Аёлнинг вазифалари
Оиланинг асл қўриқчиси аёлдир. Оиланинг давомийлиги учун у ҳам камида эр қадар
масъул ҳисобланади. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):
"Аёл эрнинг уйдаги бир ҳимоячиси, хонадон учун жавобгардир" деганлар.
72
Уйнинг ички ишлари учун кўпроқ аёл жавобгар. "Уяни урғочи қуш қуради" деган
нақл бежиз эмас.
Аёлнинг вазифалари, асосан, қуйидагилардир.
1. Итоат.
Аёлнинг биринчи вазифаси эрига итоат қилишдир. Бу итоат аёлни асло камситмайди
ёки аёл иккинчи ўринга қўйилади, дегани эмас. Икки кишидан иборат бўлса ҳам ҳар
жамиятнинг амал қилиши керак бўлган тартиб бор. Тартиб эса итоат ва қонунларга
бўйсуниш билан таъминланади. Аёл эрига итоат этиши керак. Аммо эр ҳам
бўйсунадиган қонунлар бор.
Аёл эрининг қонуний амрларига итоат этади. Оила нафақасини таъминлайдиган,
ҳаёт қийинчиликларига кўксини тутадиган эркакка аёл итоатсизлик қила олмайди. Эр
ҳаққи жуда оғирдир. Ойша онамиз (р.а.) шундай ривоят қиладилар:
- Аёл устида энг кўп кимнинг ҳаққи бор, эй Расулуллоҳ? - дедим.
- Эрининг, - дедилар.
- Эрнинг устидачи?
- Онасининг, дедилар.
Агар Аллоҳдан бошқага сажда қилиш мумкин бўлганида
аёлларга эрларига сажда қилишни амр этган бўлардим. Бунинг сабаби Аллоҳнинг
эркаклар учун аёллар устида қилган ҳаққидир.
Солиҳа аёлни энг гўзал хусусияти итоатдир.
Эрларига итоат қилган аёллар жиҳод савоби оладилар. Чунки эрларини жиҳодга
тайёрлайдиганлар аёллардир. Аёл эркакнинг энг яқин қўллаб-қувватловчиси ва
маслаҳатчисидир. Оила сифатида маҳрум бўлган эркаклар жиҳод қила олмайдилар.
Саодатнинг пойдевори севги, севгининг меваси эса итоатдир. Ҳазрати Пайғамбар
(с.а.в.) итоаткор аёлларга ушбу хайрни айтадилар:
"Аёл беш вақт намозини ўқиб, рўзасини тутса, номусини сақлаб, эрига итоат этса,
жаннатга хоҳлаган эшикдан кирсин".
"Ҳар қандай аёл эрини рози қилиб вафот этса, жаннатга киради".
73
Аёлнинг эрига итоат этиши айниқса шу хусусларда:
а) Жинсий алоқада "Бир эркак аёлини тўшакка чақирсаю аёли келмагани учун тунни
ундан хафа бўлиб ўтказса бу аёлга фаришталар эрталабгача лаънат ўқишади".
в) Мол сарфлашда. Эрнинг мол-дунёсидан рухсатсиз сарфлай олмайди, ўзига ва
болаларига етадиган даражадагиси бундан мустасно.
в) Ташқарига чиқишда: Аёл эрнинг рухсатисиз бошқа ерга бора олмайди. Акс ҳолда
уйга қайтиб келгунча Аллоҳнинг ва фаришталарнинг лаънатига дучор бўлади. Эр-
хотин бир-бирларини қаерда эканликларидан хабардор бўлишлари керак.
2. Хизмат.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобаи киромларнинг аёллари эрларига ҳар ишда
ёрдамчи бўлганлар. Уй ишларидан ташқари ишларда-ям уларга кўмак берганлар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг суюкли қизлари Ҳазрати Фотима бу борада ҳозирги
давр аёлларига ёрқин бир ибратдир. Фотима онамиз чеккан заҳмат ва
қийинчиликларига Ҳазрати Али чидай олмаган ва биргаликда Расулуллоҳни ёнига
борганлар. Ҳазрати Фотима (р.а.) айтишдан уялибдилар. Шунда Ҳазрати Али:
- Эй Расулуллоҳ, мен айтай. Тегирмон айлантиришдан Фотиманинг қўли шишди.
Меш билан сув ташишдан елкалари арчилди, уй супуришдан кийимлари тупроқ бўлди.
Сизга хизматчилар келганида Фотимага хизмат қилишини амр этсангиз" дегач,
Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Эй, Фотима, Аллоҳдан қўрқ. Раббинг олдидаги вазифангни бажар ва рўзғор
ишларини қилишда давом эт", дедилар.
Ҳазрати Абу Бакрнинг қизлари Асмо, эри Зубайрнинг ишига қарашар, отга қараб, уч
фарзоҳлик жойдан бошида хурмо данагини ташир, қудуқдан сув олиб, хамир қорар эди.
Бойлиги, насл-насаби ким бўлса-бўлсин, ҳар аёл бу тарзда эрининг ва бошқа оила
аъзоларининг хизматида бўлса, оиланинг юкини биргаликда бўйнига олган бўлади.
Табиати ва уй ишларига имконлари сабабли аёллар уй ишларини, эркаклар эса
ташқаридаги юмушларни қиладилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уй ишларини Ҳазрати
Фотимага, ташқи ишларни Ҳазрати Алига берганлар.
3. Иффат.
74
Аёлнинг энг аҳамиятли вазифаларидан бири иффат ва номусини сақлашдир.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) эркакларнинг аёллар устидаги ҳақларини айтар эканлар,
шундай деганлар:
- "Тўшакни бошқа бировларга бостирмасликлари, кўнглингизга ёқмайдиган
кимсаларни уйларингизга киришига рухсат бермасликларидир".
Қуръони Каримда: "
Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу-
ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар –
яхши хотинлардир
" дейилган. (Нисо сураси, 34-оят).
Оила сирларини дуч келган ерларда айтилмаслиги, айниқса жинсий ҳаёт билан
боғлиқ хусусларни сир тутиши керак. Назокат ва иффат соҳиби бўлган мусулмоннинг
ҳатто кўрган ёмон тушини бошқа бировларга айтиши ҳам ноўриндир.
Жинсий ҳаётни сир тутиш, қўриқлаш эр-хотиннинг бирдек вазифасидир. Ҳазрати
Пайғамбар (с.а.в.):
"Қиёмат кунида Аллоҳ ҳузурида энг ёмон аҳволда бўладиган кимсалардан бири,
турмуш ўртоғи билан муносабатда бўлиб, кейин унинг сирини фош қилган кимсадир".
4. Исрофдан сақланиш.
Исроф иқтисоднинг тескариси ва молни бекорга сарфлашдир. Пул топиш улкан
тошни тепаликка чиқаришдай қийин, сарфлаш эса тепаликдан тошни юмалатиш каби
осондир.
Пулни асосан эр топади. Сарфлашни эса асосан аёл қилади. Зеро, рўзғор
эҳтиёжларини аёл яхши билади. Агар у исрофгар бўлса эрнинг пул етиштириб бериши
қийин бўлади. Шунинг учун аёлнинг тежамкор бўлиши аҳамиятлидир. Кўрпага қараб
оёқ узат, деган мақол бежиз эмас.
Аввал аёллар эрларидан имконияти етмайдиган нарсани сўрамас, қаноатли ва
тежамкор бўлиб, оилани бошқаларга муҳтож бўлишдан сақлар, тирикчилик борасида
эрларини сиқмас, ҳатто эрларига эрталаб ишга кетаётган пайтида шу танбеҳни берар
эдилар:
"Зинҳор бизларни тўйдириш учун ҳаром пул топма, биз очликка чидаймиз, аммо
жаҳаннам оловига чидай олмаймиз".
75
Оддий ва камтарин ҳаёт кечириш ҳам руҳ, ҳам бадан учун фойдалидир.
5. Фарзандларга тарбия бериш.
Оила ҳам бир мактаб кабидир. Фарзандлар яхши ёки ёмон одатларни аввало оилада
ўрганадилар. Она фарзандининг энг яқин йўлдошидир. Оилани тирикчилиги учун
асосан кўчада бўладиган эр фарзанд тарбиясида онадай таъсирли бўла олмайди.
Иссиқ она қучоғи шахсият шакллана бошлайдиган мактаб дейиш мумкин. Болалар
оналарининг нусхасидир. Бунга оид бир мақол бор: "Онасини кўриб қизини ол".
Онгли оналар болаларининг моддий ва маънавий тарбияси учун
жиддий қарайдилар, болага бериладиган яхши тарбия энг қийматли мерос
эканлигини идрок қиладилар.
"Ҳар буюк инсонни орқасида буюк аёл бор" дейдилар. Ҳақиқатдан ҳам буюк
инсонларни буюк оналар етиштирган.
Ҳар аёл ўқитувчи бўла олмаганидай, ҳамма аёл ҳам она бўла олмайди. Оналик
ўқитувчиликдан ҳам қийматга эга эмас. Яхши авлод яхши онанинг асаридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |