Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

3. Пишган ошга сув қўшиш.
Бир қиз ёки аёлга бирор киши уйланиш ниятида юрган 
бўлса, ёки унаштирилган ҳолда бу қизга бошқа бировнинг совчи қўйиши жоиз эмас. 
Бошқачароқ айтганда, ўртада совчи бўлса, у рад жавобини олгунча ёки ўзи воз кечгунча 
бошқалар талабгор бўла олмайдилар.
"Бир эшикка икки тиламчи кирмас" дейдилар. Афсуски, баъзилар исломнинг бу 
нозикликларига риоя этмай, қиз ёки эркак томонни йўлдан уриш учун баъзи таклиф ва 
фитналар билан орага кириб, пишган ошга сув қўшмоққа ҳаракат қилишади. Ҳазрати 
Пайғамбар (с.а.в.) бу ишни қуйидаги сўзлари билан таъқиқлаганлар:
"Биродарларингизнинг совчилари устига совчи юборманглар, токи у воз кечмагунча 
ёки сизга изн бермагунча..." Аёл "хўп" дегандан кейин совчиликни бузиш ҳаромдир. 
Агар аёл рози бўлмаган бўлса, бошқа кишининг унга уйланмоқчи бўлиши, шу мақсадда 
ҳаракат қилиши ҳаром эмас. Ҳаттоки, фосиқ бир инсоннинг совчилари устига совчи 
қўйиш ҳам кўп олимлар томонидан жоиз кўрилмаган.
4. Оила қуриш эрки.
Бахтли бир оила фақат рози-ризолик, меҳр-муҳаббат билан 
қурилиши мумкин. Лекин Имом Молик ва Имом Шофеъий аёл киши ўз ҳиссиётларига 
мағлуб бўлиб, турмуш ўртоғини тўғри танлай олмаслиги мумкин, деган ўй билан оила 
қуришни ота-онанинг ҳукмига ҳавола қилган. Бизнинг мазҳабимизда эса, аёл хоҳ 
бокира бўлсин, хоҳ бева, танлаш ихтиёри ўзида бўлади, унинг розилигисиз турмушга 
берилмайди. Агар хоҳласа, қиз никоҳни ҳам бузиши мумкин. Бу нарсада Ҳанафийларни 
қўллаб-қувватлайдиган иккита ҳадиси шарифни келтирамиз:
"Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, бокира бир қиз Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига 
келиб, ўзи истамагани ҳолда отаси уни турмушга берганини айтган. Расулуллоҳ (с.а.в.) 
унинг ихтиёрини ўзига берганлар".
"Ёш бир қиз Ойша (р.а.)нинг ёнига кирди ва:
- Отам мени мен истамаган ҳолда укасининг ўғлига берди. Бу билан отам эътибор 
қозонмоқчи, - деди. Ойша (р.а.): -Пайғамбар (с.а.в.) келгунларича ўтириб тур, дедилар. 
Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) келдилар ва қиз у кишига аҳволни тушунтирди. Пайғамбар 
(с.а.в.) унинг отасига хабар юбориб уни чақирдилар ва қизнинг ихтиёри ўзига берилди. 
Кейин қиз:
- Отамнинг гапларига розиман. Фақат мен оталарнинг бу ишда асосий рол 
ўйнамаслигини аёлларга ўргатмоқчи эдим, деди".
29


Бева хотин турмушга бериларкан унинг рухсати олинади. Бокира қизнинг сукут 
сақлаши ризолик аломати деб қабул қилинади. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай 
марҳамат қилганлар:
"Бева аёл турмушга чиқишда валийларидан кўра кўпроқ ихтиёрлидир.
Бокирадан ризолиги олинади. Унинг ризолиги сукут сақлашидир". Бундай нарсалар 
бўлишига қарамасдан, баъзи ота-оналар қизни розилигини олмасдан, мажбурлаб 
турмушга узатиб, оиланинг бошиданоқ ҳузурсиз бўлишига ва бузилишига сабаб 
бўлмоқдалар.
Халифа Умар (р.а.) уйланмоқ ниятида Ҳазрати Алидан қизи Умму Гулсумни 
сўрабди. Ҳазрати Али:
- Ўзидан сўрамасдан бир нарса дея олмайман, дебди. Келиб қизидан сўраса, Умму 
Гулсум:
- Халифа Умарни яқиндан танимайманку? - деди. Ҳазрати Али:
- Ундай бўлса сени Халифа Умарни уйига юборай, учрашиб танишинглар, деди. 
Умму Гулсум Ҳазрати Умар билан учрашиб, танишгандан сўнг турмушга чиқишга рози 
бўлади.
Никоҳ учун бўлғуси эр-хотиннинг розилиги асос бўлади, бироқ ота-она ва бошқа 
катталарнинг умуман ҳиссаси йўқ, дейиш ҳам тўғри эмас. Улар ҳам фарзанди 
дилбандларининг бахтли бўлишлари учун ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда 
ёшларга яқин маслаҳатгўй бўладилар. Ёшларда ақлдан кўра кўпроқ ҳиссиёт ҳокимдир. 
Гоҳида севги кўзни кўр қилиб қўяди. Улар севган кишиларининг камчиликларини 
кўришмайди, севмаган кимсаларининг эса яхши жиҳатларини тан ола билмайдилар.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish