Аҳмад Шукурий
ТЕХНИКА ВА БИЗ
Техника – инсоннинг табиатда учарттиғи, топ-
диғи қувват ва моддалардан эл эҳтиёжи ва хожатини
ўташ, турмушини енгиллатиш учун риёзиёт, табииёт,
механика фанларини негиз тутиб ясалган, қурилган,
ишланган нарсалар, асбоб-олат ҳам ишлаш йўсунлари-
нинг тўпига айтиладир.
Киши дунёга кучсиз, заиф бир ҳолда келган. Ўзи-
нинг теварагида минут сайин ютардай даҳшат бериб
турган табиат ва турли душманлардан қандай сақла-
ниш кераклигин тушунган, чорасини ахтара бошла-
ган. Киши бу ҳоллар ичинда кўп довдирамаган. Ақли
фикри соясинда теграсиндаги топдиғи тошлардан ўзи-
нинг эҳтиёжига тўғрилаб ҳозирги бизнинг ишлатдиғи-
миз асбоб қуроллар ўрнига ишлатиш мажбуриятинда
бўлган. Мана бу кишининг биринчи техникага бошлаб
киришидир. Бунинг воситаси билан душманлар ора-
синда яшаб ўз уруғини кўпайта ва ёя олган.
Замоннинг ўтиши билан эҳтиёжнинг зўраюви
орқасинда бу яроқсиз нарсалар билан табиатдаги буюк
тортишиш курашинда енгилишини англади. Унлар-
нинг ерига маъдандан мукаммалроқ қуроллар ясаш да-
ражасига етишди. Табиатда тўғри келтирдиги қувват
ва моддаларни ўз истагига бўюн эгдирди. Бунларнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi
131
воситаси билан содда қуроллар тубдан мукаммал-
лаштирилди.
Кишининг ўткир ақли, ўринли фикрлари, чарча-
мас вужуди соясинда техника тадрижий суръатда олға
босди. Айниқса, ҳозирги вақтда Оврупо, Амриқода
техника шундай юксалган ким бизнинг томонларни
чексиз ҳайратда қолдирарликдир. Икки томони дарах-
тлар билан безаниб яшнаган кенг озод кўчалари, ичига
кирганда учмох (жаннат) сезгуларини берадирган парк
боғлари, соғлиқ сақлаш ўюнларининг майдонлари, йў-
сунлик, савлатлик кўринишдаги мактаблари, дорулфу-
нунлар, театрулар, кутуб ва қироатхоналар, музейлар,
бинолар. Унлардаги кишининг эҳтиёжига ҳозирланган
нарсалар, унлар соясинда келган натижалар элнинг ти-
ришишини, яшашини, билимини ошириб, тирикчилик-
ни маданий йўлга қўйгандирлар.
Тоғ каби фабрик, заводларда ишланиб чиқиб тур-
ган турли машиналар кишининг устиндаги юкларни
олди. Эзилиш ва қийналишданқутқарди. Бунлар орқа-
ли майда ҳунар ишлари юксалди. Кўк сари керилиб
турган юксак тоғлар бағриндаги қийматлик нарсалар
осонлиқ билан олинди. Оқеанусларда жавлон этиб
турган параходлар, ер ости, ер юзи, ер тепаси элек-
трик ва ўт аробалари ва учғичлари бутун ер юзинда-
ги элларни бир бири билан алоқада бўлишга ҳам олиш
бериш ишларининг юксалишига сабаб бўлди. Сув ва
зироат машиналари саҳроларни боғларга айлантир-
ди. Деҳқончилиқ ишларини юксалтирди. Юқоридаги
сўлаганларимиз Оврупо, Амриқода тирикчилик йўл-
ларини очган техника орқасинда борлиққа чиқозил-
ди. Бу унумлик натижалар кун ботиш элини дунёда
яшамоққа қизиқтирди. Шунинг учун бу йўлда белни
маҳкамлаб тинмасдан тиришмакдадир.
Энди биз бир айланиб ўзимизга ва бизнинг техни-
камизга қарасак, юрагимизни эзарлик бир ҳолда бўл-
www.ziyouz.com kutubxonasi
132
ганлигин кўрармиз маданий улусларнинг юксалишига
сабабчилардан бўлган инженерлар, дўхтирлар, агро-
номлар, турли олий маълумотлик иш кишилари ва
майда қўл ҳунар усталари бизда йўқдир. Мана бунлар-
нинг натижасида юртимиз нообод, элимиз йўқсулдир.
Туркистон эли унумлик тупроқлар, турли маъ-
данли тоғлар, қийматлик ўсимликлар, олтин бароба-
ринда турадиргон ҳайвонлар ва бошқа турли табиий
бойликлар билан бирга ҳар турли деярлик ҳунарларга
эгадир. Нега ким тўқувчилик, кўнчилик, гиламчилик,
маъданчилик, ипакчилик ва бошқалар. Лекин, бунлар-
нинг ҳаммаси йўсинсиз бир йўлда ишланадир. Таби-
ий бойликларни йўлга қўйиш, ҳунарларни юксалтиш
– замон қолипларига солиш ҳаракатлари бизда йўқ-
дир. Ҳунарчиларимизнинг ишлаган ишлари, чиқозган
моллари мамлакатни бойитиш нарида турсин бояқиш
эгаларининг қурсоқларини тўйғаза олмайдир. Шул са-
баблик кўп ҳунарчиларимиз ишларини йиғиштириб,
чет кишилар фабрика, заводларига қора ишчилик хиз-
матларини ўташга мажбур бўлган эдилар. Руссияда
ишлаб чиқаришнинг тубанга кетиши, четдан нарсалар
келтириш йўқлиги қўл ҳунарларимизни яна бир оз қи-
мирлатди.
Туркистоннинг бой ва буюк ерида оз элнинг тинч,
рохат, тўқ турмушда яшая олмасдан турли кучлар (оч-
лик ва касалликлар) қоршусинда эгилиб қирилиши ма-
даний халқларни чексиз ҳайратда қолдирадир.
Элимиз орасинда бу кунгача ишлаганимиз элнинг
руҳини кўтармади. Уни рози этмади. Озгина бўлсада
маданиятга мойил этдира олмади. Бунинг сабаби иш
кишиларимизнинг йўқлигида дейман. Қандай ишни
бошласак, қилсак ундан эл кўзига бир натижалик нар-
са кўрсата олмадик. Тўғриси ишлаб чиқара олмадик.
Кўп жойларда театру ва мактаб биноларини солмоқ
учун оқча тўпланадирда ўзимизнида инженер – архи-
www.ziyouz.com kutubxonasi
133
текторлар ва бошқа иш кишилари йўқлиғидан йиғил-
ган пуллар бўлмағур нарсаларга сарф бўлиб кетадир.
Бу каби унумсиз ишларимиз саноқсиз.
Бизнинг Туркистон халқи практичний – амалиётчи
халқдир. Кўп сўз бош оғритадир. Қуруқ сўз қулоққа
ёқмас деб турғон эл қаршисинда қанча унумсиз ишлар
ишланиб яна маддоҳликда давом этсак эл шунча биз-
дан, маданиятдан нари қочар.
Шунинг учун бизнинг Туркистонга Оврупо тех-
никаси билан қуролланган кишиларни етказиш ло-
зимдир. Мана бунлар воситаси билангина ишланган
ишларни, табиий бойликларни йўлга қўйилганин, ҳу-
нарларнинг юксалганин эл ўз кўзи олдида кўргач ан-
глар, тушунар. Маданият сари ўзидан ўзи оёқ босар.
Оврупонинг техника ҳунарларинда олдинда бўлган
Германияга бултур Бухоро ва Туркистондан талабалар
келдилар. Буларнинг ҳаммаси деярлик олий техника,
зироат ва ҳунар мактабларига кирдилар. Туркистон,
Бухоро, Хивада Оврупога йил сайин ўқувчилар юбо-
риб туриш ҳаракати борлиғин кўрамиз. Мана бунлар
яқин бир орада юртимизнинг унумли саҳифасининг
очилишига умид ва иймон келтирадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |