Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

6. Турмуш қуриш ёши.
Никоҳ ёшини белгилашда урф-одат, иқтисодий холат, 
турмуш қурадиганларнинг руҳий ва физиологик тайёрлиги асосий аҳамият касб этади. 
Муҳим жиҳати оила ҳаётини бемалол юрита олиш учун моддий ва маънавий тайёр 
бўлишларидир. Бозор шароитларига ўтиш даврида табиийки, тўй қилиш ҳам 
қийинлашди. Буни қийинлаштирадиган аслида ўзларимиз. Исрофга йўл очадиган 
кераксиз одатлар билан қўлимизни боғлаб олганмиз.
Ҳар қандай шароитда ҳам қизларни турмушга беришга шошилиш суннатдир. 
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бу борадаги тавсиялари шундайдир:
"Уч нарса кечиктирилмайди. Вақти бўлган намоз, ҳозирланган жаноза ва тенги 
топилган қиз ва аёл". Уйланмаган ёки турмушга чиқмаган тақдирда ёмон йўлга кириб 
кетиш эҳтимоли бўлган ёшларнинг оила қуришига тезроқ ҳаракат қилиш даркор. 
Турмуш қуриш ёшини қизларда 18 эркакларда 25 ёш деб қабул қилганлар ҳам бор. 
Айтиб ўтганимиздай, бу уларнинг моддий ва маънавий камолотига боғлиқ бир ишдир.
7. Тенг тенги билан...
Оиланинг соғлом ва мустаҳкам бўлиши учун эр-хотин бир-
бирга мос ва ижтимоий, маънавий, иқтисодий томондан тенг бўлишлари мақсадга 
мувофиқдир. Булар никоҳнинг шартларидан бўлмаса ҳам ҳар ҳолда ушбу жиҳатларни 
ҳам кўзда тутиш фойдадан ҳоли эмас. Авваллари, синфий жамият даврида паст 
табақадаги бир кимса юқори табақадагиларга уйлана олмас эди. Рим қонунларида 
турмуш қуриш фақат Рим фуқароси бўлган эркак ва аёл ўртасида мумкин эди. 
Икковидан бири Рим фуқаролигини йўқотган тақдирда уларнинг оиласи ҳам бузилар 
эди.
Ислом ҳуқуқи тенглик борасида аёлнинг фойдасига баъзи қоидаларни келтирган. 
Турмуш қуришда тенглик асосан аёлдан эмас, эркакдан қидирилади. Оила бошлиғи 
бўлгани учун эркакнинг аёлдан паст бўлиши баъзи бир муаммоларни келтириб 
чиқариши мумкин.
Мазҳаблар турмуш қурадиганлар орасида диндорлик борасида тенглик бўлиши шарт 
эканлигида бирлашганлар. Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда насаб борасида эркакнинг 
аёлдан паст бўлмаслиги шарт қилиб қўйилган. Қурайшийлар, бошқа араблар, ҳамда 
32


ғайриараблар, яъни ажам халқлари ўзаро тенгдирлар. Бундан ташқари эркак аёлнинг 
маҳрини бера оладиган, унинг олти ойлик ёки бир йиллик нафақасини таъминлай 
оладиган мол-дунёга эга, паст ишларда ишламаган ва мустақил бўлиши керак. Моликия 
мазҳабига кўра, тенглик фақат диндорлик ҳамда вужуд ва жинсий аъзоларнинг 
нуқсонлардан ҳоли бўлиши билан ўлчанади.
Тенглик борасида қай жиҳатларга эътибор қаратиш масаласи олимлар ўртасида 
ихтилофли мавзу бўлган. Ҳазрати Умар, Ибни Масъуд, Ибн Сирин, Умар ибни 
Абдулазиз, Имом Молик ва бошқа баъзи олимлар бу борада эътиқодни биринчи ўринга 
қўйганлар. Жаноби Ҳақ шундай деган: "
Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир
эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳам бир-бирларингиз билан
танишишинглар учун сизларни халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта 
сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг хурматлироғингиз, тақводорроғингиздир. Албатта 
Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир
" (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) эса: "Инсонлар тароқ тишлари каби тенгдирлар. Тақво 
устунлигидан ташқари ҳеч ким ҳеч кимдан устун эмас", дея марҳамат қилганлар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) видо хутбаларида бутун инсониятга шундай деганлар: "Эй 
инсонлар! Шубҳасиз Раббингиз бирдир. Отангиз ҳам бирдир. Ҳаммангиз Одам 
Атодансиз. Одам эса тупроқдандир. Аллоҳ ҳузурида энг қадр-қийматлигингиз унга энг 
кўп ҳурмат, меҳр кўрсатганингиздир. Арабнинг ажамдан тақвода устун бўлмаса - ҳеч 
бир устунлиги йўқ". Сарвари Олам (с.а.в.) аёлдан диндорликни қидирганлар ва шундай 
аёллар билан турмуш қуришни тавсия этганлар. Эр-хотин орасидаги насл-насаб 
тенглигига доир ҳадислар мавзуъ ва замор, деб ҳукм қилинган. Уммавийлар давридан 
ҳаддан ташқари араблик таассуби баъзи олимларнинг қарашларига таъсир этган деган 
фикрни илгари сурганлар ҳам бор. Ислом насл билан мағрурланишни, ирқчилик 
даъвосини бекор қилган. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) энг машҳур ва энг шарафли қабила 
ҳисобланган Қурайшлилардан ақлли ва чиройли Қайс қизи Фотимани озод бўлган 
қулнинг ўғли Усамога турмушга берганлар.
Аёл-эркак ўртасидаги тенгликдан мақсад бир-бирларини тушунадиган, оила ҳаётини 
биргаликда юритадиган, бир-бирларининг оёқларига тушов эмас, балки кўмакчи 
бўлишларидир. Ораларида билим, маданият, мол-дунё ва ишонч борасида тафовут 
бўлганлар камдан-кам чин саодат эшигини очадилар. Албатта ахлоқ ва эътиқод энг 
асосийсидир. Бу хусусиятлар тенг бўлмагунча бошқаларининг ҳеч бир қадр-қиймати 
33


йўқ. Бундан ташқари икки ёш вояга етган муҳит, яшаган ҳаёт тарзи, таҳсил савиялари 
ҳисобга олинса, қурилган оиланинг пойдевори янада мустаҳкам бўлади. Чўлда ўсган 
бир аёлни Ҳазрати Муовиянинг хотини бўлиб саройда ҳузур-ҳаловат топа олмаганлиги 
маълум ва унинг қуйидаги эътирофи машҳурдир. "Жулдур кийим билан қувноқ яшаш 
ипак кийим кийишдан хайрлидир".

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish