Баҳтли оила 1 Кириш


Сут (эмикдошлик) туфайли никоҳи ҳаром бўлганлар



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Сут (эмикдошлик) туфайли никоҳи ҳаром бўлганлар
Кишининг насаби орқали оналари, қизлари, опа-сингиллари ҳаром бўлганидай, сут 
йўли билан оналари, қизлари, опа-сингиллари ҳаромдир. Худди шундай қайноналар, 
ўгай қизлар, боланинг аёли ҳам ҳаромдир.
20


Бир вақтнинг ўзида тўртдан ортиқ хотинга, бирданига қариндош қизларга, масалан 
иккита опа-сингилга уйланиш мумкин эмас.
Бошқасининг никоҳида бўлган ёки иддаси тугамаган аёлларга уйланиш ман 
қилинган.
Аллоҳга ширк келтирадиган, оловга, юлдузга, бутга сиғинадиган, атеист бўлган 
аёлларга, хоҳ эркин, хоҳ канизак бўлсин, улар билан жинсий муносабатда бўлиш ҳалол 
эмас.
Никоҳидаги аёл билан уч марта ажрашган киши у бошқа эркак билан турмуш қуриб, 
ажралмагунча, унга уйлана олмайди.
Ҳанафий мазҳабига кўра, инсон зино қилган аёлининг онасига ёки қизларига уйлана 
олмайди.
Мусулмон бўлмаганлар билан турмуш қуриш
Динларнинг бир хил бўлмаслиги турмуш қуришнинг тўсиқларидан бири эди. Лекин 
христиан ёки яҳудий аёлга уйланиш мусулмон эркакларга ҳалол ҳисобланган. Қуръонда 
шундай дейилади:
"
Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган
кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир. Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш 
тутган маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўъминалар орасидан ўзларини
ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари китоб берилган кимсалардан бўлган,
ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир. Кимки иймонидан қайтса, унинг
қилган амали бехуда кетиши аниқдир ва у охиратда зиён кўргувчилар тоифасидандир

(Моида сураси, 5-оят).
Мужтаҳидларнинг кўпчилиги христиан ёки яҳудий аёлларга уйланиш мумкин 
дейдилар. Талҳо ва Ҳазрати Усмон каби буюк саҳобалар ҳам шундай қилишган. 
Мусулмон аёлнинг христиан ёки яҳудий эркакларга турмушга чиқиши жоиз эмас. 
Мусулмон эркак христиан ёки яҳудийга уйланиши мумкину нега мусулмон аёлни 
христиан ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас, деган савол туғилиши 
табиий. Мусулмон эркак христиан ёки яҳудий аёлни динига аралашмайди, Ҳазрати 
Мусо ва Ҳазрати Исони ҳурмат қилади. Бу тарафлар орасидаги муштаракликдир. 
21


Бундан ташқари оила бошлиғи эркак бўлгани учун болаларнинг мусулмон бўлиши 
аниқроқ. Агар бир мусулмон аёл христиан ёки яҳудийга хотин бўлса, ҳам ўз диний 
ҳаётига, ҳам туғиладиган болаларнинг иймонига хавф туғдиради. Бу хол ҳар кимда ҳар 
хил бўлса ҳам, умумий аҳвол шу. Ҳозирги пайтда мусулмон аёлларнинг христиан ёки 
яҳудий эркакларга турмушга чиқишлари мумкин, деган фикрни илгари сураётганлар 
ҳам топилади. Бироқ бундай фикрлар мантиққа зид ва шахсий мулоҳазаларгагина 
таяниб чиқарилган асосий бир хулосадир.
Ҳатто, мусулмон эркакларнинг христиан ёки яҳудий аёлларга уйланишлари ҳам 
яхши кўз билан қаралмаган, бундай оиланинг кўп муаммолари аён бўлган бир вақтда 
мусулмон аёлларнинг христиан ёки яҳудий эркакларга турмушга чиқишларини ҳимоя 
қилиш умуман мантиқсиз бир ишдир.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish