёндошиб табиий орзу ва эҳтиёжларни инкор қилмай, уларни 
шаръий йўл билан қондиришга кўрсатма берганлар. Зеро, хурсандчилик, дам олиш 
эҳтиёжлари шаръий йўл билан қондирилмаса, кишилар ҳаётнинг қийинчиликлари 
остида эзиладилар, руҳий азобга дучор бўладилар. Тўй, байрам ва бошқа шодиёналар 
кундалик ҳаётни осонлаштирадиган, роҳат бағишлайдиган бўлгани учун Ҳазрати 
Пайғамбар (с.а.в.) ора-сирада бу нарсаларга мойиллик кўрсатиб, қарши чиққанларга эса 
51


танбеҳ берар эдилар. Бир Қурбон хайитида Ҳазрати Ойша (р.а.) ансордан иккита 
канизак билан бирга даф чалиб, қўшиқ айтиб, вақти чоғлик қилишаётганда уйга 
Ҳазрати Пайғамбар кириб келадилар ва хурсандчиликни бузмаслик учун юзларини 
бошқа тарафга қилиб ётадилар. Шу пайтда уйга Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) 
кирадилар ва жаҳллари чиқиб: 
- Расулуллоҳнинг уйида шайтон асбобларини нима иши бор? - дейдилар. Нарироқда 
ётган Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) юзларидаги пардани оладилар ва:
- "Қўяверинг, бу - байрам", - деб Абу Бакрга қарайдилар.
Яна шундай хайит кунида Ҳазрати Ойша онамиз (р.а.) ҳабашистонликларнинг 
қалқон-камон ўйинини тўйгунча томоша қилганларини биламиз. Яна Ҳазрати Ойша 
онамиз (р.а.) ёшларнинг хурсандчилик қилишлари борасида қуйидагиларни айтганлар:
"Мен у пайтда ёш эдим. ўйин ва хурсандчиликни жуда яхши кўрадиган қизларга 
имконият беринг. Улар хурсандчилик ва томошаларни жуда яхши кўрадилар. Узоқ вақт 
томоша қилгач, зерикишади. Шунинг учун улар тўйгунча томоша қилишсин".
Ҳеч ким Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ортиқ даражада диндор бўла олмайди. Инсон 
фитратидан бехабар, диндорликни зулм, заҳмат ва мотам тутиш деб ўйлайдиган баъзи 
илмсиз кишилар динда ҳеч қандай хурсандчилик йўқ эканлигини айтиб, ҳатто шаръий 
хурсандчиликка ҳам қарши чиқишмоқда. Расулуллоҳга тескари ҳаракат қилиш 
диндорлик ҳисобланмайди. Бундан ташқари бир хато бошқа хатога сабаб бўлади. 
ўарбдаги динсизликнинг асосий сабаби черков зулмидир. Ислом мувозанат динидир. 
Шаръий чегарадан ошмаслик шарти билан, руҳий ва баданий эҳтиёжларни 
қондирилишга ижозат беради.
Ҳалоллик эшигини ёпиш билан ҳаромнинг йўли тўсилмайди, аксинча ёйилади. Ҳеч 
кимнинг ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилишга ҳаққи йўқ. Хурсандчилик динда жоиз 
эмас деб ўйлайдиганлар Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) замонида ҳам бор эди. Ҳукмни 
билмаганлари учун бошда Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Умар ҳам қўшиқ айтганларга 
ва камон-қалқон ўйнаган ҳабашистонлиларга қарши чиққанларини, кейин Ҳазрати 
Пайғамбар (с.а.в.)нинг рухсат берганларини эшитиб, индамаганларини биламиз. 
Хурсандчилик чегараси.
Ислом инсоннинг қувониш, хурсандчилик қилиш каби 
эҳтиёжларини одатдагидай қабул қиларкан, уларнинг қондирилишида ҳам маълум 
меъёрлар белгиланган. Инсон – бекорчи эмас. Ҳар истаганини истаган шаклида қила 
52


олмайди. Асри саодат тўйларидаги харажатларда хаддан ошишга, исрофга йўл 
қўйилмаган. Тўйнинг шаръий бўлиши учун диққат қилинадиган хусуслар:
1. Тўйда спиртли ичимлик ичиш, айш ишрат, аёл ва эркакларнинг аралашиб 
ўйнашлари, қуюқлашиб рақс тушишлари жоиз эмас.
2. Қўшиқ, лапар сўзлари инсон ҳиссиётини жунбушга келтирмаслиги, ҳаромга 
бошламаслиги, уларда динга зид ифодалар бўлмаслиги керак. Ҳазрати Пайғамбар 
(с.а.в.) канизакларни "Орамизда эртага нима бўлиши биладиган пайғамбар бор" деган 
сўзидан қайтарганлар. Келажакни фақат Аллоҳ билишини айтганлар.
3. Хурсандчилик эҳтиёжи жинсга ва ёшга кўра турличадир. Ёшларнинг ўйин-кулгуга 
мойиллиги кўпроқ эканини Ҳазрати Ойша онамиздан ўргандик. Шодиёналар савияли, 
ёшга мос бўлмоғи, ибодат ва ишга тўсиқ бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда вақт ва куч 
исрофгарчилигига йўл очади. Бундан ташқари тўй маросимлари инсон ор-номуси ва 
шахсиятига тегадиган бўлмаслиги керак.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish