Баҳтли оила 1 Кириш


Нимага бирдан кўп эр эмас?



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Нимага бирдан кўп эр эмас?
Бир эркакни бир неча аёлга уйланиши мумкину нега бир аёлнинг бир қанча эри 
бўлмайди? Бу саволга турли хил жавоб бериш мумкин. Турмуш қуришдан асосий 
мақсад соғлом авлод етиштириш экан, бир аёлнинг бир нечта эри бўлса, боланинг 
кимга тегишли эканлигини билиб бўлмайди. Бундан ташқари, аёл психологияси кўп 
эркакга турмушга чиқишга мос эмас. Аёллар асосан моногомдир. Ҳайвонлар оламида 
ҳам аҳвол шу.
Бошқа бир жиҳати шуки, устига кундош олинишини истамаган аёллар никоҳ пайтда 
бу масалани шарт қилиб қўйиши мумкин. Бу шарт бузилса, у аёл ажралиш ҳуқуқига эга 
бўлади. Оилали кишига турмушга чиқаётган аёл ҳам кундошидан хабардор бўлиши, 
шунга рози бўлмоғи лозим. Розилик бўлмасдан ҳеч ким ҳеч ким билан турмуш 
қурмайди. Устига кундош олинишини истамайдиган аёл эрига бор меҳру-муҳаббатини 
кўрсатиши, эрида бошқа бир аёл қидириш эҳтиёжини туғдирмаслиги лозим. Акс ҳолда 
ё кундошга розилик беради ёки фаҳш эшикларнинг очилишига сабаб бўлади.
26


Мусулмон бўлган швециялик бир хонимдан, устангизга кундош келса рози 
бўласизми? - деб сўраганларида:
- Агар менинг эримда бошқа аёл олиш эҳтиёжи туғилса, бу менинг камчилигим, деб 
жавоб қайтарибди. Демак мен вазифамни гўзал бир шаклда адо эта олмаган бўламан.
Оила қуришга тайёргарлик
Оила эр-хотинга кўп масъулият юклайди. Зеро, турмуш қуриш инсон ҳаётининг энг 
аҳамиятли ишларидан биридир. Бу борада ташланган битта хато қадам бутун ҳаётни 
остин-устун қилиб юбориши мумкин.
Аввало ота-она фарзандларига намуна бўлишлари лозим. Бундан ташқари 
болаларини турмуш қуришга тайёрлашлари, оила хусусида уларни қизиқтирган 
масалаларни тушунтириб боришлари керак.
Эрлик ва аёллик ўзича бир санъатдир. Эр ва хотин оила ҳаётининг нозик 
жиҳатларини билиб боришлари моддий ва маънавий жиҳатдан турмуш қуришга тайёр 
бўлишлари зарур. Имконияти бўлса, ёшларни турмушга тайёрлайдиган махсус ўқув 
муассасалари қурмоқ керак. Оддий ишга ҳам имтиҳон орқали қабул қилишади-ку! 
Ҳозирги кунда турмуш қуришга оид дарс, семинар ёки мактаб бўлмаса ҳам, бу борада 
ҳеч бўлмаса китоб ўқилиши керак. Усмонли империяси даврида 32 фарзни билмаган 
йигитларга қиз бермас эканлар. Эр-хотин ҳақлари, болага қараш, уйнинг эҳтиёжларини 
қондириш каби масалалар олдиндан ўргатилиши керак.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish