Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Иккинчи бўлим
Бахтли оила қандай қўриқланади?
Оилани қўриқлашда томонларнинг вазифалари
Никоҳ масъулияти
Аҳли суннат эътиқодига кўра, ўткинчи никоҳ жоиз эмас. Никоҳланганда эр-
хотинлар ўзаро ҳақ, манфаат ва номусга риоя қилиш учун сўз берган бўладилар. 
Оилалар соғлом бир шаклда қуриладиган бўлса, жамиятнинг ривожланиши ишончли 
бўлади. Оила ҳаётини муҳофаза этиш энг аввало келин ва куёв билан бирга, уларнинг 
яқинлари, расмий ва хусусий ташкилотлар, ҳатто жамиятдаги барча шахслар бурчи, 
вазифасидир. Зеро, оила соғлом бўлмаса, бунинг зарарини бутун жамият кўради. 
Оилани сақлашда ҳам Аллоҳнинг чегараларига риоя қилиш лозим бўлади. Бу чегарадан 
ўтиш оилани бузиш демакдир.
Эр-хотиннинг бурчлари
Эр-хотин оиланинг асосий устунидир. Оила мустаҳкамлиги аввало буларнинг 
тежамкорлигига, ҳаракатларига боғлиқ. Шунинг учун эру хотин турмуш 
қийинчиликларига сабр қилиб, ўз масъулиятларини доимо ҳис эта билишлари лозим. 
Бу масъулиятни Пайғамбар (с.а.в.) шундай билдирадилар:
"Ҳаммангиз чўпонсизлар, ҳамма қўл остидагилар учун масъулдир. Давлат бошлиғи 
халқи учун, эр эса оила аъзолари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида бир ҳимоячидир. 
62


Хонадон учун масъул. Хизматкор хўжайинининг моли учун қоравул. У ҳам қўл 
остидагилар учун масъулдир.
Чўпон боқаётган ҳайвонларининг ўтлатиш, сувларини бериш, бўрига 
бўғизлатмаслик, касал, чўлоқ бўлганларни даволаш учун жавобгар бўлганидай, аёл ва 
эркак ҳам қўл остидагилар учун айнан шу шаклда масъулдир.
Эрнинг вазифалари
Оила учун биринчи навбатда эркак масъулдир. Лекин бошлиқнинг ўзбошимча ва 
нафсий ҳаракатларга эмас, оила аъзоларининг камолотига қаратилиши лозим.
Нима учун оила бошлиғи хотин эмас, эр? Жисмоний ва руҳий тузилишига кўра 
биринчи навбатда масъуллик эркакка муносибдир. Ҳадисда айтилганидай, аёл бу 
борада эркакнинг ёрдамчиси, хонадон ва болаларнинг ҳимоячисидир.
Оила бошлиғи – эрнинг оила аъзолари олдидаги асосий бурч ва вазифалари 
қуйидагилардан иборат:
1. Рўзғор таъминоти.
Бойликлари бўлган тақдирда ҳам аёлнинг ва фарзандларининг таъминотига эр 
масъулдир. Нафақа инсоннинг яшаши учун зарур бўлган моддий ва маънавий 
эҳтиёжларни ўз ичига олади. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалар, маскан, даволаш, 
таҳсил ва ҳоказо. Ислом жамиятида аёл тирикчилик учун ишлаш мажбуриятида эмас. 
Унинг нафақаси эри, ёки отаси ё ака-укаси, ёки ўғлининг зиммасидадир. Фақат Имом 
Моликка кўра, эр фақир бўлса, аёл ишлаши лозим.
Эрнинг тирикчилик учун масъул эканлиги китоб, суннат ва ижмо билан собитдир.
"
Уларни (оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир

(Бақара сураси, 233-оят).
Бу борада Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:
"Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг, улар сизнинг ҳимоянгиздадир. Уларни Аллоҳга 
ваъда бериб олгансиз. Номусларини ҳам Аллоҳ номига ҳалол ҳисобладингиз. Уларнинг 
сизда урфга мос равишда ейдиган, киядиган ҳақлари бордир".
63


Абу Суфённинг аёли Ҳинд (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига келиб, шундай 
деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Абу Суфён хасис одам. ўзимга ва фарзандларимга етгудай 
нафақа бермайди. Унга билдирмасдан унинг пулидан оламан. Бу ишим гуноҳ 
ҳисобланадими?
Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
- Унинг молидан ўзингга ва фарзандларингга етадиган миқдорда олишинг жоиз.
Ҳазрати Умар (р.а.) аёлларидан қочиб яшаётган бир қанча инсонлар ҳақида 
лашкарбошларга хат ёзиб, бу одамларни топиб ё аёлларининг нафақасини беришга ёки 
улардан ажралишга, агар ажралмоқчи бўлишса, у ҳолда ўтган кунларнинг 
нафақаларини юборишларга амр этган.
Нафақа нималарни ўз ичига олади?
Нафақа меъёри эрнинг имконига, давр талабига ва урф-одатга кўра камайиши ёки 
озайиши мумкин. Нафақа ўз ичига қуйидагиларни олади:
а. Озиқ-овқат.
б. Кийим-кечак.
с. Уй-жой. d.
d. Дори ва даволаш.
е. Хизматчи (Эрнинг имкони ва аёлнинг эҳтиёжи бўлса).
Аёл қачон нафақа ҳаққига эга бўлади?
1. Никоҳнинг ҳақиқий бўлиши.
2. ўзини эрига топшириши.
3. Эрининг жинсий эҳтиёжини қондирмоғи.
4. Эри истаган ерда яшашга рози бўлиши.
5. Эр-хотинни жинсий алоқага.
6. Аёлнинг эрига итоат этиши, бесўроқ бир иш қилмаслиги лозим.
Эр нафақа бериш билан ҳам қарзини узади, ҳам садақа савобини олади. 
64


Ҳадиси шарифларга кўра, "Савоби энг кўп бўлган савдо, оилангга қилган харидинг, 
ҳаражатингдир".
"Бир кимса савобини Аллоҳдан кутиб, оиласига сарф-ҳаражат қилса, садақа 
ҳукмидадир".

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish