Баҳтли оила 1 Кириш


Аёлдан изланадиган фазилатлар



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Аёлдан изланадиган фазилатлар
Оила қуриш учун эр бўлажак қаллиғидан ахтарадиган бир қатор хусусиятлар бор. Бу 
хусусда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай ифода этганлар:
"Аёлга тўрт нарсаси учун никоҳланади. Моли, насаби, гўзаллиги ва эътиқоди учун. 
Сен диндор бўлганини ол. Қўлларинг баракат ичида бўлади".
Бу сифатларни ҳаммаси бир аёлда мужассам бўлмайди. Диндорликни бир томонга 
ташлаб, молу дунё, гўзаллик ва шуҳрат учун уйланганлар ҳузур ва баракат топа 
олмайдилар. Расулуллоҳ бу хусусда шундай деганлар:
"Аёлларга фақат гўзалликлари учун уйланманглар. Вақт келадики, гўзалликлари 
ўзларини ахлоқан паст қилади. Уларга мол-дунё учун уйланманглар, моллари ўзларини 
йўлдан оздиради, аёлларнинг диндорларига уйланинглар, шубҳасиз йиртиқ кийимли, 
қора, лекин диндор аёл улардан қийматлидир".
Аёлнинг фақат бойлиги учун никоҳланганлар унинг ўзи билан эмас, мол-дунёси 
билан никоҳланган ҳисобланадилар ва еган ошлари доимо миннатли бўлади. Оила 
таъминоти асосан эркакнинг бурчи, бунинг устига хотинига маҳр бериши лозим экан, 
аёл молига кўз тикканлар ҳақиқий оила бошлиғи бўла олмайдилар. Аммо бу бой аёлга 
уйланилмайди, дегани эмас. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг илк завжалари Хадича 
онамиз жуда ҳам бой эдилар. Расулуллоҳни ҳам Исломни моли билан қўллаб-
қувватладилар. Бойлигини ўртага қўйиб, "бу бойликлар меники эмас, сизники, эй, 
Расулуллоҳ дедилар. Ҳар қандай аёл Хадича онамиздай бўла олмаслиги табиий. Зотан, 
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)га ўзлари талабгор бўлган эдилар. Аёлга фақат гўзаллиги ва 
39


насл-насаби учун уйланганлар ҳам бахтли бўла олмайдилар. Кўпчилик аёллар 
гўзаллигидан мағрурланиб эрини паст кўриши мумкин. Гўзаллиги уни нозли ва эркатой 
қилиб қўяди. Бундан ташқари гўзаллик ўткинчидир. Ташқи чирой ҳам зарур, аммо 
асосийси ахлоқ гўзаллигидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу борада бизларга шундай деганлар:
"Ахлатда ўсган гулдан сақланинглар". Буни нима эканлигини сўраганларга шундай 
жавоб бердилар: "Ёмон оилада туғилган чиройли қиз". Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг 
бу ўхшатишлари жуда ўринлидир. Бундай танноз хонимлар ички гўзалликдан 
маҳрумлиги туфайли оилавий ҳаётда кўп кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин.
Инсон табиатининг гўзалликка майли бор. Икки кўз бир юзга қарайди, деган мақол 
бежиз эмас. Эр аёлининг юзига қараганда хурсанд бўлади ва кўзи ташқарида бўлмайди. 
"Ахлоқи бузуқ бўлган гўзал аёлга уйланма" демоқчимиз.
Аёлдан ажратиладиган хусусиятларни қисқача шундай изоҳлаш мумкин:
1. Диндор ва солиҳа бўлиши.
Уйланишда аҳамият бериладиган энг муҳим хусусият 
шудир. Эътиқоди, иффат ва номус туйғуси заиф бўлган аёл эри ва унинг яқинлари учун 
ҳузурсизлик манбаи бўлади. Оиланинг обрў ва эътиборини туширади.
2. Бокира бўлиши.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бокирага уйланишни тавсия этганлар. 
Зеро, у билан ошно бўлиш, ўртада муҳаббат пайдо бўлиши осондир. Жобир ибн 
Абдуллоҳ (р.а.) айтиб бердилар:
- Расулуллох мендан "Уйландингми?" деб сўрадилар. Мен "ҳа" дедим. "Бевами, 
бокирами?" деди. "Бева" дедим. "Бокира олганингда эди бир-бирларинг билан 
муҳаббатли бўлардинглар" дедилар.
Ҳазрати Ойша (р.а.)дан шундай ривоят қилинади.
"Бир марта Расулуллоҳ (с.а.в.)дан:
- Эй Расулуллоҳ! Сиз бир водийга тушсангиз ва икки дарахт топсангиз, бирини 
устидаги меваси ейилган, иккинчисиники эса ейилмаган. Туянгизни қайси бирининг 
остида тўхтатасиз, деб сўрадим. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Иккинчисининг остида" дедилар. 
Ҳазрати Ойша онамиз бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзларидан бошқа бир бокирага 
уйланмаганларига ишора қилдилар ва бу билан фахрланардилар. Имом ўаззолий 
дейдилар: бокирага уйланишда учта фазилат бор:
40


Биринчиси, бокира қиз фақат бир эрни билади ва унинг кўнглини олади. Унга 
нисбатан муҳаббат ҳосил бўлади. Аввал бошқа эркак билан алоқа қилган аёл янги 
эрининг баъзи хулқ-атворларини ёқтирмаслиги ва унга кўнгли исимаслиги мумкин. Кўз 
очиб кўрганинг бошқа деганлари беҳуда эмас.
Иккинчиси, эри ҳам уни кўпроқ севади. Чунки эркак табиати аввал қўл теккизган 
аёлга нисбатан совуқроқ муносабатда бўлади.
Учинчидан эса бева аёл доимо аввалги эрини хотирлайди. Бу эса ҳузурнинг 
бузилишига, кўнгилнинг бўлинишига сабаб бўлади.
Айтишларича, аёллар уч қисм бўлади. Биринчиси сеники. Сенга фойдаси тегади. 
Иккинчиси сеники эмас, лекин сенга зарари тегади. Учинчиси ҳам сеники, ҳам сеники 
эмас. Сеники бокира аёлдир. Кўзи сенда очилиб, қалби сенга боғлиқ бўлади. Сеники 
бўлмагани бева ва болали аёлдир. Молингни ейди, болаларига едиради ва доимо 
аввалги эрини эслаб юради. Сеники ва сеники бўлмаган эса боласиз бева аёлдир. 
Аввалги эридан кўра кўпроқ нарса талаб қилади, мамнун қилсанг сеники бўлади. Акс 
ҳолда аввалги эриники бўлиб қолаверади. 
Шунингдек, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уй ишларининг, болаларнинг кўплиги 
сабабли бева аёлга уйланганларни дуо қилганлар. ўзлари ҳам турли сабаблар билан 
Ойша онамиздан ташқари бева аёлларга уйланганлар.
3. Туғадиган бўлиши.
Саҳобалардан бирлари Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ёнига келиб:
- Мен насл-насабли ва гўзал аёл топдим, лекин туғмайди. Унга уйланайми? 
Деганларида Расулуллоҳ (с.а.в.) "Йўқ" дедилар. У саволни уч марта қайтарди. 
Расулуллоҳ кейин:
- "Туғадиган севимли аёлларни олинглар. Чунки қиёмат кунида мен бошқа 
умматларга кўра сизнинг кўплигингиз билан фахрланаман" дедилар.
4. Соғлом бўлиши.
Ҳамма нарсанинг боши соғлиқдир. Турмуш қурмоқчи 
бўлганларнинг жисмоний ва руҳий касалликларини яширмаслик керак. Зеро, бу 
кейинроқ маълум бўлса, ажралиш ва дилхираликка сабаб бўлади. Касаллик туфайли 
никоҳни бузиш ёки бузмаслик хусусида ихтилофлар бор. Лекин кўпчиликнинг фикрига 
кўра, ажралиш мумкин. Бунга доир баъзи ривоятлар бор. "Пайғамбар (с.а.в.) Бани 
Гифордан бир аёлга уйландилар. Чимилдиққа кирганларида унинг биқинида тери 
41


касаллиги бор эканлигини кўриб, дарров оиласига қайтардилар ва "Мендан унинг 
нуқсонини яширдингиз - дедилар". Ҳазрати Али ва Ҳазрати Умар (р.а.)ларнинг 
фикрича, тўртта сабаб билан ажралиш мумкин. Булар, жиннилик, моховлик, тери 
касаллиги ва жинсий аъзолардаги касаллик. Бу борада эркакда бўлса ҳам, аёлда бўлса 
ҳам фарқи йўқ.
5. Қариндош бўлмаслик.
Замонавий тиббиёт яқин қариндошлар билан қурилган 
оилаларда туғилаётган фарзандларнинг жисмоний ва руҳий касалликларга дучор 
бўлаётганинг тасдиқламоқда. Статистик маълумотлар туғма ногирон болаларнинг 
аксарияти яқин қариндошларга оид эканлигини кўрсатмоқда.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг бу тўғрида шундай ҳадис ривоят қилинади:
- "Яқин қариндошлар билан турмуш қурманглар. Зеро, оила заиф бўлади". Ҳазрати 
Умар ҳам шундай деган: "Бегона аёлларга уйланингларки, болаларингиз заиф ва 
қобилиятсиз бўлмайди".
Бундан ташқари, яқин яшаганлари учун улар орасида севги боғи бўш бўлади. Бир-
бирларига нисбатан жинсий майл ҳам бўлмайди. Чунки улар кўп вақтдан бери бирга 
яшашган. Қариндошлик ҳам жинсий орзуларни тўсади. Тарафлар ўртасида севги ва 
ҳурмат бўлмайди. Шунингдек, эр-хотинда салбий хулқ-атворлар бўлмаслиги керак. 
Дангасалик, қайсарлик, худбинлик, хасислик, исрофгарчилик, тарбиясизлик ва 
марҳаматсизлик, бадқовоқлик, эзмалик ва ҳоказо.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish