Баҳтли оила 1 Кириш


Аёл зоти ичра Зайнабим – зарҳал



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Аёл зоти ичра Зайнабим – зарҳал,
Кўтарсам қўлларим қурисин дарҳол.
Бегуноҳ аёлни урмоқлик гуноҳ,
Зайнабим олқишга лойиқ – Ҳақ гувоҳ.
Аёллар ичида қуёшдек порлар,
Ўзгалар юлдузу бир уни чорлар.
Қуёшнинг олдида не бўпти юлдуз?!
У менга бахт берди кечаю-кундуз.
37


Зайнаб - хушхулқ, Зайнаб - вафодор,
Унга таёқ эмас, мадҳия даркор
1
.
Хулқ-атвори яхши аёллар ҳақида куйлаб, уларнинг исмларини китобга ёзадилар, 
шон-шарафга буркайдилар. Тарбиясиз, ёмон хотинлар эса ҳаётларида роҳат кўриб 
яшамаганлари етмагандай, ўлгандан кейин ҳам орқаларидан шундай гапиртирадилар.
Аҳли аёлнинг ёмони
Кишининг энг катта бахтсизликларидан бири, ёмон хотинга уйланишдир. Ана шу 
пайтда дунёда яшар экан, жаҳаннамга тушгандай бўлади. Хотинининг 
минғирлашларидан тўйиб кетган бир киши шу байтни айтибди:
Тек туриб, бир карра сўз айтса ногоҳ,
У дўзах эшигин очгандайин, оҳ!
Ёмон хотин эрларининг сочини эрта оқартиради, эрта қаритади.
Арабларнинг буюк олими Асмоий бир куни Каъбани тавоф қилаётиб қараса, бир 
киши орқасига кекса бир кимсани юклаб, унга: "кичиклигингда ҳам, катталигингда ҳам 
минг турли азоблар бердинг" деб зорланарди. Буни эшитган Асмоий:
- Дўстим, ҳурматда камчилик қилма. Унинг сенга кўп яхшиликлари теккан бўлиши 
керак, - деб унга танбеҳ берибди. 
- Сен буни менинг кимим деб ўйлаяпсан?
- Ё даданг, ё бувангдир. У киши бошини чайқаб:
- Йўқ, йўқ, - дебди. Бу менинг ўғлим.
Буни эшитган Асмоий қулоқларига ишонмай:
- ўғлингга нима бўлдики, у бу аҳволга тушди? - деб сўрабди.
Дардли ота шундай дебди:
- Хотинининг ёмонлиги уни шу аҳволга келтирди...
Бир киши муфтидан сўрабди:
1
Наргиза Раимова таржимаси.
38


- Муфти ҳазратлари, Жаннатдаги аёлларимиз кимлар бўлади?
- Дунёдаги аёлингиз билан жаннатда ҳам бирга яшайсизлар, 
дегач, унинг тепа сочи тикка бўлиб:
- Ундай бўлса, аёлим билан ажрашай. Бу дунёда азоб бергани етмагандай охиратда 
ҳам азоб чекаманми? - дебди. Табиийки, бу - ҳазил. Ёмон хотин осонликча жаннатга 
кириб, эри билан бирга бўла олмайди. Жаннатга киргандан кейин эса ёмон бўлмайди. 
Эрларига ҳаётни заҳар қилган аёлларгина бундай гапларга сабаб бўладилар. Аллоҳ 
бундай мусибат берувчи аёлларнинг ёмонликларидан сақласин. (Омин).

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish